Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар

Республика олий спорт маҳорати мактаблари ва ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактабларида спортчи лавозимини жорий этиш ҳамда уларга ойлик иш хақи ва устамалар белгилаш чора-тадбирлари тўғрисида Бош сахифа

27 сентября 2017

Республика олий спорт маҳорати мактаблари ва ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактабларида спортчи лавозимини жорий этиш ҳамда уларга ойлик иш хақи ва устамалар белгилаш чора-тадбирлари тўғрисида

Вмнинг 2017 йил 18 сентябрдаги 733 сон қарори

Республика олий спорт маҳорати мактаблари ва ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактабларида спортчи лавозимини жорий этиш ҳамда уларга ойлик иш хақи ва устамалар белгилаш

чора-тадбирлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Нуфузли халқаро спорт мусобақаларида юксак натижаларга эришган Ўзбекистон спортчиларини жамоат ва спорт ишларига кенг жалб этиш ҳамда спортчиларни ва уларнинг тренерларини рағбатлантириш тўғрисида” 2017 йил 10 августдаги ПҚ-3196-сон қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, шунингдек, Ўзбекистон миллий терма жамоалари аъзоларини моддий қўллаб-қувватлаш, уларни рағбатлантириш ҳамда юксак маҳоратли спортчилар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. 2018 йил 1 январдан бошлаб Республика олий спорт маҳорати мактаблари ва ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаблари (кейинги ўринларда спорт мактаблари деб аталади) штатлар жадвалига “спортчи” лавозими киритилсин.

2. Белгилаб қўйилсинки:

“спортчи” лавозимига Олимпия ўйинлари дастурига киритилган спорт турлари бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаларининг асосий таркибидаги спортчилар қабул қилинади;

спорт мактабларида “спортчи” лавозими бўйича штат бирликлари сони спорт турлари бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаларининг аъзолари сонидан келиб чиққан ҳолда аниқланади.

3. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан келишган ҳолда икки ой муддатда “спортчи” лавозимига қўйиладиган талаблар, уларга ойлик иш хақи ва устамалар белгилаш тўғрисидаги низомни белгиланган тартибда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.

4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2018 йилдан бошлаб спорт мактабларида “спортчи” лавозими бўйича штат бирликларини сақлаш учун зарур маблағларни Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметларини шакллантиришда назарда тутсин.

5. Вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.

6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси раиси Р.Ж.Қурбонов ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Соғлиқни сақлаш, экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, жисмоний тарбия ва спорт масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.

Ўзбекистон Республикасининг

Бош вазири А. Арипов


Ҳужжат тури:  Қарор
Ҳужжат рақами:  733
Қабул қилиниш санаси:  18.09.2017
Кўчириб олиш pdf |