Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар

Тиббий фаолият амалга ошириладиган тиббий ихтисосликлар турлари номенклатурасига қўшимчалар киритиш ҳақида Бош сахифа

17 декабря 2018

Тиббий фаолият амалга ошириладиган тиббий ихтисосликлар турлари номенклатурасига қўшимчалар киритиш ҳақида

Тиббий фаолият амалга ошириладиган тиббий ихтисосликлар турлари номенклатурасига қўшимчалар киритиш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг

БУЙРУҒИ

Тиббий фаолият амалга ошириладиган тиббий ихтисосликлар турлари номенклатурасига қўшимчалар киритиш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 октябрдаги ПҚ–3968-сон “Ўзбекистон Республикасида халқ табобати соҳасини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, буюраман:

1. Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2017 йил 25 июлдаги 97-сон буйруғи (рўйхат рақами 2908, 2017 йил 28 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 30-сон, 765-модда) билан тасдиқланган Тиббий фаолият амалга ошириладиган тиббий ихтисосликлар турлари номенклатурасига иловага мувофиқ қўшимчалар киритилсин.

2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Вазир

А.Шадманов

Ўзбекистон Республикаси

соғлиқни сақлаш вазирининг

2018 йил “___” ________даги

____-сон буйруғига

ИЛОВА

Тиббий фаолият амалга ошириладиган тиббий ихтисосликлар турлари номенклатурасига киритилаётган қўшимчалар

1. Асосий тиббий ихтисослик турлари бўлими қуйидаги мазмундаги позициялар билан тўлдирилсин:

Халқ табобати йўналиши

46. Халқ табобати

2. Тор ихтисосликлар турлари бўлими:

а) Даволаш иши ва тиббий педагогика иши йўналишлари боби қуйидаги мазмундаги позициялар билан тўлдирилсин:

471. Давлат суд психологик экспертизаси

472. Ижтимоий ишлар бўйича

б) Қуйидаги мазмундаги позициялар билан тўлдирилсин:

Халқ табобати йўналиши

116. Инвазив усулларни қўлловчи халқ табобати

117 Мануал таъсир усулларини қўлловчи халқ табобати

118 Биологик воситаларни қўлловчи халқ табобати

119 Диета ва ўсимлик воситаларини қўлловчи халқ табобати

3. Мазкур қўшимчалар Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Савдо-саноат палатаси билан келишилган.

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири

Ш. Кудбиев

Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси раиси

А. Икрамов


Кўчириб олиш pdf |