Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар

Психиатрия муассасаларини ўз жонига қасд қилиш ҳаракатлари тўғрисида мажбурий равишда хабардор этиш тартиби ҳақидаги Низомни тасдиқлаш тўғрисида Бош сахифа

26 июля 2018

Психиатрия муассасаларини ўз жонига қасд қилиш ҳаракатлари тўғрисида мажбурий равишда хабардор этиш тартиби ҳақидаги Низомни тасдиқлаш тўғрисида

Лойиҳа

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БОШ ПРОКУРАТУРАСИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИНИНГ

ҚАРОРИ

Психиатрия муассасаларини ўз жонига қасд қилиш ҳаракатлари тўғрисида мажбурий равишда хабардор этиш тартиби ҳақидаги Низомни тасдиқлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 мартдаги ПҚ-3606-сон “Психиатрия ёрдами кўрсатиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Бош прокуратураси, Ички ишлар вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарор қилади:

1. Психиатрия муассасаларини ўз жонига қасд қилиш ҳаракатлари тўғрисида мажбурий равишда хабардор этиш тартиби ҳақидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Соғлиқни сақлаш вазири

А. Шадманов

2018 йил “___” ____________

М.Ў.

____-сон

Бош прокурор

О. Муродов

2018 йил “___” ____________

М.Ў.

____- сон

Ички ишлар вазири

П. Бобожонов

2018 йил “___” ____________

М.Ў.

____-сон

Халқ таълими вазири

Ш. Шерматов

2018 йил “___” ____________

М.Ў.

____-сон

Олий ва ўрта махсус таълим вазири

И. Маджидов

2018 йил “___” ____________

М.Ў.

____-сон

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси,

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги,

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус

таълим вазирлигининг

2018 йил “____” майдаги _______-сонли

қарорига илова

Ўз жонига қасд ва суиқасд қилишнинг ҳар бир ҳолати

ҳақида психиатрия муассасаларини зудлик билан хабардор

қилиш тартибини белгилаш тўғрисида

НИЗОМ

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил
16 мартдаги “ Психиатрия ёрдами кўрсатиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида ”ги ПҚ-3606-сон Қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган ва ўз жонига қасд ва суиқасд қилишнинг ҳар бир ҳолати ҳақида психиатрия муассасаларини зудлик билан хабардор қилиш тартибини белгилайди ҳамда вазирлик ва идораларнинг ушбу соҳадаги ўзаро ҳамкорлиги масалаларини тартибга солади.

I. Умумий қоидалар

1. Мазкур Низомнинг талаблари ички ишлар, прокуратура органлари, психиатрия муассасалари, соғлиқни сақлаш, халқ таълими, Олий ва ўрта махсус таълим идоралари, шунингдек бошқа манфаатдор вазирлик ва идораларнинг ўз жонига қасд ва суиқасд қилиш ҳаракатларини содир этган шахсларда қасд ва суиқасд сабаблари ҳамда шароитларини ўрганиш, шу билан бирга ўз вақтида узлуксиз малакали тез тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида ҳар бир қасд ва суиқасд содир этилган ҳолат юзасидан зудлик билан психиатрия муассасаларини хабардор қилиш бўйича фаолиятига нисбатан татбиқ этилади.

2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

ўз жонига қасд қилиш – шахснинг муайян сабаблар туфайли ўз ҳаётини тугатиш мақсадида содир этган суицидал ҳаракати натижасида шахснинг ўлими юз бериши;

ўз жонига суиқасд қилиш – шахснинг муайян сабаблар туфайли ўз ҳаётини тугатиш мақсадида содир этган суицидал ҳаракати.

II. Ўз жонига қасд ва суиқасд қилишнинг

ҳар бир ҳолати ҳақида психиатрия муассасаларини

зудлик билан хабардор қилиш тартиби

3. Ички ишлар органлари томонидан тезкор равишда барча суиқасдга уриниш ҳолатлари ҳақида, малакали ихтисослаштирилган ёрдам кўрсатиш мақсадида, яшаш манзили бўйича амбулатор психиатрия хизматига 1-иловада келтирилган шаклда зудлик билан хабардор қилинади.

3.1. Ҳудудий ички ишлар органлари томонидан белгиланган шаклда ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари бўйича, аҳоли ўртасида ўз жонига қасд қилиш ҳолатларининг олдини олиш масалаларини ўрганиш ва профилактика чора-тадбирларини ишлаб чиқиш мақсадида, яшаш манзили бўйича амбулатор психиатрия хизматига 2-иловада келтирилган шаклда зудлик билан хабардор қилинади.

4. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, шунингдек тегишли манфаатдор вазирлик, идоралар ва ташкилотлар (нодавлат нотижорат ташкилотлар, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита) томонидан ижтимоий носоғлом муҳитда тарбияланаётган болалар ва ўсмирлар, руҳий ҳамда жисмоний зўрлаш ҳолатларига учраётган вояга етмаганлар, ота-оналари психоактив моддалар қабул қилувчи оилалар фарзандлари, стресс ҳолатидаги ёшлар аниқланганда профилактик чора-тадбирлар ўтказиш ва суиқасд ҳолатларнининг олдини олиш мақсадида ижтимоий психологик ёрдам хоналарига йуналтирилиши лозим.

5. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ҳудудий тез тиббий ёрдам кўрсатувчи тиббиёт муассасалари ва амбулатор поликлиника хизмати суицидал фикри бор ёки суиқасд ҳаракатларини содир этган шахслар аниқланганда зудлик билан ички ишлар органларига хабар бериши лозим.

5.1. Юз берган суиқасд ҳолатларини ўрганиш ва профилактик чора-тадбирларни ишлаб чиқиш мақсадида Республика шошилинч тез ёрдам илмий маркази ва унинг филиаллари суицидологлари томонидан ҳар ойда суиқасд ҳолатлари бўйича ҳисобот ҳужжатлари юритилади ҳамда ҳар ойда Бош суицидологга тасдиқланган шаклда ҳисобот тақдим этилади.

5.2. Психиатрия муассасалари ички ишлар органларидан барча қасд ва суиқасд қилиш ҳолатлари бўйича хабарнома қабул қилинган ҳар бир ҳолатда психиатр, психотерапевт ёки тиббий психолог мутахассисини қиёсий ташҳислаш ва малакали ёрам кўрсатиш учун юбориши лозим.

5.3. Ўткир психоз ёки руҳий касалликлар хуружи сабабли суиқасд содир этилганлиги аниқланганда, ушбу шахсга шошилинч тез тиббий ёрдам кўрсатилгач, яшаш манзили бўйича психиатрия стационарларига жойлаштирилади.

5.4. Суиқасд содир этган шахсда руҳий ўзгаришлар аниқланмаганда, реабилитация чораларини кўриш мақсадида психотерепевт шифокорга ёки ижтимоий психологик ёрдам хоналарига мурожаат қилиш маслаҳат берилади.

6. Ҳудудий бош суицидологлар ҳудудий прокуратура органлари билан биргаликда ҳар чоракда (кейинги ойнинг 5 санасига қадар) ахборот алмашиши ва прокуратура органларига тасдиқланган шаклдаги ҳисоботни топшириши лозим.

III. Якуний қоидалар

7. Қасд ва суиқасд қилиш ҳолатлари бўйича маълумотлар сир сақланади.

8. Берилган маълумотларни ўрганиш ва таҳлил қилиш асосида қасд ва суиқасд қилиш ҳолатлари ва ҳаракатларининг олдини олиш чора-тадбирлари ишлаб чиқилади.

9. Ушбу Низом қоидаларини бузган шахслар, қонунда кўрсатилган тартибда жавобгарликка тортилади.

Ўз жонига қасд ва суиқасд қилишнинг ҳар бир ҳолати

ҳақида психиатрия муассасаларини зудлик билан хабардор

қилиш тартибини белгилаш тўғрисидаги Низомга 1-илова

Ўз жонига суиқасд ҳолатлари ҳақида маълумот

«___» ________ 20___ й.

Ўз жонига қасд қилмоқчи бўлган шахслар

Ф. _________________________________________________________

И. _________________________________________________________

Ш. _________________________________________________________

Туғилган йили ______________________________________________

Яшаш манзили ______________________________________________

Телефони __________________________________________________

Жинси : эркак аёл

Ҳомиладорлик : бор йўқ

Руҳий ҳолати бўйича ҳисобда турадими? : ха йўқ

Суиқасд турлари :

механик асфиксия

заҳарланиш

юқори даражадаги иссиқлик таъсирида

ўткир анжомлар билан ўз танасига жароҳат етказиш

бошқалар

Суиқасд сабаблари :

руҳий касаллик

оиладаги келишмовчилик

руҳиятдаги ўзгариш

ўсмирларни ота-оналари томонидан жазоланишидан кўрқиши

шахсларда туғма ва орттирилган касалликлар йиғиндиси

ичкиликбозлик ва гиёҳвандлик таъсирида

ўтказилган тазийқ остида

моддий етишмовчилик

ўқиш ёки иш жойидаги келишмовчиликлар

ишқий муносабатлар

қариндошлари, дўстлари, бошқа шахслар билан келишмовчилик

шаъни ва қадр-қиммати камситилган ёки номусига тегилганлиги

узоқ давом этган жисмоний касаллик таъсирида

қарзни қайтара олмаганлиги

содир этган ножўя қилмишидан уялиш ва қўрқиш оқибатида

туҳмат ва ҳақорат таъсирида

ўзгаларга таъсир ўтказиш мақсадида

жавобгарликдан қутилиш мақсадида

маиший муаммолар

ижтимоий муаммолар

Суиқасд қилинган жой :

яшаш манзилида

кўчада

иш ёки ўқиш жойида

бошқа жойда

Биринчи ёрдам кўрсатган тиббиёт муассасаси

____________________________________________________________

Ўз жонига қасд ва суиқасд қилишнинг ҳар бир ҳолати

ҳақида психиатрия муассасаларини зудлик билан хабардор

қилиш тартибини белгилаш тўғрисидаги Низомга 2-илова

Ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари ҳақида маълумот

«___» ________ 20___ й.

Ўз жонига қасд қилган шахслар

Ф. _________________________________________________________

И. _________________________________________________________

Ш. _________________________________________________________

Туғилган йили ______________________________________________

Яшаш манзили ______________________________________________

Телефони __________________________________________________

Жинси : эркак аёл

Ҳомиладорлик : бор йўқ

Руҳий ҳолати бўйича ҳисобда турадими? : ха йўқ

Қасд турлари :

механик асфиксия

заҳарланиш

юқори даражадаги иссиқлик таъсирида

ўткир анжомлар билан ўз танасига жароҳат етказиш

бошқалар

Қасд сабаблари :

руҳий касаллик

оиладаги келишмовчилик

руҳиятдаги ўзгариш

ўсмирларни ота-оналари томонидан жазоланишидан кўрқиши

шахсларда туғма ва орттирилган касалликлар йиғиндиси

ичкиликбозлик ва гиёҳвандлик таъсирида

ўтказилган тазийқ остида

моддий етишмовчилик

ўқиш ёки иш жойидаги келишмовчиликлар

ишқий муносабатлар

қариндошлари, дўстлари, бошқа шахслар билан келишмовчилик

шаъни ва қадр-қиммати камситилган ёки номусига тегилганлиги

узоқ давом этган жисмоний касаллик таъсирида

қарзни қайтара олмаганлиги

содир этган ножўя қилмишидан уялиш ва қўрқиш оқибатида

туҳмат ва ҳақорат таъсирида

ўзгаларга таъсир ўтказиш мақсадида

жавобгарликдан қутилиш мақсадида

маиший муаммолар

ижтимоий муаммолар

сабабини аниқлаш имкони бўлмаган ҳолатлар

Қасд қилинган жой :

яшаш манзилида

кўчада

иш ёки ўқиш жойида

бошқа жойда


Тип документа:  Қарор
Кўчириб олиш pdf |