Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар

Самарқандлик фуқаронинг отасини давлат диспансерида даволата олмаётгани ҳақида ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумот бўйича вазиятга ойдинлик киритди Бош сахифа

01 июня 2019

Самарқандлик фуқаронинг отасини давлат диспансерида даволата олмаётгани ҳақида ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумот бўйича вазиятга ойдинлик киритди

Бундан бир муддат олдин ижтимоий тармоқларда “Давлат диспансери бўлатуриб, хусусий шифохонада даволанишга мажбурмиз” сарлавҳаси остида видео тарқатилди. Видеода самарқандлик Фаррух Раҳимов қандли диабет касаллигига чалинган отаси Нуриддин Раҳимовни Самарқанд вилоят эндокринология диспансерида даволата олмаётгани айтилади.

Самарқанд вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси мазкур вазиятни ўрганиб, қуйидагиларни маълум қилади:

Айтиш керакки, бугунги кунда Самарқанд вилояти аҳолисига эндокринологик ёрдам кўрсатиш бўйича замонавий тизим яратилган. Жумладан, 2019 йил 6 майда Самарқанд вилоят эндокринология диспансерининг янги биноси фойдаланишга топширилиб, бир вақтнинг ўзида 120 нафар беморни самарали даволаш имконияти яратилган. Бундан ташқари, Каттақўрғон, Пастдарғом, Ургут, Нарпай ва Самарқанд туман тиббиёт бирлашмалари тизимида ҳам қандли диабет билан хасталанган беморларни даволаш бўйича бўлимлар фаолият юритаяпти.

Ўрганишлар жараёнида бу борада яратилган қулайликлардан вилоятнинг барча аҳолиси қаторида юқорида номи қайд этилган Нуриддин Раҳимов ҳам фойдаланиб келаётгани маълум бўлди. Яъни, диспансер шифокорлари тақдим этган касаллик варақасидан билиш мумкинки, бемор Нуриддин Раҳимов 2018 йилда икки маротаба, яъни 2018 йилнинг 23 февралидан 5 мартгача, 22 сентябридан 2 октябригача айнан вилоят эндокринология диспансерида даволанган. Бемор Н.Раҳимов диспансерда даволанган вақтида муассасанинг невропотолог, кардиолог, окулист шифокори кўригидан ўтказилган.

Фаррух Раҳимов видеомурожаатида, шунингдек, отасини хусусий клиникада даволатаётганлигини ҳам айтиб ўтган. Маълум бўлишича, бемор Н.Раҳимов “Боховуддин фарм” хусусий клиникасида қандли диабет касаллиги бўйича эмас, балки, буйракдаги касаллик бўйича даволанганлиги аниқланди.

— Бугунги кунда Самарқанд вилоятида қандли диабет касаллиги билан оғриган 26 минг нафар бемор бор, – дейди Самарқанд вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Давронбек Жуманиёзов .- Уларнинг барчасига жаҳон тиббиётининг илғор стандартлари бўйича тиббий ёрдам кўрсатиш бизнинг асосий вазифамиз. Аҳолининг ана шу эҳтиёжини тўлиқ таъминлаш учун ўзига хос тизим яратилган. Яъни, бу ерда даволанаётган барча беморлар ҳудудий тиббиёт муассасаларининг йўлланмаси асосида тартиб билан даволанади. Бундан ташқари, аҳоли сони кўп бўлган туманларда ҳам қандли диабет билан оғриган беморлар учун даволаш ўринлари ажратилган. Юртдошларимиз тиббий-ижтимоий соҳада яратилган қонунчилик ва тартиб-тамойилларига риоя этган ҳолда малакали тиббий хизматдан тўла баҳраманд бўлишига ҳеч қандай монелик йўқ.

Самарқанд вилоят

соғлиқни сақлаш бошқармаси.