Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар
Уйда қолинг! Оставайтесь дома!

ЎЗБEКИСТОН РEСПУБЛИКАСИДА COVID-19 ПАНДЕМИЯСИ ДАВРИДА УМУМИЙ ЎРТА ТАЪЛИМ МАКТАБЛАРИ ВА ЎРТА МАХСУС МАКТАБ ИНТЕРНАТЛАРИНИНГ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛЛАШТИРИШ БЎЙИЧА ВАҚТИНЧАЛИК САНИТАРИЯ-ЭПИДЕМИОЛОГИК ТАЛАБЛАР 0375-20 СанҚваМ Бош сахифа

29 августа 2020

ЎЗБEКИСТОН РEСПУБЛИКАСИДА COVID-19 ПАНДЕМИЯСИ ДАВРИДА УМУМИЙ ЎРТА ТАЪЛИМ МАКТАБЛАРИ ВА ЎРТА МАХСУС МАКТАБ ИНТЕРНАТЛАРИНИНГ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛЛАШТИРИШ БЎЙИЧА ВАҚТИНЧАЛИК САНИТАРИЯ-ЭПИДЕМИОЛОГИК ТАЛАБЛАР 0375-20 СанҚваМ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ САНИТАРИЯ ҚОИДАЛАРИ, НОРМАЛАРИ ВА

ГИГИЕНИК НОРМАТИВЛАРИ

ЎЗБEКИСТОН РEСПУБЛИКАСИДА COVID-19 ПАНДЕМИЯСИ ДАВРИДА УМУМИЙ ЎРТА ТАЪЛИМ МАКТАБЛАРИ ВА ЎРТА МАХСУС МАКТАБ ИНТЕРНАТЛАРИНИНГ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛЛАШТИРИШ БЎЙИЧА ВАҚТИНЧАЛИК САНИТАРИЯ-ЭПИДЕМИОЛОГИК ТАЛАБЛАР

0375-20 СанҚваМ

Расмий нашр

Тошкент - 2020

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ САНИТАРИЯ ҚОИДАЛАРИ, НОРМАЛАРИ ВА

ГИГИЕНИК НОРМАТИВЛАРИ

«Тасдиқлайман»

Ўзбекистон Республикаси Бош Давлат санитария врачи

___________Б.Қ. Юсупалиев

2020 йил “__” август

ЎЗБEКИСТОН РEСПУБЛИКАСИДА COVID-19 ПАНДЕМИЯСИ ДАВРИДА УМУМИЙ ЎРТА ТАЪЛИМ МАКТАБЛАРИ ВА ЎРТА МАХСУС МАКТАБ ИНТЕРНАТЛАРИНИНГ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛЛАШТИРИШ БЎЙИЧА ВАҚТИНЧАЛИК САНИТАРИЯ-ЭПИДЕМИОЛОГИК ТАЛАБЛАР

СанҚваМ №

Расмий нашр

Тошкент - 2020

ИШЛАБ ЧИҚҚАН ТАШКИЛОТЛАР:

Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати (Санэпидхизмат), Тошкент тиббиёт академияси (ТМА).

ТУЗУВЧИЛАР:

Эрматов Н.Ж.

- ТТА Болалар, ўсмирлар ва овқатланиш гигиенаси кафедраси мудири, т.ф.д., доцент

Камилова Р.Т.

- т.ф.д., профессор, ЎзРес. ССВ СГваКК ИТИ директори ўринбоари.

Икрамов Р.Н.

- Ўз.Рес. Санэпидхизмат бошқарма бошлиғи

Улугназарова И.А.

- Ўз.Рес. Санэпидхизмат бош мутахассиси

Турсунова Д.А.

- т.ф.д, Санэпидхизмат бош мутахассиси

Хасанов Р.Р.

- Ўз.Рес. Санэпидхизмат етакчи мутахассиси

Гаффаров А.М.

- Ўз.Рес. ХТВ етакчи мутахассиси

ТАҚРИЗЧИЛАР:

Саломова Ф.И.

- т.ф.д., доцент, ТТА, кафедра мудири

Зарединов Д.А.

- т.ф.д., профессор, “Гигиена” кафедра мудири, ТошВКМОМ

Касимов Р.А.

- Ўз.Рес. Санэпидхизмат бош мутахассиси, т.ф.н.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик Агентлиги таркибида санитария-эпидемиологик осойишталик ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш, амалиётга жорий қилиш ва атроф муҳитнинг потенциал зарарли омилларини гигиеник баҳолаш Қўмитасида кўриб чиқилди ва маъқулланди.

(2020 йил 18 август 3-сонли баённомаси)

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида ҳуқуқий экспертизадан ўтказилди (№___________ “___” __________ 2020 й.)

Изоҳ: Ушбу Санитария қоидалари ва меъёрлари COVID-19 пандемияси вақтида киритилди.

Санитария қоидалари, нормалари ва гигиеник нормативларга риоя қилмаслик Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига асосан интизомий ва маъмурий жавобгарликка тортилади.

Расмий нашр, қайта чоп этиш тақиқланади

МУНДАРИЖА

Меъёрий иловалар …………………………………………………………. 5

1-бўлим. Асосий атамалар ва тушунчалар …...…………...……………...6

2-бўлим. Умумий қоидалар ва уларни қўллаш кўлами............................7

3-бўлим. COVID -19 тарқалишининг олдини олишга қаратилган умумий санитария-эпидемиологик талаблар ………...........................................…..8

4-бўлим. Сув таъминоти ва оқава сувлар тизими бўйича талаблар ……..…. ......................................................................................................... .…..10

5-бўлим. Шахсий ҳимоя воситалари ….………….............…………...........12

6-бўлим. Вентиляция билан таъминлаш талаблари ………….....….…….12

7-бўлим. Ётоқхонада ишларни ташкил этиш …………………………….13

8-бўлим. Муассасанинг хавфсиз ишлашини таъминлаш чоралари .......13

Иловалар ............................................................................................... ............ 14

МЕЪЁРИЙ ХУЖЖАТЛАР

1. Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида”ги Қонуни ЎзРҚ – 393, 26.08. 2015 йил

2 Ўзбекистон Республикасининг “Фуқоралар саломатлигини сақлаш тўғрисида”ги Қонуни ЎзРҚ – 265-1, 29.08.1996 йил

3 Ўзбекистон Республикасининг “Техник бошқариш тўғрисида”ги Қонуни ЎзРҚ – 213, 23.04.2009 йил

4 Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат Кодекси №161-1, 21.12.1995 йил

5. Ўзбекистон Республикасининг “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонуни ЎзРҚ – 410, 22.09.2016 йил

6. Ўзбекистон Республикасининг Президентиниг 2020 йил 19 мартдаги “Коронавирус пандемиясида ва глобал инқирозлик ҳолатида иқтисоднинг бўғинларига нохуш таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чоралар тўғрисида”ги ПФ-5969-сонли Фармони.

7. Ўзбекистон Республикасининг Президентиниг 2020 йил 26 мартдаги “Ўзбекистон Республикасида коронавирус инфекциясини кенг тарқалишини олдини олиш бўйича қўшимча чоралар тўғриси”да ПҚ-4649-сон Қарори.

8. COVID-19 пандемияси даврида чеклаш тадбирларини қўлланилиши шароитида давлат идоралари ва бошқа ташкилотлар, шунингдек тадбиркорлик субъектларининг фаолияти ташкил қилиш тўғрисидаги 0372-20-сонли вақтинчалик санитария қоида ва меъёрлари (СанҚваМ).

9. “Умумтаълим мактабларида таълим олиш шароити ва ташкил этилишига қўйиладиган санитария-эпидемиологик талаблар” 0341-16-сонли санитария қоида ва меъёрлари.

I. АСОСИЙ ТУШУНЧАЛАР

Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги – аҳоли соғлиғининг ҳолати бўлиб, бунда инсонга яшаш муҳити омилларининг зарарли таъсири мавжуд бўлмайди ва унинг ҳаёт фаолияти учун қулай шарт-шароитлар таъминланади.

Санитария-эпидемиологик вазият - аҳоли яшаётган муҳитининг ва соғлиғининг муайян ҳудуддаги, кўрсатилган аниқ вақтдаги ҳолати.

Чекловчи тадбирлар (карантин) (фр. Quarantaine, итал. Quarantena – қирқ кун) — юқумли ва паразитар касалликлар тарқалишининг олдини олишга қаратилган, хўжалик фаолияти ва бошқа фаолиятнинг алоҳида тартибини, аҳоли, транспорт воситалари, юклар ва (ёки) товарлар ҳаракатланишининг чекланишини назарда тутадиган маъмурий, тиббий-санитария чора-тадбирлари ва бошқа чора-тадбирлар.

С анитария-гигиена тадбирлари ва эпидемияга қарши тадбирлар — юқумли ва паразитар касалликлар пайдо бўлишининг ҳамда тарқалишининг олдини олишга ва уларни бартараф этишга қаратилган ташкилий, маъмурий, муҳандислик-техник, тиббий-санитария чора-тадбирлари ҳамда бошқа чора-тадбирлар.

Юқумли ва паразитар касалликлар — инсонга у яшаётган муҳитнинг биологик омиллари таъсир кўрсатиши ҳамда касалликка чалинган инсондан ёки ҳайвондан соғлом инсонга касаллик юқиши мумкинлиги сабабли пайдо бўладиган ва тарқаладиган инсон касалликлари.

Ижтимоий масофа - шахслар ўртасидаги 2 метрдан кам бўлмаган масофа.

II. 2-бўлим. Умумий қоидалар ва уларни қўллаш кўлами

2.1. Мазкур санитария меъёрлари ва қоидалари (бундан буён матнда санитария қоидалари деб юритилади) COVID-19 пандемияси даврида ўрта таълим мактаблари ва махсус мактаб интернатларнинг хавфсиз иш муҳитини таъминлашга қаратилган иш фаолиятига тадбиқ этилади.

2.2. Ушбу санитария қоидалари мулкчилик шаклидан қатъий назар, барча умумтаълим мактаблари ва махсус мактаб-интернатларни (бундан буён матнда мактаб деб юритилади) ҳам қамраб олади.

2.2. Ушбу санитария қоидалари махсус иш режимига нисбатан қуйидаги санитария-эпидемиология талабларини белгилайди:

- шахсий гигиена, сув таъминоти ва санитария;

- умумтаълим мактабининг санитария ҳолати ва уларга хизмат кўрсатиш.

III. COVID-19НИНГ ТАРҚАЛИШИНИ ОЛДИНИ ОЛИШ БЎЙИЧА УМУМИЙ САНИТАРИЯ-ЭПИДEМИОЛОГИК ТАЛАБЛАР

3.1. Мактаб фаолияти COVID-19 тарқалишининг олдини олиш чораларига эътибор қаратилган ҳолда ташкиллаштирилиши зарур:

- мактабга ташқаридан инфекциянинг киришига йўл қўймаслик;

- ўқитувчилар, ўқувчилар ва бошқа мактаб ходимлари орасида
COVID-19 тарқалишининг олдини олиш чораларини кўриш.

3.2. Мактаб очилишидан аввал санитария-эпидемиология хизмати органларининг ҳудудий бўлинмалари ходимлари барча мактаб ходимларини санитария-гигиена ва эпидемияга қарши қоида ва талаблар бўйича тайёргарликдан ўтказадилар. Бундан ташқари, техник ходимлар профилактик дезинфекция тадбирларини ўтказиш бўйича тайёргарликдан ўтадилар. Карантин даврида ўтказилган инструктажлар махсус журналда қайд этиб борилади (1-илова).

3.3. Машғулотларни соат 8:00дан сўнг бошлаш ва 17.30 дан кечиктирмасдан тугатиш тавсия этилади. Машғулотлар уч сменада ташкиллаштирилиши мумкин.

3.4. Пандемия даврида оммавий тадбирлар (йиғилишлар, концертлар, туғилган кунлар ва шу кабилар) ўтказиш вақтинча тўхтатилади.

3.5. Бошланғич, ўрта ва битирувчи синфлар ўқувчилари учун кириш жойларини ажратиш тавсия этилади.

3.5.1. Мактабда блокларга бўлинган ҳолларда, бошланғич синф ўқувчилари учун мўлжалланган блокдан юқори синф ўқувчилари учун белгиланган блокларга кириш/чиқиш йўлакларини тўсиб қўйиш.

3.5.2. Барча ўқувчилар битта бинода таълим оладиган кам сонли ўқувчилари бўлган мактабларда, бинонинг 1 ва 2-қаватлари бошланғич синф ўқувчилари учун, 3- ва 4-қаватлар юқори синф ўқувчилари учун ажратилади.

3.6. Барча болалар ва уларнинг қонуний вакиллари ниқобларда келишлари шарт. Кириш жойида ўқувчилар ва уларнинг қонуний вакилларининг тўпланиб қолишининг олдини олиш мақсадида, дарслар жадвалига мувофиқлаштирилган мактабга келиш жадвали тузилади.

3.6.1. Мактабга кириш эшиклари олдидаги майдон икки метр масофани сақлаб туриш учун визуал тарзда белгиланади.

3.6.2. Мактаб ҳудудида бошланғич синф ўқувчиларининг қонуний вакиллари киришлари таъқиқланиб, ўқувчилар синф рахбарлари томонидан кутиб олинади.

3.6.3. Кириш йўлакчасига, ўқувчилар/мактаб ходимлари ўтишлари учун ўлчамлари камида 50х30 см бўлган пойафзал учун юмшоқ материалдан тайёрланган дезинфекциялаш гиламчалари бўлиши ва у таркибида хлорли эритма бўлган препарат (калций гипохлоритининг 3% эритмаси ёки тасдиқланган кўрсатмаларга мувофиқ бошқа восита) билан тўйинтирилган бўлиши талаб этилади, қуришига кўра, гиламча кунига камида 2 марта дезинфекцияловчи эритма билан қайта тўйинтирилади.

3.7. Мактабга киришдан аввал, ушбу мактабнинг тиббий ходимлари/масъул ходимлари томонидан “эрталабки филтрлаш” бўйича махсус пункт ташкил этилиб, тегиши журнал юритилади (2-илова).

3.7.1. Тиббий/масъул ходимлар ўқувчилар/мактаб ходимларининг тана ҳароратини контактсиз пирометр ёрдамида ўлчайдилар (300 ўқувчига
1 пирометр ҳисобида).

3.7.2. Юқумли касалликлари белгилари бўлган ўқувчилар/мактаб ходимлари ушбу белгилар аниқланган вақтдан бошлаб тез ёрдам тиббий гуруҳи ёки ота-оналар (қонуний вакил) келгунига қадар зудлик билан изоляция қилинишлари шарт.

3.7.3. Тиббий ходимлар/масъул ишчилар кундалик равишда ўқувчиларнинг давоматини қайд қилиб бориб, сўнгра уларни таҳлил қиладилар. Шу билан бирга, ушбу ҳудудда касалланганлар тўғрисида ўз вақтида хабардор бўлиш ва эпидемияга қарши ўз вақтида чоралар кўриш мақсадида яшаш жойига бириктирилган поликлиника билан мактаб тиббий ходими ўртасида икки томонлама алоқа ўрнатилиши зарур.

3.7.4. Мулоқотда/ёки COVID-19 билан касалланган шахс билан мулоқотда бўлган ўқувчи/ходимлари мактабга келишлари фақатгина шифокорнинг уларнинг мактабда бўлишларига қарши тиббий кўрсатмалар йўқлигига рухсат этилади.

3.8. “Эрталабки филтрлаш” жараёнидан сўнг, ўқувчилар кириш жойларида ўрнатилган махсус диспенсердан антисептик восита ёрдамида қўлларини зарарсизлантирадилар.

3.9. Турли синф ўқувчиларининг аралашиб кетишларига йўл қўймаслик учун ўқувчилар/ходимларнинг ҳаракат йўналиши бўйлаб махсус йўналиш кўрсатувчи маркерларни бир томонлама ҳаракатланиш учун қўллаш тавсия этилади.

3.9. Мулоқот қилиш амалиётига масофавий саломлашиш усулини киритиш тавсия этилади.

3.10. Синфларнинг тўлалик даражаси амалдаги СанҚ ва М 0341-16 “Ўрта таълим мактабларида таълимни ташкил этиш шартлари ва ташкил этилишига қўйиладиган санитария-эпидемиологик талаблар”нинг IV бобига мувофиқ белгиланади, яъни “ушбу санитария қоидаларининг V бўлимига мувофиқ, синфлардаги ўқувчиларнинг тахминий сони бир талабага тўғри келадиган майдон ҳажмини ҳисоблаш ва синф жиҳозларини жойлатириш имконияти асосида белгиланиб, бунда ҳар бир ўқувчига 2 м2 дан кам бўлмаган майдон бўлиши талаб этилади”.

3.11. Болаларга барча фанлар бўйича таълим берилиши кўзда тутилган ҳар бир синф учун алоҳида ўқув хонаси бириктирилиши талаб этилади, махсус жиҳозлар бўлиши талаб этилувчи дарслар бундан мустасно (жисмоний тарбия, тасвирий санъат, меҳнат таълими ва бошқа шу кабилар).

3.12. Пандемия пайтида мактаб ошхоналари / ошхоналари ишини ташкил етиш:

- амалдаги санитария меъёрлари ва қоидалари талабларига риоя қилинган ҳолда ташкил этилган, СанҚваМ 0288-10 "Ўрта мактабларда, ўрта касб-ҳунар таълими муассасаларида ўқувчиларнинг овқатланишини ташкил етиш бўйича санитария-эпидемиология талаблари" ва умум таълим мактаблар ва мактаб-интернатларидаги ошхоналар фаолияти СанҚваМ 0372-20-сонли “Давлат органлари ва бошқа ташкилотлар, шунингдек, тадбиркорлик субъектлари томонидан COVID-19 пандемияси билан боғлиқ чеклов чоралари доирасида фаолиятини ташкил этиш бўйича вақтинчалик санитария қоидалари ва нормалари”га мувофиқ умумий овқатланишни ташкил этиш талабларига риоя этган ҳолда ташкил этилади.

3.13. Ўқувчилар/ходимларнинг қўлларини гигиеник тозалаш жадвали ишлаб чиқилади (овқатдан олдин ва кейин, ҳожатхонадан фойдалангандан сўнг ва ҳар сафар қўлнинг ифлосланишида қўлни совун билан ювилади ёки антисептик спиртли эритмалар билан ишлов берилади).

IV. СУВ ТАЪМИНОТИ ВА ОҚАВА СУВЛАРИ ТИЗИМИ БЎЙИЧА ТАЛАБЛАР

4.1. Мактаб очилишидан аввал ичимлик суви захиралари амалдаги СанҚваМ 0341-16 “Умумтаълим мактабларида таълим олиш шароити ва ташкил этилишига қўйиладиган санитария-эпидемиологик талаблар”га мувофиқ таъминланади:

- 9.6-банд. Мактаб биносига қувурли сувни марказлаштирилган равишда етказиб бериш имконияти мавжуд бўлмаганда, қувурли қудуқлардан (скважиналар), ҳимояланган қазилган қудуқлардан фойдаланиш ёки сувни транспорт орқали етказиб бериш ва кейинчалик сувни цистерналарда сақлаш мумкин. Сув O`zDSt 950:2011 “Ичимлик суви. Гигиена талаблари ва сифат назорати” стандартларига жавоб бериши шарт.

- 9.7-банд. Марказлаштирилган сув таъминоти мавжуд бўлмаганда ва ювиниш мосламаларини ўрнатишда эҳтиёжни ҳисобга олган ҳолда қўлларни ювиш учун жиҳозланган бир нечта нуқталарни ташкил қилиш тавсия этилади.

Қўл ювиш жиҳозлари водопровод крани, умивалник, ҳар бир ўқувчига 0,5 литр ҳисобида сув идишидан ташкил топган бўлиши мумкин.

Ўрта таълим мактаб директорининг буйруғига биноан, умивалник ёки қўл ювиш учун мўлжалланган кранли идишларда сувни борлигини назорат қилиш учун масъул шахс тайинланади.

4.2. Ичимлик сувидан фойдаланиш режимини ташкил қилиш мақсадида ўқувчилар/ходимларга индивидуал шиша идишлардан фойдаланишга рухсат берилади. Уч соатдан кўп сақланмаслик шарти билан қайнатилган ичимлик сувидан фойдаланишга рухсат берилади.

4.3. Мактаб очилишидан аввал қўл ювиш совунининг камида 5 кунлик захираси яратилиб, ўқувчилар/ходимларга қўл ювиш воситаларидан тўсиқсиз фойдаланиш имконияти берилади.

4.4. Мактаб очилишидан аввал санитария-гигиена тадбирлари санитария нормалари ва қоидаларига мувофиқ белгиланган тартибда ташкил этилади (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган дезинфекциялаш воситаларининг 1% эритмаларидан фойдаланган ҳолда мактаб биноси ва ҳудудини умумий тозалаш ва зарарсизлантириш).

4.5. Сув, совун, тозалаш воситаларидан фойдаланган ҳолда барча хоналарни ҳар куни 4 маротаба тозалаш (3-илова), 3 маротаба сув, совун ва ювувчи воситалар ёрдамида намли тозалаш ва 1 маротаба меъёрий хужжатларга мувофиқ, фойдаланишга рухсат берилган дезинфекциялаш воситаларидан фойдаланган ҳолда тозалаш ишлари ташкил этилади. Дезинфекцияли эритмалар ишлаб чиқарувчининг кўрсатмаларига биноан эритма тайёрланган санаси кўрсатилган идишларда тайёрланади. Дезинфекциялаш ва ювиш воситалари ва уларнинг эритмалари ўқувчилардан пана жойда сақланиши зарур.

4.6. Умумий тозалаш ишлари ҳафтасига камида бир марта амалга оширилади.

4.7.Биноларни тозалаш очиқ деразалар ёки дарчалар ёрдамида амалга оширилади. Тез-тез ифлосланадиган юзалар (эшик тутқичлари, шкафлар, дераза токчалари, электр ўчиргичлар, синф жихозлари ва бошқалар) ва чанг тўпланадиган жойлар (хона бурчаклари ва мебел ости, радиаторлар, ёритиш мосламалари, вентиляция панжаралари ва бошқалар) яхшилаб ювилади.

4.8. Мактаб очилишидан аввал ўғил ва қиз болалар учун алоҳида хожатхона ташкил этилиши шарт. Ҳожатхоналарда қўл ювиш ва қуритиш воситалари, ахлат қутилари ўрнатилади. Совун ва/ёки антисептик воситалар билан доимий равишда таъминланади.

4.8.1. Санитария-техник ускуналари кунига 2 марта зарарсизлантирилиши зарур. Ҳожатхона жиҳозлари мувофиқлик сертификати бўлган щёткалар ва ювиш воситалари билан, тозалаш ва дезинфекциялаш воситаларидан фойдаланган ҳолда тозаланади. Тозалаш щёткаси ҳар куни 1% дезинфекцияловчи эритма ёрдамида тозаланади.

4.8.2. Канализация тизими мавжуд бўлмаган қишлоқ жойларидаги мактаб бинолари маҳаллий тозалаш иншоотлари ўрнатилиши (люфтклозет каби) шарти билан ички канализация тизимларига уланади. Ташқарида жойлашган ҳожатхоналар ўрнатишга рухсат берилади. Ташқаридаги хожатхоналар ҳам кунига 2 марта дезинфекция қилинади.

4.8.3. Ҳожатхонани тозалаш воситалари (латта, челак, чўтка) ёрқин ранг билан белгиланиб, махсус ёки алоҳида жойда сақланиши талаб этилади. Қўлланилган барча тозалаш воситалари иссиқ сув ва ювиш воситалари ёрдамида ювилади ва қуритилади.

V. ШАХСИЙ ҲИМОЯ ВОСИТАЛАРИ

5.1. Мактабга ташриф буюрган хар бир ходим/ўқувчи ниқоб/респираторда бўлиши шарт, уларни ниқоб/респираторсиз мактабга киришига рухсат берилмайди. Бунда, ниқоб камида ҳар 3 соатда, респираторлар камида хар 8 соатда ўзгартирилиши лозим.

5.2 Барча ходимлар мактаб очилишидан аввал ШХВдан фойдаланиш ва уларни утилизация қилиш бўйича хабардор қилиниши шарт.

5.3. Коридорларда ва ўқув хоналарида ШҲВдан тўғри фойдаланиш тўғрисида график маълумотлар ўрнатилиши керак.

VI. ВЕНТИЛЯЦИЯ ТИЗИМИГА БЎЛГАН ТАЛАБЛАР

6.1. Ўқув хоналари танаффус вақтида, дам олиш ва йўлаклар эса - дарс пайтида шамоллатилади. Иссиқ мавсумда машғулотлар ойна/дарчалар очиқ ҳолатда ўтказилиши шарт. Машғулотлар бошланишидан аввал ва улар тугаганидан сўнг синфларни тўлиқ шамоллатиш зарур.

1-жадвал

Ташқи ҳаво ҳарорати паст бўлган ҳолатда хоналарни шамоллатиш бўйича тавсия этилган давомийлиги

Ташқи ҳаво ҳарорати, °C

Хонани шамоллатиш давомийлиги, дақ.

Кичик танаффусда

катта ва сменалар ўртасидаги танаффусларда

1

от +10 до +6

4-10

25-35

2

от +5 до 0

3-7

20-30

3

от 0 до -5

2-5

15-25

4

от -5 до -10

1-3

10-15

5

-10 дан паст

1-1,5

5-10

6.2. Йилнинг иссиқ мавсумида жисмоний тарбия дарслари ва спорт секциялари спорт залининг ташқарисидаги спорт майдончаларида, ноқулай об-ҳаво шароитларида эса ҳаво яхши айланадиган спорт залларида ўтказилиши лозим.

VII. МАКТАБ-ИНТЕРНАТЛАРИ ҚОШИДАГИ ЁТОҚХОНАЛАРДА ИШЛАРНИ ТАШКИЛЛАШТИРИШ

7.1. Ётоқхонага кириш/чиқиш жойида ҳар бир одам сонига суткасига
20 мл ҳисобида ўқувчилар/ходимларнинг қўлларини тозалаш учун таркибида спирт бўлган антисептик солинган диспенсерлар ўрнатилиши кўзда тутилади.

6.2. Ётоқхонада яшовчилар яшаш хоналарида 2 метрлик ижтимоий масофани сақлаган ҳолда жойлаштирилади.

6.3. Ўқувчилар/ходимлар ётоқхонага ниқобда киради/чиқади.

6.4. Ётоқхонадаги барча асосий ва ёрдамчи хоналари кунига 3 марта дезинфекциялаш воситаларидан фойдаланиб намли тозаланиши зарур.

6.5. Маиший чиқиндиларни йиғиш контейнерларини (бир марта ишлатиладиган ниқоблар ва қўлқопларни тўплаш идишлари хам) дезинфекциялаш 65°C ҳароратли иссиқ сув ва дезинфекциялаш воситаларидан фойдаланган ҳолда амалга оширилади.

6.6. Хоналарни қишда очиқ ойна/дарча орқали, ёзда эса дераза орқали 20-30 дақиқа шамоллатиш зарур. Хоналар ўқувчилар бўлмаганда, тозалаш вақтида ва уйқудан аввал вентиляция қилинади.

6.7. Юмшоқ жиҳозлар (матрас, ёстиқ, чойшаб, кўрпа-тўшак ва бошқалар) ҳар бир ётоқхонада қолувчига алоҳида ажратилиши талаб этилиб, уларни қайта ювиб, дезинфекция қилмасдан бошқаларга бериш тақиқланади.

6.8. Чойшабларни (2 та чойшаб, 2 та сочиқ) алмаштириш эхтиёжга қараб амалга оширилади, аммо 7 кун ичида камида 1 марта алмаштирилиши шарт.

6.9. Ётоқхона яқинидаги ҳудудлар тоза бўлиши ва кунига камида бир марта дезинфекциялаш воситаси билан ишлов берилиши талаб этилади.

6.10. Мактаб интернат ётоқхонасида санитария-гигиена ва эпидемияга қарши талабларга риоя қилиш учун жавбгарлик ушбу ётоқхона комендантига юклатилади.

VIII. Муассасанинг хавфсиз ишлашини таъминлаш чоралари

8.1. Ўрта таълим муассасаларида амалдаги СанҚваМ 0341-16-сонли “Умумтаълим мактабларида таълим олиш шароити ва ташкил этилишига қўйиладиган санитария-эпидемиологик талаблар” ва 0372-20–сонли “COVID-19 пандемияси даврида чеклаш тадбирларини қўлланилиши шароитида давлат идоралари ва бошқа ташкилотлар, шунингдек тадбиркорлик субъектларининг фаолияти ташкил қилиш тўғрисида”ги санитария қоида ва меъёрлари асосида шароитлар яратилади.

1-илова

Карантин давридаги инструктаж журнали

Сана

Гуруҳ

Исми

Лавозими

Имзо

Ўқувчи/ ходимнинг исми

Синф/ёши

Ота-оналардан олинган маълумотлар - оила аъзоларидаги касаллик

Ким олиб келган / етказган / ўзи келган

Ўқувчини келгандан сўнг текшириш

Ўқувчини кетаётганда текшириш

Ким олиб кетди (ота-она, ҳайдовчи)

ОРИ белгилари бор

ОРИ белгиларийўқ

Тана ҳарорати 37 С дан юқори

Тана харорати

ОРИ белгилари

Тана харорати

ОРИ белгилари

1

2

3

4

5

6

2-илова

“Эрталабки фильтрлаш” журналининг шакли

3-илова

Мактаб хоналарини намли усулда санитария тозалаш жадвали

Вақт

Иншоотлар

Синфлар

Йўлак

Ювиниш тизими/Ташқаридаги хожатхоналар

Спорт зали

Ўқитувчилар хонаси

7.00-7.30

+

+

+

+

+

8.00–8.30

9.30–10.00

+

+

+

11.00–12.00

13.00–14.00

+

+

+

+

+

15.00–15.30

16.00–16.30

16.30–17.00

+

+

+

+

+


Ҳужжат тури:  СанҚваМ
Ҳужжат рақами:  0375-20
Қабул қилиниш санаси:  27.08.2020
Кўчириб олиш pdf |