Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар

Соғлиқни сақлаш вазирлиги: ЎЗБЕКИСТОНДА ИННОВАЦИОН ТИББИЁТ ПАРКИ ЯРАТИШ РЕЖАЛАШТИРИЛМОҚДА Бош сахифа

07 июня 2019

Соғлиқни сақлаш вазирлиги: ЎЗБЕКИСТОНДА ИННОВАЦИОН ТИББИЁТ ПАРКИ ЯРАТИШ РЕЖАЛАШТИРИЛМОҚДА

Хитойнинг Фанчэнган шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти томонидан ташкил этилган Инновацион тиббиёт ва ҳамкорлик бўйича халқаро форумда 28 давлат вакиллари қатори Ўзбекистон делегацияси ҳам муваффақиятли иштирок этди.

Делегация раҳбари, Тошкент врачлар малакасини ошириш институти ректори, профессор Ҳабибулла Оқилов форумдаги чиқишида тадбир иштирокчиларини мамлакатимиздаги ислоҳотлар, жумладан, соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш борасидаги лойиҳалар билан таништирди.

Форум доирасига Ўзбекистон делегацияси «ZJ Innopark Group» (Шанхай шаҳридаги технология парки) компаниялар гуруҳи раҳбарияти билан учрашди. Томонлар Ўзбекистон Республикасида инновацион тиббиёт паркини ташкил этиш масаласини муҳокама қилдилар. Хитой томони ушбу лойиҳа доирасида ўзбек мутахассислари учун тренинглар ўтказиш учун маслаҳат ёрдамини кўрсатишга тайёр эканини билдиришди.

Бундан ташқари, Покистон Ислом Республикаси Баҳрий университети Соғлиқни сақлаш хизмати ректори Нажим Соҳиб Хон билан ҳам учрашув бўлиб ўтди. Музокаралар натижасида Тошкент врачлар малакасини ошириш институти ҳамда Баҳрий университети ўртасида тиббий таълим, профессор-ўқитувчилар алмашинуви ва мамлакатимизда қўшма факултетлар очиш бўйича меморандум лойиҳаси имзоланди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.