Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар

Ногиронлик масалалари бўйича интерактив хизмат Бош сахифа

НОГИРОНЛАР, РИВОЖЛАНИШДА ОРТДА ҚОЛАЁТГАН БОЛАЛАРНИНГ ОТА-ОНАЛАРИ ВА МАЗКУР СОҲАДА ФАОЛИЯТ ЮРИТУВЧИ МУТАХАССИСЛАР УЧУН МАЪЛУМОТ

Мамлакатимизда ижтимоий масалаларни, хусусан, ногиронлик билан боғлиқ муаммоларни ҳал этишга катта эътибор қаратилмоқда:

Ўзбекистон Республикаси Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигида биринчилардан бўлиб “Ногиронларнинг ижтимоий ҳимояси ҳақида” ногиронларнинг ҳуқуқларини ўз ичига олган ҳуқуқий база яратди. 

2009 йилнинг 27 феврал куни Ўзбекистон “Ногиронларнинг ҳуқуқлари ҳақида”ги БМТнинг Конвенциясига қўшилди ва имконияти чекланганларнинг ҳуқуларини халқаро стандартларда ҳимоя қилиш тарафдорлигини кўрсатди.

“Ногиронларнинг ижтимоий ҳимояси тўғрисида”ги  қонуннинг янги таҳрири замонавий нуқати назарда кўриб чиқилди ва 2008 йилнинг 11 июл куни қабул қилинди. У ўзида Конвенциянинг аксарият иловаларини, “Бола ҳуқуқларининг кафолати”, “Таълим тўғрисида”, “Фуқаро саломатлигини муҳофаза қилиш тўғрисида” ва бошқа  кўплаб (70 дан ортиқ) норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни акс эттирган. Ушбу норматив ҳужжат мамлакатимизда истиқомат қилувчи имконияти чекланган фуқароларнинг ҳуқуқлари асосини ташкил этади.

Шунга қарамасдан, ҳар бир инсон ҳаётида, шунингдек, имконияти чекланганларда ҳам маълум сабабларга кўра моддий таъминотлардан, ҳукумат томонидан яратилган хизматлар, дори воситалари, реабилитация учун техник воситалар ва ортопедик-протезлаш буюмларига бўлган эҳтиёжини қондириш бўйича кафолатланган ҳуқуқларидан, имкониятларидан  фойдаланишга оид муаммоларга дуч келиши мумкин. Бундай ҳолатларда мутахассиснинг асосли маслаҳати, юзага келган муаммони бартараф этиш учун амалга оширилиши керак бўлган ҳаракатларнинг босқичма-босқич батафсил тавфсифининг ўрни беқиёсдир.

 “Саволлар ва жавоблар” бўлимида тез-тез бериладиган саволларга жавоблар тақдим этилган. Ҳар бир жавоб норматив-ҳуқуқий актга мувофиқ тақдим этилган ва уларга ҳавола берилган. Норматив-ҳуқуқий актнинг тўлиқ матни ёки унинг керакли қисмлари Норматив-ҳуқуқий актлардан кўчирмалар 1-иловасида келтирилган. 

Норматив-ҳуқуқий актнинг матни билан танишиш учун ҳаволалар рўйхатидан ҳавола рақамини топиш ва келтирилган кўчирма қаерга тегишли эканини билиш мумкин. Ҳаволалар рўйхати рақам бўйича Норматив-ҳуқуқий актлардан кўчирмалар 1-иловасида келтирилган.

Агар норматив-ҳуқуқий актнинг матни  бевосита жавобда келтирилган бўлса, унда матн курсивда белгиланган ва Норматив-ҳуқуқий актлардан кўчирмалар 1-иловасида келтирилган.

 “Тенг ҳуқуқ – тенг имкониятлар” Қўлланмасидан олинди. Тошкент: SMI-ASIA, 2010. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги,  Ўзбекистонда БМТ Тараққиёт дастури


Кўчириб олиш pdf |

Норматив-ҳуқуқий актлардан кўчирмалар

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардан кўчирмалар

 

6-ҳавола

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 8 августдаги “Тиббий-меҳнат экспертиза хизмати бошқариш тузилмасини ва фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 175-сон Қарори.

V. Ногиронликни белгилаш мезонлари

26. Организм функциялари бузилишларининг асосий турларига қуйидагилар киради:

психик функцияларнинг (идрок қилиш, диққат-эътибор, хотира, тафаккур, интеллект, ҳис-туйғу, ирода, онг, хулқ-атвор, психомотор функцияларнинг) бузилиши;

тил ва нутқ функцияларининг (оғзаки (ринолалия, дизартрия, дудуқланиш, алалия, афазия) ва ёзма (дисграфия, дислекция), вербал ва новербал нутқ бузилиши, овоз ҳосил бўлишининг бузилиши ва ҳоказолар);

сенсор функцияларининг (кўриш, эшитиш, ҳид билиш, сезиш, тактил, оғриқли, ҳарорат кўтарилиши ва бошқа сезувчанлик турлари) бузилиши;

статодинамик функцияларнинг (бош, гавда, оёқ-қўлнинг ҳаракатланиш функциялари, ҳаракатлар статикаси, мувофиқлаштирилишининг) бузилиши;

қон айланиши, нафас олиш, овқат ҳазм бўлиши, организмдан нарса ажралиб чиқиши, қон яратилиши, модда ва энергия алмашиши, ички секреция, иммунитет функцияларининг бузилиши;

жисмоний майиб-мажруҳлик билан боғлиқ бузилишлар (ташқи майиб-мажруҳликка олиб келадиган юз, бош, гавда, оёқ-қўллар деформацияси, овқат ҳазм қилиш, сийдик ажратиш, нафас олиш трактининг аномал тешиги, гавда ўлчамларининг бузилиши).

27. Организм функциялари барқарор бузилишларининг намоён бўлиши тўртта даражага ажратилади:

I даража-унча катта бўлмаган бузилишлар;

II даража-мўътадил бузилишлар,

III даража-аниқ намоён бўладиган бузилишлар,

IV даража - анча аниқ намоён бўладиган бузилишлар.

28. Инсон ҳаёт фаолияти асосий турлари чекланишининг намоён бўлиши учта даражага ажратилади:

а) ўзига ўзи хизмат кўрсатиш лаёқати-инсоннинг асосий физиологик эҳтиёжларни мустақил амалга ошириш, кундалик маиший фаолиятни бажариш лаёқати, шу жумладан, шахсий гигиена кўникмалари:

I даража-узоқ вақт сарфлаб ўзига ўзи хизмат кўрсатиш лаёқати, уни бажаришнинг бўлиниши, зарурият бўлганда ёрдамчи техник воситалардан фойдаланиб ҳажмни қисқартириш;

II даража-зарурият бўлганда ёрдамчи техник воситалардан фойдаланиб бошқа шахсларнинг мунтазам қисман ёрдами билан ўзига ўзи хизмат кўрсатиш лаёқати;

III даража-ўзига ўзи хизмат кўрсата олмаслик, доимо ўзгаларнинг ёрдамига муҳтожлик ва бошқа шахсларга тўлиқ боғлиқлик;

б) мустақил ҳаракатланиш лаёқати-маконда мустақил ҳаракат қилиш лаёқати, ҳаракатланишда, дам олишда ва гавда ҳолати ўзгарганда гавданинг мувозанатини сақлаш, жамоат транспортидан фойдаланиш:

I даража-вақт узоқроқ сарфланганда мустақил ҳаракатланиш лаёқати, уни бажаришнинг бўлиниши, зарурият бўлганда ёрдамчи техник воситалардан фойдаланиб масофани қисқартириш;

II даража-зарурият бўлганда ёрдамчи техник воситалардан фойдаланиб бошқа шахсларнинг мунтазам қисман ёрдами билан мустақил ҳаракатланиш лаёқати;

III даража-ҳаракат қила олмаслик, доимо ўзгаларнинг ёрдамига муҳтожлик;

в) мўлжал олиш лаёқати-атроф вазиятни муқобил идрок этиш лаёқати (вазиятни баҳолаш, вақтни ва турган жойини аниқлаш лаёқати):

I даража-фақат одатдаги вазиятда мустақил ва (ёки) ёрдамчи техник воситалар ёрдамида мўлжал олиш лаёқати;

II даража-бошқа шахсларнинг ёрдамини талаб этадиган мўлжал олиш лаёқати;

III даража-мўлжал ола билмаслик (дезориентация) ва бошқа шахсларнинг доимий ёрдами ва (ёки) назоратига муҳтожлик;

г) муомала қилиш лаёқати-идрок қилиш, ахборотни қайта ишлаш ва бериш йўли билан одамлар ўртасида алоқа ўрнатиш лаёқати:

I даража-ахборот олиш ва бериш суръати ва ҳажмини пасайтириб муомала қилиш лаёқати, зарурият бўлганда ёрдам беришнинг ёрдамчи техник воситаларидан фойдаланиш;

II даража-зарурият бўлганда ёрдамчи техник воситалардан фойдаланиб бошқа шахсларнинг қисман ёрдами билан муомала қилиш лаёқати;

III даража-муомала қила олмаслик ва бошқа шахсларнинг доимий ёрдамига муҳтожлик;

д) ўз хулқ-атворини назорат қилиш лаёқати-ўзини англаш ва ижтимоий ҳуқуқий-маънавий ахлоқий нормаларни ҳисобга олган муқобил хулқ-атвор лаёқати:

I даража-мураккаб ҳаётий вазиятларда ўз хулқ-атворини назорат қилиш лаёқатининг вақти-вақти билан пайдо бўладиган чекланиши ва (ёки) қисман тузатиш киритиш имконияти билан ҳаётнинг айрим соҳаларига дахл қиладиган ролли функцияларни бажаришнинг доимий равишда қийинлиги;

II даража-фақат бошқа шахсларнинг мунтазам ёрдами билан қисман тузатиш киритиш имконияти билан ўз хулқ-атвори ва атроф-муҳитга танқидий муносабатнинг доимий равишда пасайиши;

III даража-ўз хулқ-атворини назорат қила олмаслик, унга тузатиш кирита олмаслик, бошқа шахсларнинг доимий ёрдамига (назоратига) муҳтожлик;

е) ўқиш, билимларни (умумтаълим, касб-ҳунар билимлари ва бошқа билимларни) ўзлаштириш ва такрорлаш, малака ва кўникмаларни (касб-ҳунар, ижтимоий, маданий, маиший, малака ва кўникмаларни) эгаллаб олиш лаёқати:

I даража-зарурат бўлганда ёрдамчи техник воситалар ва технологияларни қўллаб ўқитишнинг махсус усулларидан, ўқитишнинг махсус режимидан фойдаланиб умумий типдаги таълим муассасаларида давлат таълим стандартлари доирасида ўқиш, шунингдек муайян даражадаги маълумотга эга бўлиш лаёқати;

II даража-зарурат бўлганда ёрдамчи техник воситалар ва технологиялардан фойдаланиб фақат ривожланишида нуқсонлари бўлган таълим олувчилар, тарбияланувчилар учун ихтисослаштирилган таълим муассасаларида ёки уйда махсус дастурлар бўйича ўқиш лаёқати;

III даража-ўқий олмаслик;

ж) меҳнат фаолияти билан шуғулланиш лаёқати-ишларни бажариш мазмуни, ҳажми, сифати ва шартларига қўйиладиган талабларга мувофиқ меҳнат фаолиятини амалга ошириш лаёқати:

I даража-малака, оғирлик, кескинлик пасайган ва (ёки) иш ҳажми камайганда меҳнатнинг одатдаги шароитларида меҳнат фаолиятини бажариш лаёқати, меҳнатнинг одатдаги шароитларида паст малакали меҳнат фаолиятини бажариш имкони сақланиб қолган ҳолда асосий касб бўйича ишни давом эттира олмаслик;

II даража-ёрдамчи техник воситалардан фойдаланиб ва (ёки) бошқа шахслар ёрдамида махсус ташкил этилган меҳнат шароитларида меҳнат фаолиятини бажариш лаёқати;

III даража-меҳнат фаолияти билан шуғуллана олмаслик ёки меҳнат фаолияти билан шуғулланиб бўлмаслиги (ёки меҳнат фаолияти билан шуғулланиш тақиқланганлиги).

29. Ҳаёт фаолиятининг қуйидаги турларидан бири ёки улар биргаликда чекланишига олиб келадиган ва уни ижтимоий муҳофаза қилиш зарурлигини тақозо этадиган касалликлар, жароҳат ёки нуқсонлар оқибатларидан келиб чиқадиган организм функциялари бузилишининг анча барқарор ифодаланган бузилишига эга бўлган инсон саломатлигининг бузилиши ногиронликнинг биринчи гуруҳини белгилаш учун мезон ҳисобланади:

III даража-ўзига ўзи хизмат қилиш лаёқати;

III даража-ҳаракат қилиш лаёқати;

III даража-мўлжал олиш лаёқати;

III даража-муомала қилиш лаёқати;

III даража-ўз хулқ-атворини назорат қилиш лаёқати.

7- ва 21-ҳаволалар

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 8 августдаги “Тиббий-меҳнат экспертиза хизмати бошқариш тузилмасини ва фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 175-сон Қарори.

 

32. Ногиронлик тўғрисида қарорлар чиқаришда илгари амалга оширилган тиббий-ижтимоий чора-тадбирларнинг узвийлигини назарда тутадиган якка тартибдаги реабилитация дастури тузилади.

 

8-ҳавола

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 8 августдаги “Тиббий-меҳнат экспертиза хизмати бошқариш тузилмасини ва фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 175-сон Қарори.

II. Фуқароларни тиббий кўрикдан ўтказишга қабул қилиш

6. ТМЭК тиббий кўрикдан ўтказишга Ўзбекистон Республикаси фуқароларини, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшайдиган хорижий фуқароларни ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни, 16 ёшдаги ва ундан катта ёшдаги, ДПМ йўлланмасига эга бўлган, ушбу ТМЭКга бириктирилган шахсларни қабул қилади.

ТМЭК Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимларининг (кейинги ўринларда Пенсия жамғармаси бўлими деб аталади) тиббий кўрикдан ўтказиш мақсади кўрсатилган ҳолдаги йўлланмаси бўйича 16 ёшгача бўлган шахсларни ҳам тиббий кўрикдан ўтказишга қабул қилиши мумкин.

Тиббий кўрикдан ўтказишнинг сифати, ўз вақтидалиги ва беморларни ТМЭКга юборишнинг асосланганлиги юзасидан жавобгарлик ДПМ раҳбари зиммасига юкланади.

Тиббий ҳужжатларда ТМЭКнинг нотўғри хулосасини чиқаришга асос бўлган ёлғон маълумотларни қасддан кўрсатишган шахслар, шунингдек ёлғон хулосалар беришган ёки ногиронлик гуруҳини атайлаб нотўғри белгилашган врачлар ва экспертлар ҳам қонун ҳужжатларида белгиланган жавобгарликка тортиладилар.


Кўчириб олиш pdf |