Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар

Соғлиқни сақлаш вазирлиги: МАҲАЛЛИЙ КОРХОНАЛАР ТОМОНИДАН 2 500 НОМДАГИ ДОРИ ВОСИТАЛАРИ ИШЛАБ ЧИҚАРИЛМОҚДА Бош сахифа

21 мая 2019

Соғлиқни сақлаш вазирлиги: МАҲАЛЛИЙ КОРХОНАЛАР ТОМОНИДАН 2 500 НОМДАГИ ДОРИ ВОСИТАЛАРИ ИШЛАБ ЧИҚАРИЛМОҚДА

Ўзбекистон Миллий матбуот марказида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги томонидан ташкил этилган матбуот анжуманида қайд этилишича, ҳозирда республика фармацевтика бозорида 4685 та савдо номидаги хорижий дори воситалари, 1812 савдо номидаги МДҲ мамлакатлари ишлаб чиқарувчилари дори воситалари, 2500 савдо номидаги маҳаллий ишлаб чиқарувчилар дори воситалари, 530 номдаги субстанциялар, 1696 савдо номидаги тиббий буюмлар ҳамда 1567 тиббий техника муомалада айланмоқда.

Шунингдек, юртимизда ўсадиган доривор ўсимликлардан дори воситалари тайёрлашга ҳам катта аҳамият берилаяпти. Доривор ўсимликлар плантацияларини ривожлантириш мақсадида 11450 га ер майдонига доривор ўсимликлар экилган, шу жумладан, Қорақалпоғистон Республикасида 8127 га ер майдонида қизилмия илдизи плантациялари ташкил этилган. Доривор ўсимликлар хомашёси ва қайта ишланган маҳсулотлар қатор давлатларга экспорт қилинмоқда. Жумладан, ўтган йилда республика бўйича 6300 тонна хомашё ва 5700 тонна қайта ишланган тайёр ёки ярим тайёр маҳсулотлар экспорт қилинган.

Анжуманда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги томонидан Ўзбекистон Давлат фармакопеяси ишлаб чиқиш юзасидан ҳам иш олиб борилаётгани ҳам айтиб ўтилди. Аҳамиятли жиҳати, республикада фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланувчи 162 та корхонадан 51 тасида (31 фоиз) халқаро ва миллий стандартлар жорий қилинган. Жумладан, 40 та корхонада ISO 9001 халқаро стандарти, 10 та корхонада Ўзбекистон давлат стандарти ва 1 та корхонада халқаро “GMP – Яхши ишлаб чиқариш амалиёти” стандарти жорий қилинган бўлиб, мувофиқлик сертификатларига эга.

Фармацевтика тармоғи корхоналарининг асбоб-ускуналарини модернизация қилиш ва технологик қайта жиҳозлашга кўмаклашиш, чет эл инвестицияларини, шу жумладан, хорижий ва халқаро молия институтлари маблағларини кенг жалб қилишга алоҳида эътибор қаратилган. Дори воситаларининг субстанциялари ва тайёр дори воситаларини ишлаб чиқариш бўйича ҳозирда 5 та корхонада 13,2 млн. АҚШ долларига тенг инвестиция лойиҳалари амалга оширилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими