Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар

Бўйруқ № 332, Даволаш-диагностика жараёнига клиник протоколларни тадбиқ қилиш тўғрисида Бош сахифа

25 августа 2015

Бўйруқ № 332, Даволаш-диагностика жараёнига клиник протоколларни тадбиқ қилиш тўғрисида

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРИНИНГ БУЙРУҒИ

2015 йил “22” август                                               № 332

Тошкент ш .

 

 

Даволаш-диагностика жараёнига клиник протоколларни

тадбиқ қилиш тўғрисида

 

Ихтисослаштирилган хизматларнинг бирламчи тиббий санитария ёрдами тизими билансамарали ҳамкорлигини ва вертикал бошқарувни таъминлаш ҳамдаклиник протоколларни амалиётга тадбиқ қилиш орқали аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматнинг сифати ва самарадорлигини ошириш мақсадида

 

БУЮРАМАН:

 

        1.Даволаш-диагностика жараёнига клиник протоколларни тадбиқ қилиш бўйича масъул муассасалар рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.

        2.Беморларни даволаш бўйича тасдиқланган клиник протоколларни амалиётга тадбиқ қилиш бўйича тажриба муассасаси этиб Тошкент вилоятининг Қибрай туман тиббиёт бирлашмаси белгилансин.

        3.Саломатлик ва тиббий статистика институти директори З.Ж.Муталовага 3 кун муддатда мазкур тумандаги аҳоли орасида касалланиш структураси ва мавжуд муаммоли ҳолатлар юзасидан маълумотни вазирликнинг Даволаш-профилактика ёрдамини ташкиллаштириш Бош бошқармасига тақдим қилиш топширилсин.

        4.РШТЁИМ, “Акад.В.Вохидов номидаги РИХМ”, “РИТваТРИАТМ”, “РИАваГИАТМ” Акциядорлик жамиятлари,РИПИАТМ, Травматология ва ортопедия ИТИ, Вирусология ҳамда ЭМваЮК ИТИраҳбарларига:

        2015 йил 2 сентябрдан бошлаб 31 декабрга қадар Қибрай туманида аҳоли ўртасида кўп учрайдиган касалликлар диагностикаси ва даволаш юзасидан клиник протоколларнингамалиётга тадбиқ қилинишини таъминлаш;

        ушбу мақсадда тиббий ходимлар билим ва малакасини ошириш юзасидан тегишли тадбирлар олиб бориш;

        натижаларга асосан таҳлилий  маълумотнома  ва тизимнинг фаолиятини яхшилашга доир таклифлар тайёрлаш ҳамда 2016 йил 10январга қадар вазирликда тақдимот қилиш вазифалари юклатилсин.

        5. Вазирликнинг ДПЁТББ (А.Хусанов), ОваБМҚББ (С.Исмаилов), СЭНББ (К.Мухамедов) бошқармаларининг раҳбарлари тажриба жараёнининг доимий назоратини ташкиллаштириш ва жойларда тиббий ходимларга амалий ёрдам кўрсатилишини таъминласинлар.

        6. Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармасининг бошлиғи Ш.Нишановга:

        клиник протоколларни амалиётга тадбиқ қилиш жараёнида вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармасининг соҳа бўйича бош мутахассисларининг шахсан жавобгарлигини белгилаш ҳамда тажриба жараёнининг тизимли мониторингини ташкил қилиш;

        тажриба натижаларидан келиб чиқиб, фаолият натижадорлигини ошириш юзасидан тегишли таклифлар тайёрлаш ва амалга оширилган ишлар юзасидан ойлик маълумотларниҳар ойнинг 10-санасига қадар ДПЁТББга gulbahor.pulatova@minzdrav.uz электрон манзилига тақдим қилиб бориш вазифалари юклатилсин.

        7.Ушбу буйруқ ижросининг назоративазирнинг биринчи ўринбосари А.Худаяров зиммасига юклатилади.

 

        

 

                   Вазир                                          А. Алимов

 


 

Ўзбекистон Республикаси

Соғлиқни сақлаш вазирининг

2015 йил “________________

_____ - сонли буйруғига илова

 

Даволаш-диагностика жараёнига клиник протоколларни тадбиқ қилиш бўйича масъул муассасалар рўйхати

 

Йўналиш

Бош муассаса

Масъул рахбарлар

Назорат

1

Шошилинч тиббий ёрдам

РШТЁИМ

А.Хаджибаев

ДПЁТББ

2

Хирургия

“Акад.В.Вохидов номидаги РИХМ” АЖ

Ф.Назиров

ДПЁТББ

3

Терапия

“РИТваТРИАТМ”

АЖ

А.Аляви

ДПЁТББ

4

Травматология ва ортопедия

ТваО ИТИ

 

М.Азизов

ДПЁТББ

5

Акушерлик ва гинекология

“РИАваГИАТМ”

АЖ

Д.Нажмутдинова

ОваБМҚББ

6

Педиатрия

РИПИАТМ

 

Д.Ахмедова

ОваБМҚББ

7

Юқумли касалликлар

Вирусология ИТИ

ЭМваЮК ИТИ

Э.Мусабаев А.Абдушукуров

СЭНББ

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 Даволаш-диагностика жараёнига клиник протоколларни тадбиқ қилиш тўғрисида ССВ буйруғи реестри

 

Тарқатилди

 Нусҳа сони

1.

 

А.Худаяров

1

2.

 

А.Содиқов

1

3.

 

А.Хусанов

1

4.

 

С.Исмаилов

1

5.

 

К.Мухамедов

1

6.

 

РШТЁИМ

1

7.

 

“Акад.В.Вохидов номидаги РИХМ” АЖ

1

8.

 

“РИТваТРИАТМ” АЖ

1

9.

 

“РИТваГИАТМ” АЖ

1

10.

 

РИПИАТМ АЖ

1

11.

 

Травматология ва ортопедия ИТИ

1

12.

 

Вирусология ИТИ

1

13.

 

ЭМваЮК ИТИ

1

 

       ДПЁТББ  етакчи мутахассис                                         Г.Пулатова

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 


Ҳужжат тури:  Буйруқ
Ҳужжат рақами:  333
Қабул қилиниш санаси:  22.08.2015
Кўчириб олиш pdf |