Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар

Алкоголь ва тамаки маҳсулотлари истеъмол қилинишига йўл қўйилмайдиган огоҳлантирувчи ҳамда тамаки маҳсулотини истеъмол қилиш учун махсус ажратилган жой ва (ёки) хона ҳақида ахборот берувчи белгиларни тайёрлаш ҳамда уларни жойлаштириш тартиби тўғрисида Бош сахифа

07 декабря 2016

Алкоголь ва тамаки маҳсулотлари истеъмол қилинишига йўл қўйилмайдиган огоҳлантирувчи ҳамда тамаки маҳсулотини истеъмол қилиш учун махсус ажратилган жой ва (ёки) хона ҳақида ахборот берувчи белгиларни тайёрлаш ҳамда уларни жойлаштириш тартиби тўғрисида

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРИНИНГ

БУЙРУҒИ

АЛКОГОЛЬ ВА ТАМАКИ МАҲСУЛОТЛАРИ ИСТЕЪМОЛ ҚИЛИНИШИГА ЙЎЛ ҚЎЙИЛМАЙДИГАН ОГОҲЛАНТИРУВЧИ ҲАМДА ТАМАКИ МАҲСУЛОТИНИ ИСТЕЪМОЛ ҚИЛИШ УЧУН МАХСУС АЖРАТИЛГАН ЖОЙ ВА (ЁКИ) ХОНА ҲАҚИДА АХБОРОТ БЕРУВЧИ БЕЛГИЛАРНИ ТАЙЁРЛАШ ҲАМДА УЛАРНИ ЖОЙЛАШТИРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 48-сон, 549-модда)

[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2015 йил 30 ноябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2840]

Ўзбекистон Республикасининг «Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилиши ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида»ги ҳамда 2015 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-396-сон «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ буюраман:

1. Алкоголь ва тамаки маҳсулотлари истеъмол қилинишига йўл қўйилмайдиган огоҳлантирувчи ҳамда тамаки маҳсулотини истеъмол қилиш учун махсус ажратилган жой ва (ёки) хона ҳақида ахборот берувчи белгиларни тайёрлаш ҳамда уларни жойлаштириш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгандан кейин кучга киради.

Вазир А. АЛИМОВ

Тошкент ш.,

2016 йил 7 ноябрь,

70-сон

Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг

2016 йил 7 ноябрдаги 70-сон буйруғига
ИЛОВА

Алкоголь ва тамаки маҳсулотлари истеъмол қилинишига йўл қўйилмайдиган огоҳлантирувчи ҳамда тамаки маҳсулотини истеъмол қилиш учун махсус ажратилган жой ва (ёки) хона ҳақида ахборот берувчи белгиларни тайёрлаш ҳамда уларни жойлаштириш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилиши ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида»ги ҳамда 2015 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-396-сон «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ алкоголь ва тамаки маҳсулотлари истеъмол қилинишига йўл қўйилмайдиган огоҳлантирувчи ҳамда тамаки маҳсулотини истеъмол қилиш учун махсус ажратилган жой ва (ёки) хона ҳақида ахборот берувчи белгиларни тайёрлаш ҳамда уларни жойлаштириш тартибини белгилайди.

1-боб. Умумий қоидалар

1. Алкоголь ва тамаки маҳсулотлари истеъмол қилинишига йўл қўйилмайдиган огоҳлантирувчи ҳамда тамаки маҳсулотини истеъмол қилиш учун махсус ажратилган жой ва (ёки) хона ҳақида ахборот берувчи белгиларни тайёрлаш ҳамда уларни жойлаштириш корхона, муассаса, ташкилот раҳбари, иш берувчи ёки бино ёхуд объектлардан фойдаланаётган юридик ёки жисмоний шахслар томонидан мазкур Низомга мувофиқ ташкил этилади.

2. Алкоголь ва тамаки маҳсулотлари истеъмол қилинишига йўл қўйилмайдиган огоҳлантирувчи ҳамда тамаки маҳсулотини истеъмол қилиш учун махсус ажратилган жой ва (ёки) хона ҳақида ахборот берувчи белгилар уларнинг аниқ ифодаланиши таъминланган ҳолда турли усулларда тасвирланиши ёки турли технологиялар ёрдамида чоп этилиши мумкин.

2-боб. Алкоголь маҳсулоти истеъмол қилинишига йўл қўйилмайдиган огоҳлантирувчи белгиларни тайёрлаш ва жойлаштириш

3. Алкоголь маҳсулоти истеъмол қилинишига йўл қўйилмайдиган огоҳлантирувчи белгилар мазкур Низомнинг 1-иловасида кўрсатилган 1 — 5-шаклларга мувофиқ тайёрланади.

4. Мазкур Низомнинг 1-иловасида кўрсатилган 1 — 4-шакллардаги огоҳлантирувчи белгиларнинг юқори қисмида диаметри бўйича тўғри чизиқ ўтказилган ҳошияли доиранинг ичида алкоголь шиша идиши ва ярим тўлдирилган рюмканинг тасвири акс эттирилади. Бунда доиранинг ҳошияси ва диаметри бўйича ўтказилган тўғри чизиқ қизил рангда, алкоголь шиша идиши ва ярим тўлдирилган рюмканинг тасвири эса, қора рангда бўлиши лозим.

Доиранинг диаметри ҳошияси билан бирга 140 мм дан кичик бўлмаслиги лозим.

5. Мазкур Низомнинг 1-иловасида кўрсатилган 1 — 4-шакллардаги огоҳлантирувчи белгиларнинг пастки қисмида давлат тилида (лотинча ёки кирилча ҳарфларда) огоҳлантирувчи матн кўрсатилади.

Матн рус ёки инглиз тилларида ёхуд бошқа хорижий тилларда хам ифодаланиши мумин.

6. Огоҳлантирувчи матнда:

давлат тилида лотинча ҳарфларда — «ALKOGOL MAНSULOTI ISTE`MOL QILINISНIGA YO`L QO`YILMAYDI! JARIMA — ENG KAM ISН НAQINING 1/2 QISMI MIQDORIDA! BIR YIL DAVOMIDA TAKRORLANSA — ENG KAM ISН НAQINING 1/2 QISMIDAN IKKI BARAVARIGACНA MIQDORIDA JARIMA YOKI 15 SUTKAGACНA MUDDATGA MA`MURIY QAMOQ! (Asos: МJTKning 187-moddasi)»;

давлат тилида кирилча ҳарфларда — «АЛКОГОЛЬ МАҲСУЛОТИ ИСТЕЪМОЛ ҚИЛИНИШИГА ЙЎЛ ҚЎЙИЛМАЙДИ! ЖАРИМА — ЭНГ КАМ ИШ ҲАҚИНИНГ 1/2 ҚИСМИ МИҚДОРИДА! БИР ЙИЛ ДАВОМИДА ТАКРОРЛАНСА — ЭНГ КАМ ИШ ҲАҚИНИНГ 1/2 ҚИСМИДАН ИККИ БАРАВАРИГАЧА МИҚДОРИДА ЖАРИМА ЁКИ 15 СУТКАГАЧА МУДДАТГА МАЪМУРИЙ ҚАМОҚ! (Асос: МЖТКнинг 187-моддаси)»;

рус тилида — «НЕ ДОПУСКАЕТСЯ УПОТРЕБЛЕНИЕ АЛКОГОЛЬНОЙ ПРОДУКЦИИ! ШТРАФ — В СУММЕ 1/2 МИНИМАЛЬНОГО РАЗМЕРА ЗАРАБОТНОЙ ПЛАТЫ! ПРИ ПОВТОРНОМ СЛУЧАЕ В ТЕЧЕНИЕ ГОДА — ШТРАФ ОТ 1/2 ДО ДВУХ МИНИМАЛЬНЫХ РАЗМЕРОВ ЗАРАБОТНОЙ ПЛАТЫ ИЛИ АДМИНИСТРАТИВНЫЙ АРЕСТ ДО 15 СУТОК! (Основание: статья 187КоАО)»;

инглиз тилида — «USE OF ALCOНOL PRODUCTS IS NOT ALLOWED! FINE — IN TНE AMOUNT OF 1/2 OF MINIMUM SALARY! IN CASE OF REPEATED USE WITНIN A YEAR — FINE FROM 1/2 TO TWO MINIMUM SALARIES OR ADMINISTRATIVE ARREST FOR UP TO 15 DAYS! (Ground: Article 187, Administrative Liability Code)» деган сўзлар акс эттирилади.

7. Огоҳлантирувчи матндаги сўзлар қуйидагича расмийлаштирилади:

«ALKOGOL MAНSULOTI ISTE`MOL QILINISНIGA YO`L QO`YILMAYDI!», «АЛКОГОЛЬ МАҲСУЛОТИ ИСТЕЪМОЛ ҚИЛИНИШИГА ЙЎЛ ҚЎЙИЛМАЙДИ!», «НЕ ДОПУСКАЕТСЯ УПОТРЕБЛЕНИЕ АЛКОГОЛЬНОЙ ПРОДУКЦИИ!» ва «USE OF ALCOНOL PRODUCTS IS NOT ALLOWED!» деган сўзлар — камида 28 ўлчамли «полужирный» шрифтида қизил рангда;

«JARIMA — ENG KAM ISН НAQINING 1/2 QISMI MIQDORIDA! BIR YIL DAVOMIDA TAKRORLANSA — ENG KAM ISН НAQINING 1/2 QISMIDAN IKKI BARAVARIGACНA MIQDORIDA JARIMA YOKI 15 SUTKAGACНA MUDDATGA MA`MURIY QAMOQ!», «ЖАРИМА — ЭНГ КАМ ИШ ҲАҚИНИНГ 1/2 ҚИСМИ МИҚДОРИДА! БИР ЙИЛ ДАВОМИДА ТАКРОРЛАНСА — ЭНГ КАМ ИШ ҲАҚИНИНГ 1/2 ҚИСМИДАН ИККИ БАРАВАРИГАЧА МИҚДОРИДА ЖАРИМА ЁКИ 15 СУТКАГАЧА МУДДАТГА МАЪМУРИЙ ҚАМОҚ!», «ШТРАФ — В СУММЕ 1/2 МИНИМАЛЬНОГО РАЗМЕРА ЗАРАБОТНОЙ ПЛАТЫ! ПРИ ПОВТОРНОМ СЛУЧАЕ В ТЕЧЕНИЕ ГОДА — ШТРАФ ОТ 1/2 ДО ДВУХ МИНИМАЛЬНЫХ РАЗМЕРОВ ЗАРАБОТНОЙ ПЛАТЫ ИЛИ АДМИНИСТРАТИВНЫЙ АРЕСТ ДО 15 СУТОК!» ва «FINE — IN TНE AMOUNT OF 1/2 OF MINIMUM SALARY! IN CASE OF REPEATED USE WITНIN A YEAR — FINE FROM 1/2 TO TWO MINIMUM SALARIES OR ADMINISTRATIVE ARREST FOR UP TO 15 DAYS!» деган сўзлар — камида 22 ўлчамли «полужирный» шрифти билан қора рангда;

«(Asos: МJTKning 187-moddasi)», «(Асос: МЖТКнинг 187-моддаси)», «(Основание: статья 187 КоАО)» ва «(Ground: Article 187, Administrative Liability Code)» деган сўзлар — камида 14 ўлчамли «полужирный» шрифти билан қора рангда ифодаланади.

8. Мазкур Низомнинг 1-иловасида кўрсатилган 5-шаклдаги огоҳлантирувчи белгида диаметри бўйича тўғри чизиқ ўтказилган ҳошияли доиранинг ичида алкоголь шиша идиши ва ярим тўлдирилган рюмка тасвирининг ўзи акс эттирилади. Бунда доиранинг ҳошияси ва диаметри бўйича ўтказилган тўғри чизиқ қизил рангда, алкоголь шиша идиши ва ярим тўлдирилган рюмканинг тасвири эса, қора рангда бўлиши лозим.

Доиранинг диаметри ҳошияси билан бирга 50 мм дан кичик бўлмаслиги лозим.

9. Мазкур Низомнинг 1-иловасида кўрсатилган 1 ёки 2-шаклдаги огоҳлантирувчи белги иш жойларида, кўчалар, стадионлар, хиёбонлар, истироҳат боғларида ва бошқа жамоат жойларида, шунингдек алкоголь маҳсулотини қуйиб реализация қилишга рухсат этилмаган савдо ва умумий овқатланиш объектларида (тўйлар, юбилейлар ва бошқа тантаналар ҳамда маросимлар ўтказиладиган жойлар, шунингдек алкоголь маҳсулотини қуйиб реализация қилишга рухсат этилган савдо ва умумий овқатланиш объектлари бундан мустасно) барча учун кўринадиган жойларда жойлаштирилиши лозим. Ушбу жойларда заруратга кўра мазкур Низомнинг 1-иловасида кўрсатилган 3 ва 4-шаклдаги огоҳлантирувчи белгилар ҳам қўшимча равишда жойлаштирилиши мумкин.

10. Мазкур Низомнинг 1-иловасида кўрсатилган 5-шаклдаги огоҳлантирувчи белги жамоат транспортининг барча турларида (фуқаро ҳаво кемаси бундан мустасно) ҳамма учун кўринадиган жойларда жойлаштирилади.

3-боб. Тамаки маҳсулоти истеъмол қилинишига йўл қўйилмайдиган огоҳлантирувчи белгиларни тайёрлаш ва жойлаштириш

11. Тамаки маҳсулоти истеъмол қилинишига йўл қўйилмайдиган огоҳлантирувчи белгилар мазкур Низомнинг 2-иловасида кўрсатилган 1 — 5-шаклларга мувофиқ тайёрланади.

12. Мазкур Низомнинг 2-иловасида кўрсатилган 1 — 4-шаклдаги огоҳлантирувчи белгиларнинг юқори қисмида диаметри бўйича тўғри чизиқ ўтказилган ҳошияли доиранинг ичида ёнаётган сигаретанинг тасвири акс эттирилади. Бунда доиранинг ҳошияси ва диаметри бўйича ўтказилган тўғри чизиқ қизил рангда, сигаретанинг тасвири эса, қора рангда бўлиши лозим.

Доиранинг диаметри ҳошияси билан бирга 140 мм дан кичик бўлмаслиги лозим.

13. Мазкур Низомнинг 1-иловасида кўрсатилган 1 — 4-шаклдаги огоҳлантирувчи белгиларнинг пастки қисмида давлат тилида (лотинча ёки кирилча ҳарфларда) огоҳлантирувчи матн кўрсатилади.

Матн рус ёки инглиз тилларида ёхуд бошқа хорижий тилларда ҳам ифодаланиши мумкин.

14. Огоҳлантирувчи матнда:

давлат тилида лотинча ҳарфларда — «TAMAKI MAНSULOTI ISTE`MOL QILINISНIGA YO`L QO`YILMAYDI! JARIMA — ENG KAM ISН НAQINING 1/3 QISMI MIQDORIDA! (Asos: МJTKning561-moddasi)»;

давлат тилида кирилча ҳарфларда — «ТАМАКИ МАҲСУЛОТИ ИСТЕЪМОЛ ҚИЛИНИШИГА ЙЎЛ ҚЎЙИЛМАЙДИ! ЖАРИМА — ЭНГ КАМ ИШ ҲАҚИНИНГ 1/3 ҚИСМИ МИҚДОРИДА! (Асос: МЖТКнинг 561-моддаси)»;

рус тилида — «НЕ ДОПУСКАЕТСЯ УПОТРЕБЛЕНИЕ ТАБАЧНОЙ ПРОДУКЦИИ! ШТРАФ — В СУММЕ 1/3 МИНИМАЛЬНОГО РАЗМЕРА ЗАРАБОТНОЙ ПЛАТЫ! (Основание: статья 561КоАО)»;

инглиз тилида — «USE OF TOBACCO PRODUCTS IS NOT ALLOWED! FINE — IN TНE AMOUNT OF 1/3 OF MINIMUM SALARY! (Ground: Article 561, Administrative Liability Code)» деган сўзлар акс эттирилади.

15. Огоҳлантирувчи матндаги сўзлар қуйидагича расмийлаштирилади:

«TAMAKI MAНSULOTI ISTE`MOL QILINISНIGA YO`L QO`YILMAYDI!», «ТАМАКИ МАҲСУЛОТИ ИСТЕЪМОЛ ҚИЛИНИШИГА ЙЎЛ ҚЎЙИЛМАЙДИ!», «НЕ ДОПУСКАЕТСЯ УПОТРЕБЛЕНИЕ ТАБАЧНОЙ ПРОДУКЦИИ!» ва «USE OF TOBACCO PRODUCTS IS NOT ALLOWED!» деган сўзлар — камида 30 ўлчамли «полужирный» шрифти билан қизил рангда;

«JARIMA — ENG KAM ISН НAQINING 1/3 QISMI MIQDORIDA!», «ЖАРИМА — ЭНГ КАМ ИШ ҲАҚИНИНГ 1/3 ҚИСМИ МИҚДОРИДА!», «ШТРАФ — В СУММЕ 1/3 МИНИМАЛЬНОГО РАЗМЕРА ЗАРАБОТНОЙ ПЛАТЫ!» ва «FINE — IN TНE AMOUNT OF 1/3 OF MINIMUM SALARY!» деган сўзлар — камида 28 ўлчамли «полужирный» шрифти билан қора рангда;

«(Asos: МJTKning 561-moddasi)», «(Асос: МЖТКнинг 561-моддаси)», «(Основание: статья 561 КоАО)» ёхуд «(Ground: Article 561, Administrative Liability Code)» деган сўзлар — камида 14 ўлчамли «полужирный» шрифти билан қора рангда ифодаланади.

16. Мазкур Низомнинг 2-иловасида кўрсатилган 5-шаклдаги огоҳлантирувчи белгида диаметри бўйича тўғри чизиқ ўтказилган ҳошияли доиранинг ичида ёнаётган сигарета тасвирининг ўзи акс эттирилади. Бунда доиранинг ҳошияси ва диаметри бўйича ўтказилган тўғри чизиқ қизил рангда, сигаретанинг тасвири эса, қора рангда бўлиши лозим.

Доиранинг диаметри ҳошияси билан бирга 50 мм дан кичик бўлмаслиги лозим.

17. Мазкур Низомнинг 2-иловасида кўрсатилган 1 ёки 2-шаклдаги огоҳлантирувчи белги иш жойларида, соғлиқни сақлаш, таълим, спорт-соғломлаштириш муассасаларида, ёнғин чиқиш хавфи бўлган жойларда, шу жумладан автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчаларида ва бошқа жамоат жойларида (тамаки маҳсулотини истеъмол қилиш учун махсус ажратилган жойлар ва (ёки) хоналар бундан мустасно) барча учун кўринадиган жойларда жойлаштирилиши лозим. Ушбу жойларда заруратга кўра мазкур Низомнинг 2-иловасида кўрсатилган 3 ва 4-шаклдаги огоҳлантирувчи белгилар ҳам қўшимча равишда жойлаштирилиши мумкин.

18. Мазкур Низомнинг 2-иловасида кўрсатилган 5-шаклдаги огоҳлантирувчи белги маҳаллий ва узоқ масофага қатнайдиган поездларда, дарё кемаларида (тамаки маҳсулотини истеъмол қилиш белгиланмаган жойларда), шаҳар атрофига қатнайдиган поездларнинг вагонларида (шу жумладан тамбурларида), шаҳар ичида, шаҳар атрофига, шаҳарлараро ва халқаро йўналишларда қатнайдиган автобусларда, шунингдек йўналишли ва йўналишсиз таксиларда ҳамда шаҳар электр транспортида барча учун кўринадиган жойларда жойлаштирилади.

4-боб. Тамаки маҳсулотини истеъмол қилиш учун махсус ажратилган жой ва (ёки) хона ҳақида ахборот берувчи белги

19. Тамаки маҳсулотини истеъмол қилиш учун махсус ажратилган жой ва (ёки) хона ҳақида ахборот берувчи белги мазкур Низомнинг 3-иловасида кўрсатилган шаклга мувофиқ тайёрланади.

Ушбу белги қора ҳошияли қирралари ёйсимон шаклидаги тўғри тўртбурчак кўринишида бўлиб, унинг ичига ёнаётган сигаретанинг қора рангли тасвири акс эттирилади. Бунда белги энининг ўлчами ҳошияси билан биргаликда 200 мм, бўйи эса, 140 мм дан катта бўлмаслиги лозим.

20. Мазкур Низомнинг 3-иловасида кўрсатилган шаклдаги ахборот берувчи белги тамаки маҳсулотини истеъмол қилиш учун махсус ажратилган жойда (хонада) жойлаштирилади.

21. Тамаки маҳсулотини истеъмол қилиш учун махсус ажратилган жойлар ва (ёки) хоналар корхона, муассаса, ташкилот раҳбари, иш берувчи ёки бино ёхуд объектлардан фойдаланаётган юридик ёки жисмоний шахслар томонидан ташкил этилиши мумкин.

5-боб. Якуний қоидалар

22. Мазкур Низомнинг 1 ва 2-иловасида кўрсатилган 1 — 4-шакллардаги огоҳлантирувчи белгиларнинг умумий ўлчами A4 (эни — 210 мм, бўйи — 297 мм) форматидан кичик бўлмаслиги лозим.

Мазкур Низомнинг 1 ва 2-иловасида кўрсатилган 5-шакллардаги огоҳлантирувчи белгиларнинг умумий ўлчами уларда акс эттирилган тасвир диаметрига мутаносиб бўлади.

Белгиларнинг умумий ўлчами катталаштирилган тақдирда, уларда акс эттирилган тасвирнинг (огоҳлантирувчи матннинг) ўлчамлари мутаносиб равишда катталаштирилади.

23. Мазкур Низомнинг 1 ва 2-иловасида кўрсатилган 1 — 4-шакллардаги огоҳлантирувчи белгиларнинг матнини компьютер воситасида босиб чиқаришда «Тimеs Nеw Rоmаn» шрифтида ёки шунга ўхшаш шрифтни қўллаган ҳолда Мiсrоsоft Wоrd матн редакторидан фойдаланиш тавсия этилади.

24. Алкоголь ёки тамаки маҳсулоти истеъмол қилинишига йўл қўйилмайдиган огоҳлантирувчи ёхуд тамаки маҳсулотини истеъмол қилиш учун махсус ажратилган жой ва (ёки) хона ҳақида ахборот берувчи белги яроқсиз ҳолга келганда (унда акс эттирилган тасвирни ва (ёки) огоҳлантирувчи матнни аниқ кўриш (ўқиш) имкони бўлмаганда) унинг ўрнига янги белги жойлаштирилиши керак.

25. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.

26. Мазкур Низом Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги ҳамда «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти билан келишилган.

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси А. ШАЙХОВ

2016 йил 7 ноябрь

Ички ишлар вазири А. АХМЕДБАЕВ

2016 йил 7 ноябрь

Молия вазири Р. АЗИМОВ

2016 йил 7 ноябрь

Иқтисодиёт вазири Г. САИДОВА

2016 йил 7 ноябрь

Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги бошлиғи В. ИСМОИЛОВ

2016 йил 7 ноябрь

«Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси О. РАМАТОВ

2016 йил 7 ноябрь

Алкоголь ва тамаки маҳсулотлари истеъмол қилинишига йўл қўйилмайдиган огоҳлантирувчи

ҳамда тамаки маҳсулотини истеъмол қилиш учун махсус ажратилган жой ва (ёки) хона ҳақида

ахборот берувчи белгиларни тайёрлаш ҳамда уларни жойлаштириш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА

Алкоголь ва тамаки маҳсулотлари истеъмол қилинишига йўл қўйилмайдиган огоҳлантирувчи

ҳамда тамаки маҳсулотини истеъмол қилиш учун махсус ажратилган жой ва (ёки) хона

ҳақида ахборот берувчи белгиларни тайёрлаш ҳамда уларни жойлаштириш тартиби тўғрисидаги низомга 
2-ИЛОВА

Алкоголь ва тамаки маҳсулотлари истеъмол қилинишига йўл қўйилмайдиган огоҳлантирувчи

ҳамда тамаки маҳсулотини истеъмол қилиш учун махсус ажратилган жой ва (ёки) хона ҳақида

ахборот берувчи белгиларни тайёрлаш ҳамда уларни жойлаштириш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА


Ҳужжат тури:  Буйруқ
Ҳужжат рақами:  70
Қабул қилиниш санаси:  07.11.2016
Кўчириб олиш pdf |