Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар

Вояга етмаганларга мўлжалланган дори воситалари рекламасини жойлаштиришга рухсатнома Бош сахифа

06 ноября 2017

Вояга етмаганларга мўлжалланган дори воситалари рекламасини жойлаштиришга рухсатнома

“ТАСДИ ҚЛАЙМАН

Ўзбекистон Республикаси

Соғлиқни сақлаш вазири

___________________ А.К.Шадманов

2017 йил “___” ____________

КЕЛИШИЛГАН

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазири

___________________ М.М.Икрамов

2017 йил “___” ____________

КЕЛИШИЛГАН

Ўзбекистон Республикаси
Аxборот технологиялари ва комуникацияларни
ривожлантириш вазири в.б.

___________________ Ш.Х. Шерматов

2017 йил “___” ____________

КЕЛИШИЛГАН

Ўзбекистон Республикаси
Савдо-саноат палатаси раиси

___________________ А.Э.Шайхов

2017 йил “___” ____________

Тадбиркорлик субъектларига “ягона дарча” тамойили бўйича давлат хизматлари
фақат ягона марказлар орқали кўрсатиладиган

ДАВЛАТ ХИЗМАТИ ПАСПОРТИ

1

Давлат хизматининг номи

Вояга етмаганларга мўлжалланган дори воситалари рекламасини жойлаштиришга рухсатнома

2

Давлат хизмати кўрсатадиган давлат органи ва бошқа ташкилотнинг номи (кейинги ўринларда ваколатли орган деб аталади)

Тўлиқ номи: Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Қисқа номи : Ўз.Р ССВ

3

Давлат хизматидан фойдаланувчилар

юридик шахслар – тадбиркорлик субъектлари;

якка тартибдаги тадбиркорлар – юридик шахс ташкил этмаган тадбиркорлик субъектлари.

4

Давлат хизмати кўрсатиш тўғрисидаги аризани кўриб чиқишда қатнашадиган ва/ёки давлат хизмати кўрсатиш учун зарур бўлган ҳужжатлар ва маълумотларга эга бўлган органлар ва ташкилотларнинг муфассал рўйхати

Давлат хизмати кўрсатиш жараёнида қуйидагилар қатнашадилар:

1) Рўйхатдан ўтказувчи органлар — тадбиркорлик субъектларига «ягона дарча» тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш ягона марказлари.

Изоҳ: Ваколатли орган кўрсатилган органлар ва ташкилотлар билан аризачини жалб этмасдан мустақил равишда ўзаро ҳамкорлик қилади.

5

Давлат хизмати олиш учун аризачи томонидан тақдим этиладиган ҳужжатларнинг муфассал рўйхати ва сони

Аризачи давлат хизмати олиш учун қуйидагиларни тақдим этади:

а) янги рухсатнома олишда:

1) Мазкур паспортга 1-иловага мувофиқ шакл бўйича ариза;

асл нусхаси: 1 (бир нусха).

2) Реклама материаллари;

нусхаси: 2 (икки нусха)

3) Мазкур паспортга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича тўлов ҳужжати;

нусхаси: 1 (бир нусха).

б ) рухсатнома амал қилиш муддати узайтирилганда:

1) Мазкур паспортга 1-иловага мувофиқ шакл бўйича ариза;

асл нусхаси: 1 (бир нусха).

2) Мазкур паспортга 3-иловасига мувофиқ шакл бўйича вояга етмаганлар учун мўлжалланган дори воситасини реклама қилиш учун рухсатнома – ариза ваколатли органга “бир дарча” марказлари орқали топширилганда;

асл нусхаси: 1 (бир нусха).

3) Илгари берилган, вояга етмаганлар учун мўлжалланган дори воситасини реклама қилиш учун рухсатноманинг асл нусхаси ваколатли органга топширилганлигини тасдиқловчи почта ҳужжати – ариза ваколатли органга Интерактив давлат хизматлари ягона портали орқали топширилганда ;

нусхаси: 1 (бир нусха).

в) рухсатномани қайта расмийлаштиришда:

1) Мазкур паспортга 1-иловага мувофиқ шакл бўйича ариза;

асл нусхаси: 1 (бир нусха).

2) Мазкур паспортга 3-иловасига мувофиқ шакл бўйича вояга етмаганлар учун мўлжалланган дори воситасини реклама қилиш учун рухсатнома – ариза ваколатли органга “бир дарча” марказлари орқали топширилганда;

асл нусхаси: 1 (бир нусха).

3) Илгари берилган, вояга етмаганлар учун мўлжалланган дори воситасини реклама қилиш учун рухсатноманинг асл нусхаси ваколатли органга топширилганлигини тасдиқловчи почта ҳужжати – ариза ваколатли органга Интерактив давлат хизматлари ягона портали орқали топширилганда ;

нусхаси: 1 (бир нусха).

4) Мазкур паспортга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича тўлов ҳужжати;

нусхаси: 1 (бир нусха).

г ) рухсатнома дубликатини олишда :

1) Мазкур паспортга 1-иловага мувофиқ шакл бўйича ариза;

асл нусхаси: 1 (бир нусха).

2) Мазкур паспортга 3-иловасига мувофиқ шакл бўйича вояга етмаганлар учун мўлжалланган дори воситасини реклама қилиш учун рухсатнома – илгари берилган рухсатнома яроқсиз ҳолга келган тақдирда ариза ваколатли органга “бир дарча” марказлари орқали топширилганда;

асл нусхаси: 1 (бир нусха).

3) Илгари берилган, вояга етмаганлар учун мўлжалланган дори воситасини реклама қилиш учун рухсатноманинг асл нусхаси ваколатли органга топширилганлигини тасдиқловчи почта ҳужжати – илгари берилган рухсатнома яроқсиз ҳолга келган тақдирда ариза ваколатли органга Интерактив давлат хизматлари ягона портали орқали топширилганда ;

нусхаси: 1 (бир нусха).

4) Мазкур паспортга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича тўлов ҳужжати;

нусхаси: 1 (бир нусха).

6

Давлат хизмати кўрсатиш учун зарур бўлган, ваколатли орган томонидан аризачининг иштирокисиз мустақил равишда олинадиган ҳужжатлар ва маълумотларнинг муфассал рўйхати ва сони

Ваколатли орган давлат хизмати кўрсатиш учун қуйидагиларни мустақил равишда олади:

а) янги рухсатнома олишда ва қайта расмийлаштиришда :

1) Интернет тармоғидаги https://bo.birdarcha.uz/pub/search ҳаволаси бўйича тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказишнинг автоматлаштирилган тизимидан тадбиркорлик субъекти (юридик шахс ёки якка тартибдаги тадбиркор) тўғрисидаги маълумотлар;

асл нусхаси: 1 (маълумотлар сайтдан чоп этиб олинади).

Изоҳ: ваколатли орган кўрсатилган ҳужжатларни ва маълумотларни аризачини жалб этмасдан мустақил равишда ушбу Паспортнинг 4-бандида кўрсатилган органлар ва ташкилотлардан олади.

7

Давлат хизмати кўрсатиш шакли

Давлат хизмати кўрсатишда АКТни қўллаш:

Интернет тармоғида зарур бўлган ҳужжатлар шакллари ва бланкларини олиш, уларни интерактив тўлдириш, натижаларни Интернет тармоғи орқали тақдим этиш ва олишни ўз ичига олган давлат хизматини тақдим этиш тартиби мавжуд эмас.

8

Давлат хизматининг қиймати ва уни тўлаш тартиби

Давлат хизмати кўрсатиш учун:

тўлов ундирилади:

а) янги рухсатнома олишда:

1) йиғим – ариза кўриб чиқиш учун энг кам ойлик иш ҳақининг 1 баробари миқдорида;

б ) рухсатномани қайта расмийлаштириш ва дубликатини олишда:

1) йиғим – ариза кўриб чиқиш учун энг кам ойлик иш ҳақининг 0,5 баробари миқдорида;

Тўлаш тартиби :

Ариза тақдим этилишидан олдин ёки тақдим этилганда.

9

Давлат хизмати кўрсатиш муддати

Давлат хизматлари кўрсатишнинг чекланган муддатлари:

а) янги рухсатнома олишда:

1) 10 (ўн) иш куни – янги ва кайта ариза кўриб чиқилганда.

б) рухсатнома амал қилиш муддати узайтирилганда, қайта расмийлаштириш ва дубликатини олишда:

1) 2 (икки) иш куни – илгари берилган рухсатнома амал қилиш муддатини узайтириш, қайта расмийлаштириш ва дубликатини бериш тўғрисидаги ариза кўриб чиқилишида.

10

Давлат хизмати кўрсатиш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш якунлари бўйича бериладиган ҳужжатлар номи

Аризани кўриб чиқиш якунлари бўйича аризачига қуйидагилар берилади:

а) ижобий ҳал этилганда

янги рухсатнома олишда:

1) Мазкур паспортга 3-иловасига мувофиқ шакл бўйича вояга етмаганлар учун мўлжалланган дори воситасини реклама қилиш учун рухсатнома;

асл нусхаси: 1 (бир нусха).

2) Реклама материаллари;

асл нусхаси: 1 (бир нусха).

рухсатнома амал қилиш муддати узайтирилганда, қайта расмийлаштиришда;

1) Мазкур паспортга 3-иловасига мувофиқ шакл бўйича вояга етмаганлар учун мўлжалланган дори воситасини реклама қилиш учун рухсатнома;

асл нусхаси: 1 (бир нусха).

рухсатнома дубликатини олишда:

1) Мазкур паспортга 3-иловасига мувофиқ шакл бўйича вояга етмаганлар учун мўлжалланган дори воситасини реклама қилиш учун рухсатнома – юқори чап бурчагида «ДУБЛИКАТ» штампи билан;

асл нусхаси: 1 (бир нусха).

б) д авлат хизмати к ў рсатиш рад этилганда:

1) Мазкур паспортга 4-иловага мувофиқ шакл бўйича давлат хизматини кўрсатишга асослантирилган раддия;

асл нусхаси: 1 (бир нусха).

Изоҳ: ариза қабул қилинганидан сўнг аризачига қуйидаги ҳужжатлардан бири берилади:

1) мазкур паспортга 9-иловага мувофиқ шакл бўйича уникал рўйхатдан ўтказиш рақами кўрсатилган ҳолда ариза қабул қилинганлиги тўғрисидаги тилхат;

2) ариза қабул қилиганлиги тўғрисидаги белги қўйилган ва уникал рўйхатдан ўтказиш рақами кўрсатилган ҳолда ариза нусхаси.

11

Давлат хизмати регламенти

Давлат хизмати кўрсатишни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар рўйхати:

Т/р

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг номи

Санаси

Рақами

1

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг “Вояга етмаганлар учун мўлжалланган дори воситаларини реклама қилишга рухсатнома бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори.

15.12.2014 й.

341

12

Ваколатли органнинг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) тўғрисида аризачининг мурожаатларини (таклифларини), шикоятларини кўриб чиқиш ҳуқуқига эга бўлган юқори ёки бошқа органнинг номи

Аризачининг мурожаатларини кўриб чиқиш ҳуқуқига эга бўлган юқори ёки бошқа орган:

Т/р

Номи

Боғланиш телефони

Жойлашган жойи
(почта, электрон манзили,
веб-сайти)

1

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(+99871)-2495582

(+99871)-2391954

100011, Тошкент шаҳри, Шайхонтохур тумани, Навоий кўчаси, 12-уй

www.minzdrav.uz

e-mail: info@minzdrav.uz

Қўшимча ахборот

1

Кўрсатилган давлат хизматлари сони тўғрисидаги маълумотлар

2016 йилда давлат хизмати кўрсатиш тўғрисида келиб тушган аризалар сони: 375 та.

2016 йилда келиб тушган аризалардан қониқтирилганларининг сони: 246та.

2

Ваколатли органнинг давлат хизматлари кўрсатиш тўғрисидаги аризаларни қабул қилиш учун масъул бўлган ходимлари тўғрисидаги маълумотлар

Т/р

Номи

Боғланиш телефони

Жойлашган жойи
(почта, электрон манзили,
веб-сайти)

1

Ўзбекистон Республикаси

Мухамедова Мукаддас Рафиковна — етакчи мутахассис

(+99871) 249-46-88, dorisiyosati@mail.ru

2

Ўзбекистон Республикаси

Хасанова Назокат Джамолиддиновна етакчи мутахассис

(+99871) 249-46-88, dorisiyosati@mail.ru

3

Ўзбекистон Республикаси вазирлиги

Якубов Миркамол Мирсабитович —

етакчи мутахассис

(+99871) 249-46-88, dorisiyosati@mail.ru


Сохранить в формате pdf