X
Логин
Пароль

Оддий куриниш

Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар
18 ЁШДАН КИЧИК БЎЛГАН ҚИЗЛАР ВА АЁЛЛАР УЧУН ОҒИР ЮКЛАРНИ ҚЎЛДА КЎТАРИШ ВА ТАШИШДА РУХСАТ ЭТИЛГАН ЮКЛАМА МЕЪЁРЛАРИ СанҚваМ №0364-18

Бош сахифа

06 декабря 2018

18 ЁШДАН КИЧИК БЎЛГАН ҚИЗЛАР ВА АЁЛЛАР УЧУН ОҒИР ЮКЛАРНИ ҚЎЛДА КЎТАРИШ ВА ТАШИШДА РУХСАТ ЭТИЛГАН ЮКЛАМА МЕЪЁРЛАРИ СанҚваМ №0364-18

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ САНИТАРИЯ ҚОИДАЛАРИ, МЕЪЁРЛАРИ ВА ГИГИЕНИК МЕЪЁРЛАРИ

18 ЁШДАН КИЧИК БЎЛГАН ҚИЗЛАР ВА АЁЛЛАР

УЧУН ОҒИР ЮКЛАРНИ ҚЎЛДА КЎТАРИШ ВА ТАШИШДА

РУХСАТ ЭТИЛГАН ЮКЛАМА МЕЪЁРЛАРИ


№ сонли СанҚваМ 0364-18


Расмий нашр


Тошкент – 2018


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ САНИТАРИЯ ҚОИДАЛАРИ, МЕЪЁРЛАРИ ВА ГИГИЕНИК МЕЪЁРЛАРИ


«ТАСДИҚЛАЙМАН»

Ўзбекистон республикасининг

Бош Давлат санитария шифокори

_____________ С.С. САИДАЛИЕВ

« 12 » ноябр 2018 й.



18 ЁШДАН КИЧИК БЎЛГАН ҚИЗЛАР ВА АЁЛЛАР

УЧУН ОҒИР ЮКЛАРНИ ҚЎЛДА КЎТАРИШ ВА ТАШИШДА

ЙЎЛ ҚЎЙИЛИШИ МУМКИН БЎЛГАН ЮКЛАМА МЕЪЁРЛАРИ


№ сонли СанҚваМ 0364-18


Расмий нашр



Тошкент- 2018


ИШЛАБ ЧИҚУВЧИ МУАССАСА:

Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш Вазирлиги санитария, гигиена ва касб касалликлари ИТИ (ЎзР ССВСГКК ИТИ)

ТУЗУВЧИЛАР:

- Искандаров Т.И.

-

- ЎзР ССВ СГКК ИТИ да лаборатория мудири, т.ф.д., профессор, ЎзР ФА академиги

- Славинская Н.В

-

ЎзР ССВ СГКК ИТИ да да лаборатория мудири, т.ф.н.,катта илмий ходим

ТАҚРИЗЧИЛАР :

- Зарединов Д.А.

-

Тош ВМОИ гигиена кафедраси мудири, т.ф.д., профессор

-Туйчиев Ж.Т.

-

Меҳнат гигиенаси бўйича ЎзР ССВ да бош мутахассис

- Магай М.П.

-

ЎзР ССВ СГКК ИТИ да физик омиллар лаборатория мудири, т.ф.н., катта илмий ходим

ЎзР ССВ СГКК ИТИ Илмий кенгашида муҳокама қилинган ва мақулланган

(2018 й 30 январдаги 1 сонли баённома.)

ЎзР ССВ ҳузуридаги Инсон атрофидаги муҳитнинг салоҳиятли ножўя омилларини гигиеник регламентлаш бўйича Қўмитаси йиғилишида кўриб чиқилган ва маъқулланган ( )

Ўзбекистон Республикаси адлия Вазирлиги томонидан ҳуқуқий экспертизадан ўтказилган ()

Ушбу санитария меъёрлари 18 ёшдан кичик бўлган қизлар ва аёллар томонидан оғир юкларни кўтариш ва ташиш билан боғлиқ бўлган ишларнинг бажарилишида мақбул меҳнат шароитини таъминлаш, репродуктив функциясини ва саломатлиги ҳолати бузилишининг олдини олиш мақсадида ўрнатилади.

Ушбу санитария меъёрлари ва қоидаларига мулк шаклидан қатъи назар барча корхоналар, ташкилотлар ва бирлашмалар ҳамда алоҳида шахслар томонидан риоя қилишлари мажбурийдир.

Ушбу санитария меъёрлари ва қоидалари Давлат санэпидназорати Марказларининг меҳнат гигиенаси бўйича шифокорлар, саноат ва қишлоқ хўжалик корхоналарининг меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлик техникаси бўлими ходимлари учун мўлжалланган.

© - Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш Вазирлиги санитария, гигиена ва касб касалликлари илмий тадқиқот институти

1. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

1. Санитария меъёрлари «Аҳолини санитар-эпидемиологик фаравонлиги тўғрисида» ги ЎЗР қонунини амалда рўёбга чиқаришга қаратилган. Санитария меъёрлари барча вазирликлар, идоралар, ташкилотлар (мулк шаклидан қатъи назар) ва Ўзбекистон республикаси ҳудудида ишловчи 18 ёшдан кичик бўлган қизлар ва аёллар меҳнат шароитини санитария назоратини амалга оширувчи Давлат санитария-эпидемиология назорати марказлари учун мажбурийдир.

2. Ушбу санитария меъёрларининг талаблари меъёрий-техник ҳужжатларда инобатга олиниши лозим: қурилиш меъёрлари ва қоидаларида, техник шароитларда, йўриқномаларда, услубиятлар ва ҳакозоларда, ишлаб чиқариш объектларида, технологик ва фойдаланиш талабларида, технологик ва инженерлик ускуналарига, ишлаб чиқариш меъёрларини ҳисоблаб чиқишда, ишчи кучига эҳтиёж бўлганда, технологик харита ва жараёнларни ишлаб чиқишда, барча ўқув муассасалари учун мажбурий ҳисобланади.

3. Аввал амалда бўлган № 0115-01 сонли СанҚваМ лари ўз кучини йўқотган ҳисоблансин..


18 ЁШДАН КИЧИК БЎЛГАН ҚИЗЛАР УЧУН ОҒИР ЮКЛАРНИ ҚЎЛДА КЎТАРИШ ВА ТАШИШДА ЙЎЛ ҚЎЙИЛИШИ МУМКИН БЎЛГАН ЮКЛАМАЛАРНИНГ РУХСАТ ЭТИЛГАН МЕЪЁРЛАРИ

1. 18 ёшдан кичик бўлган қизларни юкларни кўтариши ва ташиши қуйида келтирилган меъёрлардан ошиб кетмаса ва улар доимий бажарадиган иши билан боғлиқ бўлса ва иш вақтининг учдан бир қисмидан иборат бўлганда рухсат этилади.

2. 18 ёшдан кичик бўлган қизларни фақат 4,1 кг дан оғир бўлган юкларни кўтарадиган ишларга жалб этишга рухсат этилмайди

3. 18 ёшдан кичик бўлган қизлар учун юкларни қўлда кўтариш ва ташиш массаси 7 кг дан ошмаслиги керак (1 жадвал).

4. 18 ёшдан кичик бўлган қизларга юкларни бир ғилдиракли замбилғалтакда ва икки ғилдиракли аравачада ташишга рухсат этилмайди.

5. Оғир юкларни уч ва тўрт ғилдиракли аравачаларда ташишда юкнинг чегаравий вазни 52 кг ошмаслиги керак, бунда текис юзада ташишга чегаравий кўтариш кўрсаткичи 0,01 бўлган ҳолда рухсат этилади.

6. Оғир юклар вагонеткаларда ташилганда юкнинг чегаравий вазни 224 кг дан ошмаслиги керак, бунда кўтариш кўрсаткичи 0.01 дан ошмаган ҳолда фақат рельсларда ҳаракатланишга рухсат этилади.

7. 14-15 ёшдаги қизлар учун юкларни қўлда кўтариш ва ташиш алоҳида ҳолатларда рухсат берилади, бунда 3 бандда қайд қилинган ҳамма меъёрий юкламалар 2 баравар камайтирилади.

8. 14-15 ёшдаги қизлар учун юкларни аравачаларда, замбилларда ва вагонеткаларда ташишга рухсат берилмайди.

1-жадвал

18 ЁШДАН КИЧИК БЎЛГАН ҚИЗЛАР УЧУН ОҒИР ЮКЛАРНИ ҚЎЛДА КЎТАРИШ ВА ТАШИШДА ЮКЛАМАЛАРНИНГ ЧЕГАРАВИЙ МЕЪЁРЛАРИ

Ташиш тури

Юкнинг чегаравий вазни

Чегаравий кўтариш меъёри* ва ташиш шароити

Қўлда

7 кг гача

0,01 дан ошмаслиги керак

Бир ғилдиракли арава

рухсат этилмайди

-

Икки ғилдиракли аравача

рухсат этилмайди

-

Уч ва тўрт илдиракли арава

52 кг

Текис юзада 0,02 дан ошмаган ҳолда ҳаракатланишга рухсат этилади

Вагонетка

224

0,01 дан ошмаган ҳолда фақат рельсларда ҳаракатланишга рухсат этилади

* Чегаравий кўтариш - бу энг юқори баландликнинг йўлнинг узунлигига нисбати.

Барча юк меъёрлари юкнинг оғирлиги билан биргаликда уларни кўтаришлари ва ташишлари мумкин бўлган мосламаларни ҳам ўз ичига олади.



АЁЛЛАР УЧУН ОҒИР ЮКЛАРНИ ҚЎЛДА КЎТАРИШ ВА ТАШИШДА ЙЎЛ ҚЎЙИЛИШИ МУМКИН БЎЛГАН ЮКЛАМАЛАРНИНГ РУХСАТ ЭТИЛГАН МЕЪЁРЛАРИ

9. Бошқа ишларга алмашлаб ишлаш шарти билан юкни кўтариш ва кўчиришда унинг вазни 9 кг дан ортмаслиги лозим. (2-жадвал).

10. Иш сменаси давомида доимий равишда кўтариладиган юкнинг вазни 6 кг дан ошмаслиги керак..

11 Иш сменасининг ҳар бир соатида ишчи юзадан кўчириладиган юкларнинг йиғинди вазни 300 кг дан ошмаслиги керак

12. Иш сменасининг ҳар бир соатида полдан кўчириладиган юкларнинг йиғинди вазни 150 кг дан ошмаслиги керак.

13. Иш сменаси давомида ишчи юзадан кўчириладиган юкларнинг йиғинди вазни 2500 кгдан ошиб кетмаслиги керак.

14. Смена давомида полдан кўчириладиган юкларнинг йиғинди вазни 1250 кгдан ошиб кетмаслиги керак.

15. Икки киши биргаликда замбилда ташиладиган юкларнинг чегаравий вазни 22 кг (3-жадвал) дан ошиб кетмаслиги керак. Барча ишларда оёқчали замбилларидан фойдаланишга йўл қўйилмайди.

16. . Битта ғилдиракли аравада оғир юкларни кўчиришда юкнинг чегаравий вазни 25 кг дан ошмаслиги керак. Битта ғилдиракли аравада оғир юкларни ташишга фақат сирпанчиқ ёғочда бажарилгандагина йўл қўйилади. Бунда чегаравий кўтариш (энг юқори баландликнинг йўлнинг узунлигига нисбати) 0,02 дан ошиб кетмаслиги лозим.

17. Оғир юкларни уч ва тўрт ғилдиракли аравачаларда ташишда юкнинг чегаравий вазни 50 кг дан ошмаслиги керак, бунда нотекис юзада ташишга чегаравий кўтариш кўрсаткичи 0,01 бўлган ҳолда рухсат этилади

18. Оғир юкларни икки ғилдиракли қўл аравачада ташилганда юкнинг чегаравий вазни 60 кг дан ортмаслиги керак, бунда полнинг текис юзасида ташишга чегаравий кўтариш кўрсаткичи 0,02 бўлган ҳолда, нотекис тупроқ ёки тош йўлда чегаравий кўтариш кўрсаткичи 0,01 дан ошмаган ҳолда рухсат этилади.

19. Оғир юклар вагонеткаларда ташилганда юкнинг чегаравий вазни 300 кгдан ошмаслиги керак. Бунда кўтариш кўрсаткичи 0.01 дан ошмаган ҳолда фақат рельсларда ҳаракатланишга рухсат этилади

2-жадвал

АЁЛЛАР УЧУН ОҒИР ЮКЛАРНИ КЎТАРИШ ВА ТАШИШДА ЙЎЛ ҚЎЙИЛИШИ МУМКИН БЎЛГАН ЧЕГАРАВИЙ ЮКЛАМАЛАРНИНГ МЕЪЁРЛАРИ

Оғир юкларни кўтариш ва кўчиришнинг хусусиятлари

Юкнинг йўл қўйилиши мумкин бўлган чегаравий вазни, кг

1. Оғир юкларни кўтариш ва кўчириш ва кўчиришни бошқа ишлар билан алмашилган ҳолда бажариш

9

2. Доимий равишда бутун иш сменаси давомида оғир юкларни кўтариш ва кўчириш

6

3. Иш сменасининг ҳар бир соати давомида кўчириладиган юкларнинг йиғинди вазни:

- ишчи юзадан

300

- полдан ортиб кетмаслиги керак

150

4. . Иш сменаси давомида кўчириладиган юкларнинг йиғинди вазни:

- ишчи юзадан

2500

- полдан ортиб кетмаслиги керак

1250

Изоҳ:

1. Кўтарилаётган ва кўчирилаётган юкнинг вазнига қадоқланадиган идишлар ва ўрамларнинг вазни ҳам киритилади.

2. Столнинг бўйи даражаси ишчи юзанинг даражаси деб ҳисобланади.

3-жадвал

АЁЛЛАР УЧУН ОҒИР ЮКЛАРНИ ТАШИШ ВА КЎЧИРИШНИНГ ЧЕГАРАВИЙ МЕЪЁРЛАРИ

Ташиш тури

Юкнинг чегаравий вазни, кг

Ташиш шароити ва чегаравий кўтариш меъёри

Қўлда (1 кишига)

9

Текис юзада

Замбилда (2 кишига)

22

Текис юзада

Бир ғилдиракли арава

22

0,02 ошмаган ҳолда фақат тахтадан юмалатиш

Уч ва тўрт ғилдиракли арава

50

Нотекис юзада 0,01 дан ошмаган ҳолда

Икки ғилдиракли қўл аравача

60

Текис юзада 0.02 дан ошмаган ҳолда

Нотекис юзада 0.01 дан ошмаган ҳолда

Вагонеткалар

300

0,01 дан ошмаган ҳолда фақат рельсларда

* Чегаравий кўтариш- бу энг юқори баландликнинг йўлнинг узунлигига нисбати.

ҲОМИЛАДОР АЁЛЛАР УЧУН ОҒИР ЮКЛАРНИ ҚЎЛДА КЎТАРИШ ВА ТАШИШДА ЙЎЛ ҚЎЙИЛИШИ МУМКИН БЎЛГАН ЮКЛАМАЛАРНИНГ РУХСАТ ЭТИЛГАН МЕЪЁРЛАРИ

20. Ҳомиладор аёллар бел соҳасидан юқори бўлган меҳнат предметларини кўтариш билан, полдан кўтариладиган меҳнат предметлари, оёқ мушакларини ва қорин атрофи мушакларини прессини статик зўриқишини пайдо бўлиши билан, мажбурий иш ҳолатида туриш (чўккалаб ўтириш, тиззаси билан ўтириш, эгилган ҳолатда туриш, қорни ва кўкраги билан асбоб-ускуналарга ҳамда меҳнат предметларига таянган ҳолда туриш), танани 15 даражага бурган ҳолатда туриш билан боғлиқ бўлган ишлаб чиқариш операцияларини бажаришлари мумкин эмас

21. Ҳомиладор аёллар учун оёқ педалидан фойдаланиб бошқариладиган асбоб-ускуналарда ишлайдиган ишлар, асаб-эмоционал зўриқиш билан кечадиган конвейрдаги мажбурий ритмдаги ишлар мустасно қилинади.

22. Бошқа ишларга алмашлаб ишлаш шарти билан юкни кўтариш ва кўчиришда унинг вазни (1 соатда 2 мартадан) 2,5 кг дан ортмаслиги лозим. (4-жадвал).

23. Иш сменаси давомида доимий равишда кўтариладиган ва ташиладиган юкнинг вазни 1,25 кг дан ошмаслиги керак.

24. Иш сменасининг ҳар бир соатда ишчи юзадан 5 метргача бўлган масофага кўчириладиган юкларнинг йиғинди вазни 60 кг дан ошмаслиги керак, полдан кўтаришга рухсат этилмайди.

25. 8 соатлик иш сменасида ишчи юзадан кўчириладиган юкларнинг йиғинди вазни 480 кг дан ошмаслиги керак.

4-жадвал

ҲОМИЛАДОР АЁЛЛАР УЧУН ОҒИР ЮКЛАРНИ КЎТАРИШ ВА ТАШИШДА ЙЎЛ ҚЎЙИЛИШИ МУМКИН БЎЛГАН ЧЕГАРАВИЙ ЮКЛАМАЛАРНИНГ МЕЪЁРЛАРИ

Оғир юкларни кўтариш ва кўчиришнинг хусусиятлари

Юкнинг йўл қўйилиши мумкин бўлган чегаравий вазни, кг

1. Оғир юкларни кўтариш ва кўчиришда бошқа ишлар билан алмашилган ҳолда бажариш

2,5

2. Доимий равишда бутун иш сменаси давомида оғир юкларни кўтариш ва кўчириш

1,25

Иш сменасининг ҳар бир соати давомида кўчириладиган юкларнинг йиғинди вазни

- ишчи юзадан

60

- полдан ортиб кетмаслиги керак

йўл қўйилмайди

4. Иш сменаси давомида кўчириладиган юкларнинг йиғинди вазни:

- ишчи юзадан

480

- полдан ортиб кетмаслиги керак

йўл қўйилмайди

Изоҳ: Кўтарилаётган ва кўчирилаётган юкнинг вазнига қадоқланадиган идишлар ва ўрамларнинг вазни ҳам киритилади


Ҳужжат тури:  СанҚваМ
Ҳужжат рақами:  0364-18
Қабул қилиниш санаси:  12.11.2018
Кўчириб олиш pdf |