Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар
Уйда қолинг! Оставайтесь дома!

О'zbekiston Respublikasi Sog'liqni Saqlash Vazirligi farmoyish № 904 Бош сахифа

16 июня 2014

О'zbekiston Respublikasi Sog'liqni Saqlash Vazirligi farmoyish № 904

Герб Республики Узбекистан

О'ZBEKISTON RESPUBLIKASI SOG'LIQNI SAQLASH VAZIRLIGI

FARMOYISH

2014 йил 16 июнь № 904
Toshkent sh.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг 2014 йил 5 февралдаги 36-сонли “Соғлиқни сақлаш тизими раҳбар ходимларни аттестациядан ўтказиш бўйича такомиллаштирилган тартибни тасдиқлаш тўғрисида”ги буйруғи билан белгиланган аттестация иловада келтирилган жадвалга мувофиқ ўтказилсин. Қорақалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири, Тошкент шаҳар ва вилоят соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиқларига: - Соғлиқни сақлаш вазирлигининг комиссиясида аттестациядан ўтиши лозим бўлган раҳбар ходимларни аттестация талаблари билан таништириш; - Аттестациядан ўтиши лозим бўлган раҳбар ходимларни жорий йилнинг 20 июнига қадар огоҳлантириш, мазкур буйруқ билан таништириш ва аттестация комиссияси котибиятига ёзма маълумот тақдим этиш; - Аттестациядан ўтиши лозим бўлган раҳбар ходимларнинг ҳужжатларини (маълумотнома, маълумоти ва илмий унвони тўғрисидаги ҳужжат нусхалари, малака оширганлиги тўғрисида гувоҳнома (сертификат)лар нусхалари, ўтган йил давомида амалга оширилган ишлар тўғрисида йиллик ҳисобот, маълумотнома-тавсифномалар, ишга тайинланганлиги тўғрисида буйруқ нусхаси) тайёрлаш ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Кадрлар билан ишлаш бошқармасига 2014 йил 25 июнига қадар қоғоз ва электрон шаклда топшириш вазифаси юклатилсин. Республика ихтисослаштирилган, илмий ва амалий марказлар, илмий-текшириш институтлари директорлари, Республика муассасалари раҳбарларига: - Тасдиқланган жадвал асосида раҳбар ходимларнинг эгаллаб турган лавозимига лойиқлигини аниқлаш мақсадида аттестация ўтказилишини ташкиллаштирсин. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Бош бошқарма ва бошқармалари бошлиқларига: - Аттестациядан ўтувчи раҳбар ходимлар фаолияти тўғрисида маълумот тайёрласинлар. Мазкур фармойиш ижроси назоратини вазирнинг биринчи ўринбосари А.А.Худаяровга юклатилсин.

Вазир А.Алимов
Аслига тўғри:

Ўзбекистон Республикаси
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг
2014 йил 16 июндаги
№ 904-сонли фармойишига
илова

Соғлиқни сақлаш тизими раҳбар ходимларни аттестациядан ўтказиш жадвали

Вилоят муассасалари раҳбарлари учун:

1 Қоракалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти 30.06-02.07.2014
2 Навои вилояти, Бухоро вилояти 03-05.07.2014
3 Қашкадарё вилояти, Сурхондарё вилояти 07-09.07.2014
4 Сирдарё вилояти, Жиззах вилояти 10-12.07.2014
5 Тошкент шаҳри, Тошкент вилояти 14-16.07.2014
6 Самарқанд вилояти, Андижон вилояти 17-19.07.2014
7 Наманган вилояти, Фарғона вилояти 21-23.07.2014

Туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалар раҳбарлари учун:

1 Қоракалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти 24-26.07.2014
2 Навои вилояти, Бухоро вилояти 28-30.07.2014
3 Қашкадарё вилояти, Сурхондарё вилояти 31.07-02.08.2014
4 Сирдарё вилояти, Жиззах вилояти 04-06.08.2014
5 Тошкент шаҳри, Тошкент вилояти 07-09.08.2014
6 Самарқанд вилояти, Андижон вилояти 11-13.08.2014
7 Наманган вилояти, Фарғона вилояти 14-16.08.2014

Республика муассасалари раҳбарлари учун:

1 Республика ихтисослаштирилган, илмий ва амалий марказлар, илмий-текшириш институтлар, Республика муассасалари 18-29.08.2014

Ҳужжат тури:  Фармоиш
Ҳужжат рақами:  № 904
Қабул қилиниш санаси:  16.06.2014
Кўчириб олиш pdf |