Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар

Санитария-эпидемиология назорати Бош сахифа

Даволаш-профилактика муассасаларини Давлат санитария назоратини утказишни ташкиллаштириш

Даволаш-профилактик муассасаларда давлат санитар назоратини ташкил қилиш

1992 йил 07.07 даги № 657-XП ( ўзгартиришлар ва қўшимчалар билан.) “Давлат санитар назорати тўғрисида” ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 21 бандида идоравий тури. Мулкичлик шакли, шахс туридан қаътий назар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган даволаш-профилактика муассасалари томонидан санитар- гигиеник меъёрлар тартибга солинади.

Шундай қилиб, Қорақалпоғистон Республикасида давлат-эпидемиологик назорат Республика маркази , вилоятларда эса вилоят марказлари, Тошкент шаҳрида-санитар-эпидемиологик назорат шаҳар маркази, республиканинг бошқа туман шаҳарларида туман санитар-эпидимеологик марказларида шакллантирилган.

Ўзбекистон Республикасининг Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 30.03.2007 йилдаги №148 бўйруғига асосан санитар назоратни кўчайтириш мақсадида, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Госсанэпидназорат Республика Маркази (кейинчалик матнда-ГСЭНРМ), Қорақалпоғистон Республикаси ГСЭНРМ, вилоят ГСЭНРМ, шунингдек Тошкент ГСЭНРМ ва бошқа шаҳар ва туман ГСЭНРМларида даволаш-профилактик муассасаларни назорат қилиш бўлимлари ташкил этилган.

Даволаш-профилактик муассасаларнинг давлат санитар-назорат чора-тадбирлари қўйидаги шаклда ўтказилади:

мониторинг;

режали текширув;

назорат текшируви;

Эпидемик назорат текшируви.

Ўзбекистон Республикасининг “Давлат санитар назорати ҳақида” ги Қонунининг 7 бандида давлат идоралари, корхоналари, муассасалар ва бирлашмалари мулкчилик шаклидан ва шахсидан қаътий назар қуйидагилар мажбурдирлар:

Белгиланган тартибда тасдиқланган санитар нормалар, қоидалар ва гигиеник тартибларга риоя қилиш;

Идораларга, муассасаларга, мансабдор шахсларга давлат санитар назоратини, юз берган авариялар тўғрисидаги холис маълумотлар, санитар-эпидемик, радицион шароитлар тўғрисида ахборотлар бериш.

Мулкчилик шаклидан қаътий назар барча стационарлардаги санитар-гигиеник ва эпидемик режим Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш Вазирининг 29.12.2007 йилдаги “Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш Вазирлиги даволаш-проифилактик муассасалардаги санитар-гигиеник. Эпидемияга қарши ва дезинфикцион режимдаги назоратлар ҳақида” ги №600, 2007 йил 10 октябрдаги “Ўзбекистон Республикасида ОИВ билан боғлиқ профилактик чора-тадбирларни такомиллаштириш ва тиббий-ижтимоий ёрдамни ташкиллаштири тўғрисида”ги №480, шунингдек СанПиннинг “даволаш-профилактик муассасаларнинг санитар нормалари. Қоидалари, лойиҳалаштириш, қуриш ва улардан фойдаланиш” № 0231-07, “ Нодавлат секторлардаги даволаш- профилактик муассасаларни лойиҳалаштириш, қуриш ва улардан фойдаланиш санитар меъёрлари ва қоидалари” тўғрисидаги № 0253-08 бўйруқлари ва бошқалар асосида тартибга солинади.

Ўқув-профилактик муассасаларни текшириш.

Давлат секторларининг ўқув-профилактик муассасаларда ( кейинчалик-ДПМ) режали текширувлар ва режадан ташқаридаги эпед ва бошқа кўрсаткичлар бўйича назорат олиб борилади.

Эпидемик моҳиятдаги даволаш-профилактик муассасалардаги (булар биринчи навбатда хирургик, акушер-гинекологик профилдаги стационарлар, стерилизация марказлаштирилган бўлимлар, қон қуйиш вилоят марказлари, қон қуйиш бўйича вилоят ва туман станциялари, ДПМ овқатланиш бўлимлари ва бошқалар) режали текширувлар амбулатор-поликникаларда ҳар кварталда, стационар терапевтик профилдаги стационарлар ҳар 6 ойда амалга оширилади.

70% дан кам бўлмаган текширувлар лаборатория-инструментал услуб текширувлари қўлланилган ҳолда амалга оширилади.

Қоида бўйича, ДПМ даги текширувллар комплекс тарзда амалга оширилиб, улар санитар врачлар билан бирга санитар врачлар, бактериологлар ва бошқа манфаатдор мутахассислар билан олиб борилади.

Даволаш-профилактик муассасалар тақвим йилининг бошланишида санитар гигиеник тадбирлар, эпидемияга қарши ва дизенфекция режими масалалари бўйича генерал акт тузадилар. Акт икки намунада амалга оирилиб, улардан бири ДПМ да қолса, иккинчиси РСЭНМ да қолади.

ДПМ даги текширув учун асос РСЭНМ раҳбарларининг бўйруқлари бўлиб, уларда унинг тури, кўлами ва назорат муддати кўрсатилади. Текшириш бошланишидан олдин текширувчи ДПМ раҳбарини буйруқ билан таништириб ўз гувоҳномасини кўрсатиш билан ўз фаолиятини бошлайди.

ДПМ нинг раҳбари текширувчини айнан ўзи кузатади ёки унга мажбурий тарзда ҳамроҳ ташкиллаштиради. Ҳамроҳ-мутахассис ушба муассасада фаолият кўрсатиши ва санитар меъёрларга, қоидалар ва гигиеник тартиблар учун маъсул ходим бўлиши керак.

Биринчи босқичда текширув стационарнинг умумий таснифини ўрганади: стационар планировкаси, бўлимлар рўйхати, касалхона хизматлари, санитар-коммунал ободонлаштириш: сув таъминоти, иссиқ сув билан таъминланганлиги, канализация тизими, сувни тозалаш йўллари, санитар ҳолати, ҳудуд ободончилиги, бўлимлар бўйича койкалар миқдори, текширув вақтида касалхонадаги беморлар миқдори, касалхонада жойлаштириш тартибининг тўғрилиги, ходимлар миқдори ва бошқалар. Текширувчи талаби билан унга текширувга тегишли бўлган барча ҳужжатлар тақдим этилиши зарур.

Эпидемияга қарши сифатнинг энг муҳим ахборот кўрсаткичлари беморлар орасидаги госпитал инфекциялардан юзага келадиган касалликлар даражаси, ушбу инфекцияларни ўз вақтида йўқотиш, госпитал инфекциялардаги касалликлар даражаси ва ходимлар орасидаги ушбу инфекциядан зарарланганлар миқдори ҳисобланади.

Текширув ўтказиш жараёнида стационардаги врач-эпидемиолог ички касалликлар инфекцияси касалликлари таҳлилини, уларнинг пайдо бўлиши ва учёти таҳлиллари амалга оширилиб, эпидемияга қарши тадбирлар, бу борадаги тўсиқлар ва стационардаги турли инфекцион касалликларнинг тарқалишига қарши дастурлар ижроси текширилади.

Врач-иммунолог стационардаги иммунопрофилактика ҳолати ва биринчи навбатда акушерлик комплекслари ва амбулатор-поликлиник муассасалар ҳолатини ўрганадилар. Санитар врач эса сув таъминоти, канализация, беморлар озуқасини ўрганади. Бундан ташқари озуқа маҳсулотлари татиб кўрилиб, ташқи муҳит, ҳудудлар ободончилиги, тиббий ва маиший чиқиндиларнинг утилизацияси ҳам текширилади.

Врач-бактериологлар бактериологик назоратдаги ташқи муҳит объектлари текширувларини ташкиллаштирадилар. Бактериологик назорат ўтказилишида назорат ўтказиш объектлари қўйидагилар ҳисобланади: ҳаво ўтказиш муҳити, ташқи муҳитнинг турли объектлари, хирургик инструментарийлар, четдан олиб келинган, шов материаллар, операция майдонидаги хирурглар қўли ва терисининг стериалланлик даражаси,

шунингдек ичак таёқчалари гуруҳидаги бактериалларга ходимлар қўллари ва стафилокклар. Агар ДПМ тизимида ички дорихона бўлса, бундай ҳолатда инфузион эритмалар ва стериалланганлик намуналари текширилади.

Текширув тугатилгандан кейин лаборатория изланишлари бўйича акт тузилади ва зарурият тўғилганда санитар-гигиеник, эпидемияга қарши, дезинфекцион камчиликлар баратараф этилиши керак бўлган муддат билан текширилувчига тақдим этилади. Моддий харажатлар талаб этилувчи тадбирлар даволаш-профилактик муассаса раҳбарлари билан келишилади.

Ички касалликлар инфекцияси топилган тақдирда ёки ДПМ даги инфекцияларнинг юриши ҳолатида муассасадаги маъсул шахс мажбурий тарзда Госсанэпидназорат ҳудудий Марказига хабар бериши керак бўлади.

Бундай ҳолатда режали текширувлардан қаътий назар даволаш муассасаларига касалхона ичида инфекция тарқалиши сабаблари аниқланиши учун мутахассислар юборилади ва эпидемияга қарши тадбирлар тўлиқ белгиланиб, унинг қайта такрорланмаслик чора-тадбирлари кўрилади.

Санитар-гигиеник, эпидемик ва дезинфекцион режимдаги камчиликлар топилганда, муассаса раҳбарлари, мансабдор шахслар ва бошқа маъсул шахсалар “Давлат санитар назорапти тўғрисидаги” 29 Қонуннинг 29 бандига мувофиқ дисциплинар ва бошқарув маъсулияти оладилар. Текширув актлари асосида маъсул шахсга, шунингдек ДПМ раҳарига йўл қўилган камчилик бўйича “Санитар-гигиеник ва эпидемияга қарши курашиш камчиликлари ҳақида” баённома тузилади.

Баённомада персонал паспорт, маъсул шахс паспорт далиллари ва йўл қўйилган камчиликлар асослари кўрсатилади. Камчиликни йўлга қўйган шахс баённомада юзага келган камчилик сабабини кўрсатиши керак бўлади. Шу билан бирга улар кўтарилган камчиликларни рад қилиш ҳуқуқига эга.

ДСЭНМ комиссиясининг ДПМ даги текширув акти асосидаги маъмурий ишларни амалга ошириш бўйича ва 15 кун ичида тузилган баённома бўйича Ўзбекистон Республикаси “Бошқарув маъсулияти” кодекси асосида бошқарув ишларини қўзғатиш ҳақида қарор чиқаради. Камчилмиклар туридан қаътий назар, Ўзбекистон Республикасининг Кодексидаги 53-55,85-89,95-96 ва 178 моддаларга биноан жарима солиш тўғрисидаги низом киритилади. Бошқариш бўйича ҳукмни қўллаш у чиқарилган вақтдан бошлаб кучга киритилади.

Ўзбекистон Республикасининг “Бошқарув маъсуляти тўғрисида” ги Кодексининг 332 бандида жарима солинган кундан бошлаб 15 кун ичида қонунбузарлар томонидан тўланиши шарт ҳисобланади. Жарима тўланмаган тақдирда судга мажбурий тарзда йўналтирилади.

Жарима солиш бўйича чиқарилган қарор бўйича норозиликлар бўлса, 15 кун ичида давлат санитар назоратини амалга оширувчи юқори ташкилотга мурожаат қилишлари мумкин.

ДСЭНМ раҳбарлари томонидан йўл қўйилган камчилик шаклига қарамасдан Ўзбекистон Республикаси “Давлат санитар назорати ҳақида”ги давлат қонунининг 27 бандига асосан ДПМ ни ёки бўлимни эксплуатация жараёни юзага чиқарилган санитар-гигиеник ва эпидемияга қарши камчиликлар бартараф этилгунга қадар тўхталиши мумкин.

Корхона субъектлари фаолиятини тўхтатиш суд тартибида амалга оширилади ва баъзи ҳолатларда фавқулоддаги ҳолатлар, эпедимия ва бошқа аҳоли саломатлигига таъсир кўрсатувчи ҳақиқий таҳликаларнинг пайдо бўлишини бартараф этиши билан боғлиқ ҳолда 40 кун муддатга фаолияти тўхтатилади.

Нодавлат секторларнинг даволаш-профилактик муассасаларидаги текширувнинг ўзига хосликлари

Нодавлат секторлардаги даволаш профилактика муассасалари ва хусусий амалиёт юритувчи врачлар “Корхона субъектлари текширувини мувофиқлаштириш-назорат

идоралари томонидан ўтказилувчи юридик шахслар тартиби ҳақидаги низом”га асосан мониторинг ўтказилади.

Бунда мониторинг Ўзбекистон Республикаси назорат идораларини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши билан қўшимча келишувларсиз Госсанэпидназорат Марказларининг буйруқларига мувофиқ тарзда 6 ойда бир мартадан кўп бўлмаган ҳолда ўтказилади.

ДСЭНМ ходимлари томонидан амалга ошириладиган мониторинг ўтказиш жараёни Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш Вазирлиги лицензияси ва рухсат берилган хизматлар кўлами, ходимнинг тиббий дафтарчаси мавжудлиги, бўлимда марказлаштирилган стерилизация медицина асбоблари ва боғлама материаллар мавжудлиги билан билан танишадилар.

Мониторинг вақтида акт текширувини тузилмайди, муассаса раҳбари бошқарув ишларига жалб қилинмайди, шунингдек объектнинг фаолият кўрсатишини тўхтатиш тўғрисидаги қарор киритилмайди.

ДПМ фаолияти лицензиясиз амалга оширилаётган бўлса, стерилизация чора-тадбирлари кўрилмаса, тиббий инструментлар стерилизацияси бўлмаса, бу ҳолатда ДСЭНМ Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги нодавлат муассасаларига кўрсатиладиган тиббий хизматлар сифатини назорат қилиш ва лицензиялаш Бошқармасига чора кўриш учун йўналтиради.

Нодавлат тармоқлардаги ДПМнинг режали текшируви Ўзбекистон Республикаси президентининг “Хўжалик юритиш субъектлари фаолиятининг давлат назорати ҳақида”ги 2005 йил 05.10 даги “Корхона субъектларини текшириш тизимини истиқболда қисқартириш ва такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар ҳақида”ги ПФ-№3665, шунингдек назорат қилинувчи идоралар фаолиятининг координацияси бўйича Республика кенгашлари билан келишилган режа бўйича амалга оширилади.

Шунга эътибор қаратиш лозимки, текширувчи раҳбарни назорат қилувчи идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш Республика кенгашидан маълумотнома, раҳбар имзоси мавжуд бўлган ва мувофиқлаштириш режаси асосидаги нашри шаклидаги ДСЭНМ бўйича бўйруқ, шахсий хизмат гувоҳномаси ва вазифаларнинг назоратини йўлга қўйувчи гувоҳномани кўрсатиши зарур. ДСЭНМ бўйруғида мақсад, муддат, фаолиятни амалга оширувчи шахс аниқ кўрсатилган бўлиши лозим.

Муассаса раҳбари текширувчи тўлдириб бориши учун текширув журналини тақдим этиши зарур. Журнал йўқ бўлган тақдирда текширувчи белгиланган тартибда текширув актини тузади.

Санитар изоҳлар ва йўл қўйилган хатоларни бартараф этиш муддатини аниқ кўрсатган ҳолда текширув натижаларини акт билан расмийлаштиради. Санитар изоҳларнинг амалга оширилиши текширув тартибидаги текширувчи идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича кенгаш билан келишилмаган ҳолда назоратга олиниб борилади.

Акт икки намунада тузилади, биринчиси ДПМда қолдирилади, иккинчиси ДСЭНМга жўнатилади.

Санитар гигиеник, эпидемияга қарши курашиш ва дезинфекцион режимдаги фаолиятда камчиликлар топилган тақдирда раҳбар ёки бошқа маъсул шахслар “Иш юритиш маъсулияти ҳақидаги” Ўзбекистон Республикаси Кодексига биноан маъмурий жавобгарликка тортилади. Бундан ташқари, текширувлар натижаси бўйича материаллар Тиббий хизматларнинг сифатини назорат қилиш ва лицениялаш бошқармасига юборилади. Нодавлат тармоқдаги ДПМ да касалхона ички инфекция тарқалиши юзага келган бўлса, мустақил врачлик фаолияти билан шуғулланувчи муассаса раҳбари ёки шахс ДСЭНМ га таклиф қилинади ва эпидемияга қарши курашиш комплекс чора –тадбирлари билан таништирилади.

Даволаш-профилактик муассасалар раҳбарлари, санитар –гигиеник фаолиятни, эпидемияга қарши курашиш ва дезинфекцион режимдаги чора тадбирларни амалга оирсалар объектнинг санитар-гигиеник ва эпидемик ободонлиги таъминланади.


Кўчириб олиш pdf |