Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар

Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлар муомаласи билан боғлиқ фаолиятни амалга оширишга лицензия муддатини узайтириш учун зарур ҳужжатлар Бош сахифа

Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлар муомаласи билан боғлиқ фаолиятни амалга оширишга лицензия муддатини узайтириш учун зарур ҳужжатлар

Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлар муомаласи билан боғлиқ фаолиятни амалга оширишга лицензия муддатини узайтириш учун зарур  ҳужжатлар

Лицензия муддатини узайтириш учун лицензия талабгори лицензияловчи органга қуйидаги ҳужжатларни такдим этади:

  • Лицензия муддатини узайтириб бериш тўғрисидаги аризанинг асли, унда қуйидагилар кўрсатилади:

     юридик шахснинг номи ва ташкилий–хукукий шакли, унинг жойлашган ўрни (почта манзили), банк муассасасининг номи ва банк муассасасидаги хисоб рақами;

     лицензияланаётган фаолиятнинг юридик шахс томонидан амалга оширилиши мўлжалланаётган тури;

  • лицензия бериш тўғрисидаги аризани кўриб чикиш учун йиғим тўланганини тасдиқловчи ҳужжат (банк муҳри билан);
  • ички ишлар худудий органининг бинонинг гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни сақлаш бўйича техник талабларга мувофиқлиги тўғрисидаги хулосанинг асли (гербли мухр билан);
  • ички ишлар худудий органининг гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни ташишга рухсатноманинг асли мухр билан (гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни ташиш ва транзит тарзида ташиш билан боғлиқ фаолиятни амалга оширишда);
  • санитария назорати органларининг биноларнинг ёки шарт-шароитларнинг белгиланган талабларга мувофиқлиги тўғрисидаги хулосанинг асли (мухр билан);    
  • Лицензияланадиган фаолият турини амалга ошириш учун фойдаланиладиган мухандислик коммуникациялари ва технология асбоб-ускуналарига мулк хуқуқини ёки бошқа ашёвий хуқуқни тасдиқловчи ҳужжатнинг нусхаси;
  • гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддаларнинг муомалада бўлиши (саклаш, бериш,  сотиш, тайёрлаш, фойдаланиш, йўк килиш) соҳасидаги масъул ходим учун олий фармацевтика маълумоти тўғрисидаги дипломнинг нотариал тасдиқланган нусхаси ҳамда уни лавозимга тайинлаш тўғрисидаги буйрук нусхаси;
  • юридик шахс штатида сурункали руҳий касалликлар, гиёҳвандлик, токсикомания, алкоголизмга дучор бўлган диспансер ҳисобида турувчи ходимларнинг, шунингдек қасддан килинган жиноят учун суд ҳукмини ўтамаган ёки судланганлиги олиб ташланмаган, ўз хизмат вазифаларига кўра  гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалардан фойдаланиш имкониятига эга бўладиган ходимларнинг йўклиги тўғрисидаги, тегишли тиббиёт муассасалари ва маҳаллий ҳуқуқни муҳофаза килиш органлари маълумотномаларнинг асли (мухр билан) албатта илова килинган ҳолдаги маълумотлар.
  • Амалдаги лицензиянинг асли, лицензия битимининг нусхаси.

Лицензия талабгоридан ушбу Низомда назарда тутилмаган ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилишга йўл қўйилмайди.

Ҳужжатлар лицензияловчи органнинг эксперт комиссиясига лицензия талабгори томонидан бевосита ёхуд олинганлиги тўғрисидаги билдиришнома билан почта алоқа воситаси орқали етказиб берилади.

Тел/факс : 249-46-91

Почта: uzkomitet@rambler.ru

Сайт: www.PHARM-REG.UZ

 

№_______

 

«   »________ 2016й

Гиёхвандлик воситалари,

психотроп моддалар ва прекурсорларнинг

                     муомалада булиши

                    билан боглиқ фаолиятни

                    лицензияловчи орган раиси

                         А.В.Алимовга

 

 

Ариза

Сиздан, (юридик манзили, фаолият  манзили)___________________________да жойлашган

(Корхонанинг тўлиқ номи, ташкилий хуқуқий шакли) _____________________________га

(Мўлжалланилаётган фаолият турлари) ____________________________________билан  шуғулланиш  учун  ССВ  томонидан  берилган  ( аввалги лицензия № ва санаси) лицензия муддатини 5 йилга узайтириб беришингизни сўраймиз.

Банк муассасидаги х/р –

Банк муассасининг номи –

МФО  -         ИНН –

Телефон, факс.

электрон почта

                                        Ташкилот мухри 

Раҳбар лавозими                                                      (имзоси)                  

____________________________________________________________________________

 

Лицензия талабгорининг  лицензия бериш тўғрисидаги аризасини кўриб чиқилганлиги учун энг кам ойлик иш ҳақининг 5 баравар миқдорида  тўлов қуйидаги ҳисоб рақамига ўтказилади:

Олувчи: Операционное Управление Казначейства Минфина РУз

х/р 2340200030010000101МБ ББ ХККМ Тошкент шахар ИНН 201122919

МФО-00014

Тўлов максади: Соғлиқни сақлаш вазирлиги

ш/хр 401410860262777950100054002  ХККМ М БББ

ИНН 200935974 ОКОНХ 97300  МФО 00423 

Тўлов топшириқномаси:  Аризани кўриб чиқиш  учун “Вазирлар Махкамасининг 315- қарори, 4-бўлим 16-бандга (ГППР) асосан тўланади

 


Кўчириб олиш pdf |