Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар

Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 6 июлдаги 318-сонли “Маҳсулотларни сертификатлаштириш тартиботини соддалаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” гиқарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида Бош сахифа

28 января 2019

Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 6 июлдаги 318-сонли “Маҳсулотларни сертификатлаштириш тартиботини соддалаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” гиқарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида

ЛОЙИҲА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ


Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 6 июлдаги 318-сонли “Маҳсулотларни сертификатлаштириш тартиботини соддалаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида


Ўзбекистон РеспубликасиПрезидентининг 2018 йил 12 декабрдаги

ПҚ-4059-сон“Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология тизимларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. ВазирларМаҳкамасининг“Маҳсулотларни сертификатлаштириш тартиботини соддалаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”2004йил6 июлдаги 318-сонли қарорига(Ўзбекистон РеспубликасиҚТ, 2004й., 7-сон, 63-модда) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Соғлиқни сақлаш вазири А.Қ.Шадманов зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов



Вазирлар Маҳкамасининг

20__ йил “____” ________даги
________-сон қарорига

ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 6 июлдаги 318-сон қарори билан тасдиқланган Маҳсулотларни сертификатлаштириш тартиби тўғрисидаги қарорига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 16-банднинг биринчи хатбошисиқуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“16. Республика ҳудудига олиб кирилаётган маҳсулотларнинг яроқлилик муддати умумий яроқлилик муддатининг 80 фоизидан кам бўлган тақдирда ҳамда маҳсулотларга тегишли ҳужжатлар тўплами тўлиқ тақдим этилмаслиги,шунингдек ўтказилган лаборатория таҳлилларининг салбий натижалари санитария-эпидемиологик хулоса беришни рад этиш учун асос ҳисобланади. Бу ҳақида давлат санитария-эпидемиология назорати маркази қонун ҳужжатларининг аниқ нормаларини кўрсатган ҳолда ариза берувчига ёзма шаклда маълум қилади.”

2. Қуйидаги мазмундаги 161- 163-бандлар билан тўлдирилсин:

“161. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлаб чиқарилган ёки четдан келтирилган маҳсулотларни экспертизадан ўтказишда ёки ўтказилган лаборатория таҳлиллари натижасига кўра, уларни истеъмол қилишга ҳамда фойдаланишга яроқсиз деб топилган тақдирда, санитария врачи томонидан далолатнома тузилади. Бунда маҳсулотни ишлаб чиқарувчи ёки уни олиб келувчи тўғрисидаги маълумотлар, маҳсулот қаердан келтирилганлиги, номи ва тури, оғирлиги, тўплами, ишлаб чиқарилган санаси, яроқлилик муддати (қадоқланган маҳсулотларнинг идишлари ва бошқалар) ҳамда ушбу маҳсулотлар норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга номувофиқлигини кўрсатган ҳолда икки нусхада далолатнома тузади.

162. Тузилган далолатнома ва ҳужжатлар тўплами бош врачга тақдим қилинади. Бош врачнинг кўрсатмаси билан истеъмолга яроқсиз деб топилган маҳсулотни тақиқлаш тўғрисида қарор тайёрланади.

Қуйидаги ҳолларда импорт товарларини республика ҳудудига киритилиши тақиқланади:

маҳсулотларнинг яроқлилик муддати умумий яроқлилик муддатининг 80 фоизидан кам бўлганда;

ўта хавфли юқумли касалликларни келтириб чиқарувчи микроорганизмлар билан зарарланганлиги аниқланганда;

радиоактив кўрсаткичлари белгиланган меъёрлар даражасидан юқорилиги аниқланганда;

маҳсулот таркибида Гени модификацияланган организмлар белгиланган меъёрлар даражасидан юқори бўлганда;

паразитологик лаборатория таҳлилларига асосан, касаллик қўзғатувчилари ёки уларнинг тухумлари аниқланганда;

истеъмолга ёки фойдаланишга яроқсизлиги яққол намоён бўлган товарлар.

Қарор уч нусхада тайёрланади, бир нусхаси тузилган далолатнома билан бирга бир иш кунида аризачига, иккинчи нусҳаси маҳсулот йўқ қилинадиган жойнинг раҳбарига берилади, учинчи нусхаси Давлат санитария-эпидемиология назорати марказида қолади.

163. Қарорда маҳсулотни қайта ишлаш, чорва молларига ем сифатида фойдаланиш, зараркунанда ва ҳашаротларга қарши хўрак сифатида ишлатиш ёки йўқ қилиш усули кўрсатилади.

Истеъмолга яроқсиз деб топилган маҳсулот йўқ қилингани, қайта ишлашда фойдаланилгани, ветеринария хизматининг рухсатига асосан чорва молларига ем сифатида фойдаланилгани, зараркунанда ва ҳашаротларга қарши хўрак сифатида ишлатиш учун топширилгани ёки республика ҳудудидан олиб чиқиб кетилганидан сўнг, маҳсулотни ишлаб чиқарувчи ёки импорт маҳсулотининг эгаси (хориждан импорт қилган юридик ёки жисмоний шахс) томонидан 10 кун муддат ичида қарорнинг ижроси бўйича амалга оширилган ишлар ҳақидаги ҳужжатларнинг бир нусхаси қарор қабул қилган Давлат санитария-эпидемиология назорати маркази бош врачига тақдим этилади.

Истеъмолга яроқсиз деб топилган маҳсулотни қайта ишлаш ёки йўқ қилиш усуллари ва шартлари унинг эгаси томонидан тегишли давлат назорати органлари билан келишиб олинади.

Истеъмолга яроқсиз деб топилган маҳсулотни ҳайвонларга ем сифатида ишлатилганига ёки йўқ қилиб ташланганига қадар алоҳида жойда (резервуарда), алоҳида ҳисобда, тўплами, ишлатиш (қайта ишлаш) ёки йўқ қилиш усуллари ва шартлари аниқ кўрсатилган ҳолда сақланиши керак. Бундай маҳсулотнинг бут сақланиши учун унинг эгаси жавобгар бўлади.

Истеъмолга яроқсиз деб топилган маҳсулотни экспертиза қилиш, йўқ қилиш усуллари ва шартларини белгилаш, қайта ишлаш, сақлаш, ташиш ва йўқ қилиш билан боғлиқ харажатларунинг эгаси ҳисобидан амалга оширилади.”

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 6 июлдаги 318-сонли“Маҳсулотларни сертификатлаштириш тартиботини соддалаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”қарорига ўзгартириш ва қўшимчаларкиритиш тўғрисидаги

ТУШУНТИРИШ ХАТИ

Ушбу қарор лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология тизимларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 12 декабрдаги ПҚ-4059-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилди.

Ўзбекистон Республикаси аҳолисини хавфсизлик талабларига тўлиқ жавоб берадиган озиқ-овқат маҳсулотининг фойдаланиш муддатида яъни бу муддат давомида озиқ-овқат маҳсулотини сақлаш, ташиш, реализация қилиш чоғида хавфсизлик нормалари ва қоидалари талабларига риоя этилган тақдирда у истеъмолга (фойдаланишга) яроқли бўлиб туради, бу муддат тугаганидан сўнг эса маҳсулот одамлар ҳаёти ва саломатлиги учун хавфли бўлиб қолиши мумкин.

Шунинг билан бирга санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги бошқа ҳужжатларда қайд этилган хавфсизлик талабларига тўлиқ жавоб бериши лозим бўлган озиқ-овқат маҳсулотининг сифат кўрсаткичлари ҳамда унинг хавфсизлигига қўйиладиган талаблар мажбурий бўлиб, ушбу маҳсулотнинг норматив ҳужжатларига киритилган бўлиши шарт. Хавфсизлилиги таъмин-ланган ва кафолатланган озиқ-овқат маҳсулотлари ҳам муайян вақт ўтганидан сўнг ҳамда сақлаш, ташиш, реализация қилиш чоғида санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига риоя қилинмаган ҳолатларда маҳсулот ҳусусиятлари ўзгариши мумкин. Шунга асосан озиқ-овқат маҳсулотларига истеъмолга яроқлилик муддати ва сақлаш, ташишҳамда реализация қилиш чоғида санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига риоя қилиш белгиланади.

Юқорида қайд этилганларни инобатга олган холда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 6 июлдаги 318-сонли “Маҳсулотларни сертификатлаштириш тартиботини соддалаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” қарори билан тасдиқланган “Маҳсулотларни сертификатлаштириш тартиби тўғрисида”низомга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мақсадга мувофиқ.

Мазкур қарор лойиҳаси орқали Ўзбекистон Республикасиаҳолисининг санитария-эпидемиологик осойишталиги,истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш,аҳолинингҳаёти, соғлиғи ва мол-мулки учун хавфсизлик талабларига тўлиқ жавоб берадиган, истеъмолчиларга зарар етказмайдиган маҳсулотлар билан таъминлаш, уларни истеъмолга яроқлилиги ва ушбу муддатларда улардан самарали ва хавфсиз фойдаланиш қоидаларига риоя қилиш, даволаш-профилактика муассасаларининг давлат томонидан кафолатланган ҳажмидан ортиқча тиббий ёрдам кўрсатилиши ҳамда давлат бюджети маблағларидан ортиқчасарф-харажатлар қилинмаслигига эришилади. Маҳсулотларнинг яроқлилик муддати тугаганидан кейин нима ишлар қилиниши зарурлиги,бу маҳсулотларнисақлаш, хавфсиз утилизация қилиш усуллари ҳамда қоидаларини белгилаб бериш билан бирга бундай ишларни бажармаслик натижасида келиб чиқиши мумкин бўлган салбий оқибатларнинг олди олинади.

Маҳсулотларнинг яроқлилик муддати норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган талабларга, хавфсизлик кўрсатгичлари бўйича санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига жавоб бермайдиган ҳамда истеъмолга ёки фойдаланишга яроқсизбўлган импорт маҳсулотларининг республика ҳудудига киритилишининг олди олиниб истеъмолчиларнингҳаёти, соғлиғи ва мол-мулки учун хавфсизлик талабларига тўлиқ жавоб берадиганмаҳсулотлар билан таъминлашнинг амалга оширилишига олиб келади.

Аҳолининг санитария-эпидемиология жиҳатидан хотиржамлиги қонун ҳужжатларига мувофиқ корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, жамоат бирлашмалари ва фуқаролар томонидан санитария-гигиена йўсинидаги ҳамда эпидемияга қарши профилактик тадбирлар ўтказилиши,фуқароларнинг соғлиққа таъсир этувчи омиллар ҳақида, шу жумладан яшаш ҳудудининг санитария-эпидемиология жиҳатидан хотиржамлиги тўғрисида, овқатланишнинг оқилона нормалари хусусида, товарлар, ишлар, хизматлар, уларнинг хавфсизлиги, санитария қоидаларига мувофиқлиги тўғрисида ўз вақтида ва аниқ ахборот олишини таъминланади. Фуқароларнинг соғлиқни сақлашга доир ҳуқуқлари давлат томонидан кафолатланишини, давлат органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, жамоат бирлашмаларининг фуқаролар фаолиятини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишда, соғлиқни сақлаш соҳасида инсон ҳуқуқларига риоя қилиниши, профилактика чора-тадбирларининг устунлигини, фуқаролар соғлиғини сақлаш соҳасидаги давлат сиёсатини олиб борилишини таъминлайди.

Истеъмолга яроқсиз деб топилган маҳсулотни экспертиза қилиш, йўқ қилиш усуллари ва шартларини белгилаш, қайта ишлаш, сақлаш, ташиш ва йўқ қилиш билан боғлиқ харажатлар унинг эгаси ҳисобидан амалга оширилади. Натижада қарорга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши давлат бюджети маблағларидан сарф-харажатлар қилинмаслигига олиб келади.

Қарорга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилишига олиб келмайди.

Вазир А.Шадманов



Вазирлик ва идораларга

(рўйхат бўйича)



Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология тизимлари-ни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 12 декабрдаги ПҚ-4059-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида тайёрланган Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 6 июлдаги 318-сонли “Маҳсулотларни сертификатлаштириш тартиботини соддалаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қарор лойиҳасиВазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг регламенти тўғрисида” 2005 йил 14 февралдаги 62-сонли қарори асосида келишиш учун юборилмоқда.

Илова____варақда.


Вазирнинг биринчи ўринбосари Б.Юсупалиев



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарор лойиҳасини келишиб беришига киритилган вазирлик ва идоралар


1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги.

2. Ўзбекистон РеспубликасиТашқи савдо вазирлиги.

3. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги.

4.Ўзбекистон Республикаси Божхона қўмитаси.

5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги.

6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги.

7.“Ўзстандарт” Агентлиги.

8. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси.


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг2004 йил 6 июлдаги 318-сонли“Маҳсулотларни сертификатлаштириш тартиботини соддалаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” қарорига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар бўйича

ТАҚҚОСЛАШЖАДВАЛИ


Т/р

Амалдагитаҳрир

Таклифэтилаётгантаҳрир

Асос

1.

16.Лаборатория синовларининг салбий натижалари ҳамда ҳужжатлар тўлиқ туркумда тақдим этилмаслиги санитария-эпидемиологик хулоса бериш рад этилиши учун асос ҳисобланади, бу ҳақда давлат санитария назоратининг ҳудудий органи қонунчиликнинг аниқ нормаларини кўрсатган ҳолда ариза берувчига ёзма шаклда маълум қилади.

Аккредитация қилинган лабораториялар томонидан бир-бирини такрорловчи синовлар ўтказилишига йўл қўйилмайди.

Ариза берувчи санитария-эпидемиологик хулоса ёхуд фитосанитария ва ветеринария хулосалари беришнинг рад этилиши юзасидан белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин.

16.Республика ҳудудига олиб кирилаётган маҳсулотларнинг яроқлилик муддати умумий яроқлилик муддатининг 80 фоизидан кам бўлган тақдирда ҳамда маҳсулотларга тегишли ҳужжатлар тўплами тўлиқ тақдим этилмаслиги, шунингдек ўтказилган лаборатория таҳлилларининг салбий натижалари санитария-эпидемиологик хулоса беришни рад этиш учун асос ҳисобланади. Бу ҳақида давлат санитария-эпидемиология назорати маркази қонун ҳужжатларининг аниқ нормаларини кўрсатган ҳолда ариза берувчига ёзма шаклда маълум қилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология тизимларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 12 декабрдаги ПҚ-4059-сон қарори.

2.

тўлдирилмоқда

161.Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлаб чиқарилган ёки четдан келтирилган маҳсулотларни экспертизадан ўтказишда ёки ўтказилган лаборатория таҳлиллари натижасига кўра, уларни истеъмол қилишга ҳамда фойдаланишга яроқсиз деб топилган тақдирда, санитария врачи томонидан далолатнома тузилади. Бунда маҳсулотни ишлаб чиқарувчи ёки уни олиб келувчи тўғрисидаги маълумотлар, маҳсулот қаердан келтирилганлиги, номи ва тури, оғирлиги, тўплами, ишлаб чиқарилган санаси, яроқлилик муддати (қадоқланган маҳсулотларнинг идишлари ва бошқалар) ҳамда ушбу маҳсулотлар норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга номувофиқлигини кўрсатган ҳолда икки нусхада далолатнома тузади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология тизимларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 12 декабрдаги ПҚ-4059-сон қарори.

3.

тўлдирилмоқда

162. Тузилган далолатнома ва ҳужжатлар тўплами бош врачга тақдим қилинади. Бош врачнинг кўрсатмаси билан истеъмолга яроқсиз деб топилган маҳсулотни тақиқлаш тўғрисида қарор тайёрланади.

Қуйидаги ҳолларда импорт товарларини республика ҳудудига киритилиши тақиқланади:

маҳсулотларнинг яроқлилик муддати умумий яроқлилик муддатининг 80 фоизидан кам бўлганда;

ўта хавфли юқумли касалликларни келтириб чиқарувчи микроорганизмлар билан зарарланганлиги аниқланганда;

радиоактив кўрсатгичлари белгиланган меъёрлар даражасидан юқорилиги аниқланганда;

маҳсулот таркибида Гени модификацияланган организмлар белгиланган меъёрлар даражасидан юқори бўлганда;

паразитологик лаборатория таҳлилларига асосан, касаллик қўзғатувчилари ёки уларнинг тухумлари аниқланганда;

истеъмолга ёки фойдаланишга яроқсизлиги яққол намоён бўлган товарлар.

Қарор уч нусхада тайёрланади, бир нусхаси тузилган далолатнома билан бирга бир иш кунида аризачига, иккинчи нусҳаси маҳсулот йўқ қилинадиган жойнинг раҳбарига берилади, учинчи нусхаси Давлат санитария-эпидемиология назорати марказида қолади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология тизимларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 12 декабрдаги ПҚ-4059-сон қарори.

4.

тўлдирилмоқда

163.Қарорда маҳсулотни қайта ишлаш, чорва молларига ем сифатида фойдаланиш, зараркунанда ва ҳашаротларга қарши хўрак сифатида ишлатиш ёки йўқ қилиш усули кўрсатилади.

Истеъмолга яроқсиз деб топилган маҳсулот йўқ қилингани, қайта ишлашда фойдаланилгани, ветеринария хизматининг рухсатига асосан чорва молларига ем сифатида фойдаланилгани, зараркунанда ва ҳашаротларга қарши хўрак сифатида ишлатиш учун топширилгани ёки республика ҳудудидан олиб чиқиб кетилганидан сўнг, маҳсулотни ишлаб чиқарувчи ёки импорт маҳсулотининг эгаси (хориждан импорт қилган юридик ёки жисмоний шахс) томонидан 10 кун муддат ичида қарорнинг ижроси бўйича амалга оширилган ишлар ҳақидаги ҳужжатларнинг бир нусхаси қарор қабул қилган Давлат санитария-эпидемиология назорати маркази бош врачига тақдим этилади.

Истеъмолга яроқсиз деб топилган маҳсулотни қайта ишлаш ёки йўқ қилиш усуллари ва шартлари унинг эгаси томонидан тегишли давлат назорати органлари билан келишиб олинади.

Истеъмолга яроқсиз деб топилган маҳсулотни ҳайвонларга ем сифатида ишлатилганига ёки йўқ қилиб ташланганига қадар алоҳида жойда (резервуарда), алоҳида ҳисобда, тўплами, ишлатиш (қайта ишлаш) ёки йўқ қилиш усуллари ва шартлари аниқ кўрсатилган ҳолда сақланиши керак. Бундай маҳсулотнинг бут сақланиши учун унинг эгаси жавобгар бўлади.

Истеъмолга яроқсиз деб топилган маҳсулотни экспертиза қилиш, йўқ қилиш усуллари ва шартларини белгилаш, қайта ишлаш, сақлаш, ташиш ва йўқ қилиш билан боғлиқ харажатлар унинг эгаси ҳисобидан амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология тизимларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 12 декабрдаги ПҚ-4059-сон қарори.

Соғлиқни сақлаш вазири А.Шадманов


Кўчириб олиш pdf |