Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар

Буйруқ №45. Қўллаш учун яроқсиз дори воситалари ва тиббий буюмларни йўқ қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг муқаддимасига ўзгартириш киритиш ҳақида Бош сахифа

28 декабря 2015

Буйруқ №45. Қўллаш учун яроқсиз дори воситалари ва тиббий буюмларни йўқ қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг муқаддимасига ўзгартириш киритиш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг

буйруғи

Қўллаш учун яроқсиз дори воситалари ва тиббий буюмларни йўқ қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг муқаддимасига ўзгартириш киритиш ҳақида

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 1-сон, 10-модда)

[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2016 йил 7 январда 2106-2-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]

  «Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ буюраман:

1. Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2010 йил 26 мартдаги 95-сон буйруғи (рўйхат рақами 2106, 2010 йил 25 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 21-сон, 165-модда) билан тасдиқланган Қўллаш учун яроқсиз дори воситалари ва тиббий буюмларни йўқ қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг муқаддимасидаги «Давлат санитария назорати тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 й., 9-сон, 355-модда)» деган сўзлар «Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида»ги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси билан келишилган.

3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Соғлиқни сақлаш вазири А. АЛИМОВ

Тошкент ш.,

2015 йил 28 декабрь,

45-сон

Келишилган:

Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси Б. АБДУСАМАТОВ

2015 йил 28 декабрь

Манба: lex.uz


Ҳужжат тури:  Буйруқ
Ҳужжат рақами:  №45
Қабул қилиниш санаси:  28.12.2015
Кўчириб олиш pdf |