Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар

Прекурсорлар муомаласи билан боғлиқ фаолиятни амалга оширишга лицензия олиш учун зарур ҳужжатлар Бош сахифа

Прекурсорлар муомаласи билан боғлиқ фаолиятни амалга оширишга лицензия олиш учун зарур ҳужжатлар

Прекурсорлар муомаласи билан боғлиқ фаолиятни амалга оширишга лицензия олиш учун зарур ҳужжатлар

Лицензия олиш учун лицензия талабгори лицензияловчи органга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

  • лицензия бериш тўғрисидаги аризанинг асли, унда қуйидагилар кўрсатилади:

юридик шахснинг номи ва ташкилий–ҳуқуқий шакли, унинг жойлашган ўрни (почта манзили), банк муассасасининг номи ва банк муассасасидаги ҳисоб рақами; лицензияланаётган фаолиятнинг юридик шахс томонидан амалга оширилиши мўлжалланаётган;

  • лицензия бериш тўгрисидаги аризани кўриб чикиш учун йиғим тўланганини тасдикловчи хужжат (банк муҳри билан);
  • ички ишлар худудий органининг бинонинг гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни сақлаш бўйича техник талабларга мувофиқлиги тўғрисидаги хулосанинг асли (гербли муҳр билан);
  • ички ишлар худудий органининг гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни ташишга рухсатноманинг асли муҳр билан (гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни ташиш ва транзит тарзида ташиш билан боғлиқ фаолиятни амалга оширишда);
  • санитария назорати органларининг биноларнинг ёки шарт-шароитларнинг белгиланган талабларга мувофиқлиги тўғрисидаги хулосанинг асли (муҳр билан);
  • Лицензияланадиган фаолият турини амалга ошириш учун фойдаланиладиган муҳандислик коммуникациялари ва технология асбоб-ускуналарига мулк ҳуқуқини ёки бошқа ашёвий ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатнинг нусхаси;
  • Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси ҳудудий органининг ишлаб чиқариш  шароитларининг экология талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулосасининг асли (прекурсорлар ишлаб чиқариш билан боғлиқ фаолият амалга оширилганда);

Лицензия талабгоридан ушбу Низомда назарда тутилмаган хужжатларни тақдим этишни талаб қилишга йўл қўйилмайди.

Хужжатлар лицензияловчи органнинг эксперт комиссиясига лицензия талабгори томонидан бевосита ёхуд олинганлиги тўғрисидаги билдиришнома билан почта алоқа воситаси орқали етказиб берилади.

Тел/факс : 249-46-91

Почта: uzkomitet@rambler.ru

Сайт: www.PHARM-REG.UZ

 

№_______

«____»________ 20__й

Гиёҳвандлик воситалари,
психотроп моддалар ва прекурсорларнинг
муомалада бўлиши
билан боғлиқ фаолиятни
лицензияловчи орган раиси
А.В.Алимовга

Ариза

Сиздан, юридик манзили:_______, фаолият  манзили: ______ да жойлашган (Корхонанинг тўлиқ номи, ташкилий Хуқуқий шакли)_______________________га (Мўлжалланилаётган фаолият турлари)_______________билан  шуғулланиш учун 5 йилга лицензия беришингизни сўраймиз.

Банк муассасидаги ҳ/р

Банк муассасининг номи

МФО -

ИНН -

Тел -

Раҳбар лавозими ________________ Ташкилот муҳри     (имзоси)

 

Лицензия талабгорининг лицензия муддатини узайтириб  бериш тўғрисидаги аризасини кўриб чиқилганлиги учун энг кам ойлик иш ҳақининг 5 баравар миқдорида  тўлов қуйидаги хисоб ракамига утказилади:

Олувчи: Операционное Управление Казначейства Минфина РУз

х/р 23402000300100001010  МБ ББ ХККМ Тошкент шахар ИНН 201122919

МФО - 00014

Тўлов максади: Соғлиқни сақлаш вазирлиги

ш/хр 401410860262777950100054002  ХККМ М БББ

ИНН 200935974 ОКОНХ 97300  МФО 00423 

Тўлов топшириқномаси: Аризани кўриб чиқиш учун “Вазирлар Махкамасининг 315- қарори, 4-бўлим 16-бандга асосан тўланади (ГППР)


Кўчириб олиш pdf |