Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар

Йўналишга чиқиш олдидан автотранспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш ҳамда йўловчилар, багаж ва юклар ташувларини амалга оширадиган ҳайдовчиларни тиббий кўрикдан ўтказишни ташкил қилиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида Бош сахифа

17 января 2017

Йўналишга чиқиш олдидан автотранспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш ҳамда йўловчилар, багаж ва юклар ташувларини амалга оширадиган ҳайдовчиларни тиббий кўрикдан ўтказишни ташкил қилиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида

ЎЗБЕКИСТОН АВТОМОБИЛЬ ВА ДАРЁ ТРАНСПОРТИ АГЕНТЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИНИНГ

ҚАРОРИ

ЙЎНАЛИШГА ЧИҚИШ ОЛДИДАН АВТОТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИНИ ТЕХНИК КЎРИКДАН ЎТКАЗИШ ҲАМДА ЙЎЛОВЧИЛАР, БАГАЖ ВА ЮКЛАР ТАШУВЛАРИНИ АМАЛГА ОШИРАДИГАН ҲАЙДОВЧИЛАРНИ ТИББИЙ КЎРИКДАН ЎТКАЗИШНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 2-сон, 34-модда)

[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2017 йил 10 январда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2560-1]

 

Ўзбекистон Республикасининг «Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 24 декабрдаги 370-сон «Йўл ҳаракати қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ички ишлар вазирлиги қарор қилади:

1. Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ички ишлар вазирлигининг 2014 йил 17 январдаги 22, 1 ва 1-сон қарори (рўйхат рақами 2560, 2014 йил 19 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 8-сон, 84-модда) билан тасдиқланган Йўналишга чиқиш олдидан автотранспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш ҳамда йўловчилар, багаж ва юклар ташувларини амалга оширадиган ҳайдовчиларни тиббий кўрикдан ўтказишни ташкил қилиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.

2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги бошлиғи В. ИСМАИЛОВ

Тошкент ш.,

2017 йил 3 январь,

54-сон

Соғлиқни сақлаш вазири А. ИКРАМОВ

Тошкент ш.,

2017 йил 3 январь,

75-сон

Ички ишлар вазири А. АХМЕДБАЕВ

Тошкент ш.,

2017 йил 3 январь,

1-сон

 

Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги,
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги,
Ички ишлар вазирлигининг
2017 йил 3 январдаги 54, 75, 1-сон қарорига
ИЛОВА

Йўналишга чиқиш олдидан автотранспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш ҳамда йўловчилар, багаж ва юклар ташувларини амалга оширадиган ҳайдовчиларни тиббий кўрикдан ўтказишни ташкил қилиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар

 

1. Муқаддимадан «(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 15-сон, 197-модда)» ва «(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 46-сон, 604-модда)» деган сўзлар чиқариб ташлансин.

2. 11-бандда:

«2000 йил 11 декабрдаги 472» деган сўзлар «2015 йил 24 декабрдаги 370» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

«(Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумати қарорларининг тўплами, 2000 й., 12-сон, 75-модда)» ва «(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 26-27-сон, 298-модда)» деган сўзлар чиқариб ташлансин.

3. Мазкур ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги ва Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси билан келишилган.

Меҳнат вазири А. АБДУХАКИМОВ

 

2016 йил 29 декабрь

Савдо-саноат палатаси раиси А. ШАЙХОВ

2016 йил 29 декабрь


Ҳужжат тури:  Қарор
Ҳужжат рақами:  2560-1
Қабул қилиниш санаси:  03.01.2017
Кўчириб олиш pdf |