Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар

Гиёхвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлар муомаласи билан боғлиқ фаолиятни амалга оширишга лицензия олиш учун зарур ҳужжатлар Бош сахифа

Гиёхвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлар муомаласи билан боғлиқ фаолиятни амалга оширишга лицензия олиш учун зарур ҳужжатлар

Гиёхвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлар муомаласи билан боғлиқ фаолиятни амалга оширишга лицензия олиш учун зарур ҳужжатлар

Лицензия олиш учун лицензия талабгори лицензияловчи органга куйидаги ҳужжатларни такдим этади:

  • лицензия бериш тўғрисидаги аризанинг асли, унда қуйидагилар кўрсатилади:

      юридик шахснинг номи ва ташкилий–хукукий шакли, унинг жойлашган ўрни (почта манзили), банк муассасасининг номи ва банк муассасасидаги хисоб рақами;        

      лицензияланаётган фаолиятнинг юридик шахс томонидан амалга оширилиши мўлжалланаётган тури;

  • лицензия бериш тўғрисидаги аризани кўриб чикиш учун йиғим тўланганини тасдикловчи ҳужжат (банк муҳри билан) ;
  • ички ишлар худудий органининг бинонинг гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни сақлаш бўйича техник талабларга мувофиқлиги тўғрисидаги хулосанинг асли (гербли мухр билан);
  • ички ишлар худудий органининг гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни ташишга рухсатноманинг асли муҳр билан (гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни ташиш ва транзит тарзида ташиш билан боғлиқ фаолиятни амалга оширишда);
  • санитария назорати органларининг биноларнинг ёки шарт-шароитларнинг белгиланган талабларга мувофиқлиги тўғрисидаги хулосанинг асли (муҳр билан);    
  • Лицензияланадиган фаолият турини амалга ошириш учун фойдаланиладиган мухандислик коммуникациялари ва технология асбоб-ускуналарига мулк хуқуқини ёки бошқа ашёвий хуқуқни тасдиқловчи ҳужжатнинг нусхаси;
  • гиёхвандлик воситалари, психотроп моддаларнинг муомалада бўлиши (саклаш, бериш,  сотиш, тайёрлаш, фойдаланиш, йўк килиш) соҳасидаги масъул ходим учун олий фармацевтика маълумоти тўғрисидаги дипломнинг нотариал тасдиқланган нусхаси хамда уни лавозимга тайинлаш тўғрисидаги буйрук нусхаси;
  • юридик шахс штатида сурункали руҳий касалликлар, гиёҳвандлик, токсикомания, алкоголизмга дучор бўлган диспансер ҳисобида турувчи ходимларнинг, шунингдек қасддан килинган жиноят учун суд ҳукмини ўтамаган ёки судланганлиги олиб ташланмаган, ўз хизмат вазифаларига кўра  гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалардан фойдаланиш имкониятига эга бўладиган ходимларнинг йўқлиги тўғрисидаги, тегишли тиббиёт муассасалари ва маҳаллий ҳуқуқни муҳофаза килиш органлари маълумотномаларнинг асли (мухр билан) албатта илова килинган ҳолдаги маълумотлар.

Лицензия талабгоридан ушбу Низомда назарда тутилмаган хужжатларни тақдим этишни талаб қилишга йўл қўйилмайди.

Ҳужжатлар лицензияловчи органнинг эксперт комиссиясига лицензия талабгори томонидан бевосита ёхуд олинганлиги тўгрисидаги билдиришнома билан почта алоқа воситаси орқали етказиб берилади.

Тел/ факс : 249-46-91

Почта: uzkomitet@rambler.ru

Сайт: www.PHARM-REG.UZ

 

№_______

«____»________ 20__й

Гиёҳвандлик воситалари,
психотроп моддалар ва прекурсорларнинг
муомалада бўлиши
билан боғлиқ фаолиятни
лицензияловчи орган раиси
А.В.Алимовга

Ариза

Сиздан, юридик  манзили:_________, фаолият  манзили: _________да жойлашган (Корхонанинг тўлиқ номи, ташкилий Хуқуқий шакли)_____________________________га (Мўлжалланилаётган фаолият турлари)____________________билан  шуғулланиш учун 5 йилга лицензия беришингизни сўраймиз.

Банк муассасидаги ҳ/р

Банк муассасининг номи

МФО -

ИНН -

Тел -

Раҳбар лавозими ________________ Ташкилот муҳри (имзоси)

 

Лицензия талабгорининг лицензия муддатини узайтириб  бериш тўғрисидаги аризасини кўриб чиқилганлиги учун энг кам ойлик иш ҳақининг 5 баравар миқдорида  тўлов қуйидаги хисоб ракамига утказилади:

Олувчи: Операционное Управление Казначейства Минфина РУз

х/р 23402000300100001010  МБ ББ ХККМ Тошкент шахар ИНН 201122919

МФО - 00014

Тўлов максади: Соғлиқни сақлаш вазирлиги

ш/хр 401410860262777950100054002  ХККМ М БББ

ИНН 200935974 ОКОНХ 97300  МФО 00423 

Тўлов топшириқномаси: Аризани кўриб чиқиш учун “Вазирлар Махкамасининг 315- қарори, 4-бўлим 16-бандга асосан тўланади (ГППР)


Кўчириб олиш pdf |