Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар

Вазирлик фаолияти буйича ягона телефон хамда ишонч телефони Бош сахифа

«Ягона хамда ишонч телефонлари» ни шакллантириш регламенти

Умумий тартиб

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигида “Ягона хамда ишонч телефонлари” билан ишлашни тартибга солувчи шакллантириш тартиби тўғрисидаги қўлланма” Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2010 йил 15 июлда № 210 рақамли қарори билан таъкидланди.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги таркибидаги бўлинмаларнинг ишонч телефонлари инсон саломатлигини муҳофаза қилиш бўйича инсон ҳуқуқларини ҳимоялаш, инсон саломатлигини сифатли ҳимоя қилиш даражасини мунтазам назорат қилиш, тиббий ёрдам кўрсатиш сифатини янада ошириш, соғлиқни сақлаш тизими ходимларининг ножўя ҳаракатланишига йўл қўймаслик мақсадида ишонч телефонлари жорий этилди.

Ягона хамда ишонч телефонлари Тошкент шаҳридаги республика, вилоят, туманлар даражасида фаолият кўрсатаётган бошқарма идораларида шакллантирилмоқда.

Ягона хамда ишонч телефонлари мижозлар билан турли хил зиддиятларни ўз вақтида бартараф қилиш учун соғлиқни сақлаш муассасаларида фаолият кўрсатаётган ходимларнинг ноқонуний ҳаракатлари тўғрисидаги маълумотлар бўйича қабул, рўйхатдан ўтказиш ҳисобланади.

“Ягона хамда ишонч телефони” ишлар режими:

Тўғридан-тўғри шаҳар абонентлик ишонч телефонлари рақамларни автомат тарзда хотирасида сақлайди ва ахборотни рўйхатдан ўтказувчи дастурий-техник воситалар ўрнатилган. Хабарларни қабул қилиш навбатчи ходимлар томонидан туну-кун амалга оширилади.

Хабарларни кўриб чиқиш муддати:

Агар фуқаролар томонидан соғлиқни сақлаш ходимлари иштирокида амалга оширилган хабарлар, аҳоли учун соғлиқни сақлаш муҳофазаси бўйича қонун тартибини таъминлаш, шунингдек беморларга, ходимларга нисбатан амалга оширилган ҳуқуқбузарликлар тўғрисида бошқарма идоралари бошлиқларига баён қилинади.

Хабарларни кўриб чиқиш муддати бошқарма идоралари раҳбарлари томонидан аниқлаштирилади. Хабарлар уларнинг ҳар бирига шахсан масалани ечиш тартиби, жавобгар шахс кўрсатилган ҳолда етказилади.

Агар қабул қилинган ариза ёки шикоятларни ҳал қилиш учун зарурий махсус тадбирлар амалга оширилиши керак бўлса, ёки қўшимча материаллар, тадбирлар талаб қилинган ҳолда, хабар бўйича жавоб бир оз чўзилиши мумкин. Бу жараён бир ойдан кам бўлмаган ҳолда, хабар бўйича топшириқ берилган раҳбар томонидан кўриб чиқилиши лозим.

Қайдномаларни сақлаш муддати:

“Ягона хамда ишонч телефони” фаолиятини ташкиллаштириш бўйича жавобгар шахслар мунтазам равишда телефонга қолдирилган хабарларни эшитади ва хабарни рўйхатдан ўтказиш тартибининг тўғрилигини назорат қилади. Телефонга қолдирилган қайдлар муддати 30 кундан ошмаслиги керак.

“Ягона хамда ишонч телефони” абонент телефонининг ўзгартирилиши:

“Ягона хамда ишонч телефони” абонентлик телефонини ўзгариши ҳолатларида 3 кун ичида бу ҳақда хабар берилади.

Маълумотлар тақдим этиш:

“Ягона хамда ишонч телефон”лари бўйича хабарларни қабул қилишни амалга оширувчи навбатчи ходимларга, Ўзбекистон Республикаси ҳудудларида жойлашган давлат идоралар. Даволаш-профилактик муассасалари манзиллари, телефонлари тақдим этилиши зарур ҳисобланади. Шунингдек “Ягона хамда ишонч телефони” бўйича мурожаат қилган шахсни холисона хабардор қилиш учун зарурий адабиётлар ва маълумотлар бўлиши керак.

Хабарларни қабул қилиш ва рўйхатдан ўтказиш (маълумот):

  1. “Ягона хамда ишонч телефони” бўйича рўйхатга олиш хабарлар ва бевосита қабуллар “Ягона хамда ишонч телефони”дан тушган мурожаатларнинг махсус қайд журнали билан амалга оширилади.
  2. Хабарни қабул қилувчи навбатчи ўзининг исм-фамилясини ва мансаби билан тўлиқ таништириши керак бўлади.
  3. Телефон орқали берилган консультациядан кейин фуқароларнинг исм-фамилиялари махсус қайд журналига ўрнатилган тартибда белгилаб қўйилади. Агар фуқаролар аризаси ёзма жавобни талаб қилса, бу ҳолатда мурожаатчининг почта манзили ва телефонларини тўлиқ ёзиб қолиш лозим.
  4. Агар фуқаролар соғлиқни сақлаш ходимлари иштирокида амалга оширилган ҳаракатлар тўғрисида хабар берсалар ва ушбу хабарлар соғлиқни сақлаш муҳофазасидаги қонунчиликнинг бузилиши ва йўл қўйилган хатоликлар тўғрисида бўлса, бундай ҳолда хабар Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ тарзда қабул қилинади ва рўйхатдан ўтказилади. Бундай ҳолатда ахборот “Ягона хамда ишонч телефони” бўйича тушган хабарлар ҳақидаги баённомалар расмийлаштирилади.
  5. Агар мурожаатчи соғлиқни сақлаш фаолиятига таалуқли бўлмаган хабарлар бўйича мурожаат қилса, бу ҳолатда навбатчи томонидан мувофиқ муассаса телефони ва жавобгар шахсининг алоқа телефонлари ҳақида хабар берилади.
  6. Соғлиқни сақлаш ходимларининг ҳуқуқларини бузиш белгилари мавжуд бўлган аноним маълумотлар мурожаатлар қайд журналига киритилади ва Назорат инспекцияси ёки зарурият туғилганда ҳуқуқни ҳимоя қилиш идораларига тақдим этилади.

Қуйида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш Вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлимларига фаолияти бўйича ягона телефони ҳамда ишонч телефонлари кўрсатилган. Сиз ушбу ягона телефон хамда ишонч телефонларига қўнғироқ қилиб, ўзингизни қизиқтирган саволларингизга жавоб олишингиз мумкин.

Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш Вазирлиги

+998 (71) 239-47-95

иш тартиби - кечаю-кундуз

Қорақалпоғистон Республикаси +998 (61) 226-00-48 иш тартиби - кечаю-кундуз
Андижон вилояти +998 (74) 228-25-86
+998 (74) 228-42-84
08:00 дан 18:00 гача
18:00 дан 08:00 гача
Бухоро вилояти +998 (65) 221-21-81 иш тартиби - кечаю-кундуз
Жиззах вилояти +998 (72) 226-06-03 иш тартиби - кечаю-кундуз
Қашқадарё вилояти +998 (75) 223-03-64 иш тартиби - кечаю-кундуз
Навоий вилояти +998 (36) 220-47-65
+998 (36) 225-12-24
08:00 дан 18:00 гача
18:00 дан 08:00 гача
Наманган вилояти +998 (69) 234-32-34 иш тартиби - кечаю-кундуз
Самарқанд вилояти +998 (66) 233-35-56
+998 (66) 233-56-58
08:00 дан 18:00 гача
18:00 дан 08:00 гача
Сирдарё вилояти +998 (67) 235-01-61
+998 (67) 225-05-33
08:00 дан 18:00 гача
18:00 дан 08:00 гача
Сурхондарё вилояти +998 (76) 223-10-72 иш тартиби - кечаю-кундуз
Фарғона вилояти +998 (73) 224-96-16 иш тартиби - кечаю-кундуз
Хоразм вилояти +998 (62) 223-06-03 иш тартиби - кечаю-кундуз
Тошкент вилояти +998 (70) 250-40-56 иш тартиби - кечаю-кундуз
 
Тошкент шаҳри +998 (71) 233-65-71 иш тартиби - кечаю-кундуз
Бектемир тумани +998 (71) 295-02-05
+998 (71) 295-12-33
08:00 дан 18:00 гача
18:00 дан 08:00 гача
Мирзо-Улуғбек тумани +998 (71) 264-53-10 иш тартиби - кечаю-кундуз
Миробод тумани +998 (71) 256-17-24 иш тартиби - кечаю-кундуз
Сергелий тумани +998 (71) 258-38-01 иш тартиби - кечаю-кундуз
Олмазор тумани +998 (71) 240-30-88 иш тартиби - кечаю-кундуз
Учтепа тумани +998 (71) 272-99-58 иш тартиби - кечаю-кундуз
Яшнабод тумани +998 (71) 289-57-76
+998 (71) 289-57-79
08:00 дан 18:00 гача
18:00 дан 08:00 гача
Чилонзор тумани +998 (71) 273-38-19
+998 (71) 273-60-12
+998 (71) 273-59-48
08:00 дан 18:00 гача

18:00 дан 08:00 гача
Шайхонтоҳур тумани +998 (71) 249-63-80 иш тартиби - кечаю-кундуз
Юнусобод тумани +998 (71) 223-19-81 иш тартиби - кечаю-кундуз
Яккасарой тумани +998 (71) 253-28-36
+998 (71) 280-53-95
08:00 дан 18:00 гача
18:00 дан 08:00 гача
Ишонч телефонларининг фаолиятини баҳоланг