Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар

Тиббиёт ва фармацевтика ходимларнинг аттестациядан ўтган рўйхати Бош сахифа



Фамилияси ва/ёки исми, сертификат рақами бўйича қидирув:




Фамилия: *
Исм: *
Шарифи:
ЖШПИР:
СТИР:
Аттестация натижаси:
Гувоҳнома рақами:
Берилган сана:
Амал қилиш муддати:
Буйрук қабул қилиниш санаси:
Мутахассислиги:
Лавозими:


Вилоят: *
Туман/Шахар:
Ташкилотни номи:
СТИР ташкилотни:
ХХТУТ:
МХОБТ:




Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини аттестациядан ўтказиш


Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларга малака категориясини белгилаш уларнинг доимий равишда малакаси ва касбий маҳоратини ошириш, шунингдек, моддий рағбатлантириш мақсадига қаратилган. Тиббиёт ва фармацевтика ходимларига учинчи, иккинчи, биринчи ва олий тоифа берилади. Малака категориясини олиш ихтиёрий ҳисобланади, уни белгилаш тиббиёт ва фармацевтика ходимининг мурожаати бўйича амалга оширилади.

Малакавий талаб тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг малака категориясини (матннинг кейинги ўринларида – аттестация) олиш учун ўтказилган аттестация натижаларига кўра берилади.

Аттестация Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармалари ва Тошкент шаҳридаги соғлиқни сақлаш бош бошқармаси, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги (матннинг кейинги ўринларида – аттестация ўтказувчи орган) (матннинг кейинги ўринларида – аттестация комиссияси) қошида ташкил этилган махсус аттестация комиссияси томонидан ихтиёрийлик, объективлик ва ошкоралик принциплари асосида олиб борилади.

“Масофавий ҳужжат алмашиш, шунингдек, шифокорлар ва фармацевтларни аттестациядан ўтказиш ва уларга малака категориясини бериш учун онлайн режимда компютерда тестдан ўтказишни ташкил қилиш тўғрисида”ги кўрсатмаларга мувофиқ, ариза ва унга бириктирилган ҳужжатлар minzdrav.uz – Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги вебсайтига он-лайн режимда жўнатилиши мумкин. Бунда жавобгар шахс он-лайн режимда юборилган ҳужжатларни техник текширувдан ўтказади. Текширувдан ижобий хулоса қилинганда талабгорга он-лайн режимда аттестациядан ўтишнинг биринчи босқичига иштирок этиш рухсати берилади. Аттестациянинг биринчи босқичи муваффақиятли якунлангач, талабгор иккинчи босқичга ўтказилади, шундан сўнг талабгор аттестациянинг иккинчи босқичи иштирокчиси ҳисоблангач, илгари электрон формада юборилган ҳужжатларнинг қоғоз нусхаларини топшириши лозим.

Шифокорлар ва фармацевтлар – талабгорларни аттестациядан ўтказиш учун энг кам ойлик иш ҳақининг икки баравари миқдорида тўлов олинади. Аттестациядан ўтиш учун тўлов “Олий ҳамширалик иши” мутахассислигига эга ҳамширалардан, ўрта тиббиёт ходимлари ва ҳамширалардан олинмайди.


   Батафсил