Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар

Социал ахамиятга эга бўлган дори воситалари ва тиббий буюмларни етказиб бериш бўйича тендер савдосини эълон қиламиз Бош сахифа

16 декабря 2016

Социал ахамиятга эга бўлган дори воситалари ва тиббий буюмларни етказиб бериш бўйича тендер савдосини эълон қиламиз

Ташкилот ва компаниялар рахбарлари диққатига!
Социал ахамиятга эга бўлган дори воситалари ва тиббий буюмларни етказиб бериш бўйича тендер савдосини эълон қиламиз.

Тендерда Ўзбекистон Республикасидаги махаллий улгуржи ва улгуржи-чакана савдо билан шуғулланувчи корхоналар, тендерда қатнашиш талаб ва шартларини бажарган, фармацевтика йўналишида иш юритиш учун рухсатномага (лицензияга) эга бўлган ва тендер асосида сотиб олинаётган дори воситалари ва тиббий буюмларни, сотиб олинаётган ҳажмда етказиб бериш бўйича тажрибага эга бўлган корхоналар иштирок этишлари мумкин.

  1. Муассасалараро тендер комиссиясининг ишчи идора номи ва манзили: Ўзбекистон Республикаси ТИАИСВ кошидаги Ўзбекэкспертиза» АЖ. Ўзбекистон Республикаси, 100007 Тошкент ш., Паркент кучаси, 51. Тел:(998 71) 268-05-84, 230-23-64, факс: (998 71) 140-09-20,

эл.манзил: info@expertiza.uz, i.akramov@expertiza.uz, сайт: www.expertiza.uz.

  1. Тендер мавзуси: Тендер №1 - Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳолини дори-дармон воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминлашни янада такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисидаги» 2016 йил 31 октабрдаги 2647 сонли қарори билан тасдиқланган рўйхатга мувофиқ «Социал ахамиятга эra дори воситалари ва тиббий буюмларни етказиб бериш». Номлари, хажмлари ва энг юқори нархлари тендер ҳужжатларига илова қилинади.
  2. Сотиб олинадиган махсулотларнинг тўлов шартлари ва юқори нархлари тендер савдолари ва тендер ҳужжатларидаги маълумотларда кўрсатилган.
  3. Етказиб бериш шартлари (Инкотермс-2010га биноан): CIP Тошкент ш.
  4. Етказиб бериш муддати: тендер савдолари ва тендер ҳужжатларидаги маълумотларда кўрсатилган.
  5. Тендер комиссияси томонидан, тендер бошлангунга қадар даъвогар корхоналарни квалификация саралаши ўтказилади ва шундан сўнг тендер савдоларига қатнашишга рухсат этилади.
  6. Тендер ҳужжатларининг нархи Ўзбекистон Республикасида белгиланган, энг кам иш ҳаққининг 10 баровар миқдорида белгиланган.
  7. Тендерда қатнашиш учун таклифлар 2017 йил 16 январ, Тошкент вақти билан соат 15:00га қадар қабул қилинади.
  8. Тендер савдоларини ўтказиш талаблари бўйича қўшимча маълумотлар учун юқорида кўрсатилган манзил буйича, "Ўзбекэкспертиза" АЖ га мурожат қилишингиз мумкин.

PDF форматида кўчириб олиш |