Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар

Соғлиқни сақлаш вазирлиги: ДУБАЙ АМИРЛИГИ ҲУКУМАТИ БИЛАН 1 МИЛЛИОН АҚШ ДОЛЛАРИ ҚИЙМАТИДАГИ КЕЛИШУВГА ЭРИШИЛДИ Бош сахифа

04 июня 2019

Соғлиқни сақлаш вазирлиги: ДУБАЙ АМИРЛИГИ ҲУКУМАТИ БИЛАН 1 МИЛЛИОН АҚШ ДОЛЛАРИ ҚИЙМАТИДАГИ КЕЛИШУВГА ЭРИШИЛДИ

Ўзбекистон ва Бирлашган Араб Амирликлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик ва дўстона алоқалар тобора мустаҳкамланиб бораяпти. Айниқса, мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 24 март куни Бирлашган Араб Амирликларига расмий ташрифи кўп қиррали икки томонлама ҳамкорликни янада кенгайтириш, савдо-иқтисодий, инвестициявий, инновацион, банк-молия, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги алоқаларни мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этди.

Тиббиёт соҳасида ҳам ўзаро алоқалар изчиллик билан ривожланмоқда. Жумладан, Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шадманов ва Дубай Амирлиги ҳукуматининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Султон Халифа Султон Белобайда Алсуаиди томонидан мамлакатимизнинг тиббёт муассасаларини техник қўллаб-қувватлаш доирасида 1 миллион АҚШ долларига тенг техник ёрдам кўрсатиш бўйича ўзаро келишув Меморандуми имзоланди.

Ушбу келишув юртимизда тиббий хизмат сифатини янада ошириш ва аҳолини замонавий юқори технологик тиббий ёрдамга бўлган эҳтиёжини қондириш йўлида муҳим аҳамият касб этади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.