О министерстве Документы Учреждения Новости Мероприятия Проекты ИКТ Оnline услуги

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашда раҳбар ва масъул ходимларнинг жавобгарлигини кучайтириш ҳақида Главная

08 июня 2017

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашда раҳбар ва масъул ходимларнинг жавобгарлигини кучайтириш ҳақида

BUYRUGI

2017 yil «18» 03

Toshkent sh.

№106

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашда раҳбар ва масъул ходимларнинг жавобгарлигини кучайтириш ҳақида

Соғлиқни сақлаш соҳасида ислоҳотларни амалга ошириш юзасидан берилган топшириқларни ҳамда Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги қонуни ижроси юзасидан жорий йилнипг 21 февралида Бош вазирнинг раҳбарлигида ўтказилган йиғилиш баёнини бажариш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва унинг тизимида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш фаолияти таҳлил қилинди.

Таҳлиллар натижасида соғлиқни сақлаш соҳасидаги камчиликлар, муаммолар ва қонунбузарликлар юзасидан келиб тушаётган мурожаатларнинг аксарияти бу борада ишни ташкил этишда, уларни кўриб чиқиш тартиби ва муддатларига риоя қилинмаётганлигини кўрсатди ҳамда масъул мансабдор шахслар томонидан ижро интизомига амал қилмаслик, расмиятчилик, бюрократизм ва сансалорлик ҳолатларига доир қатор тизимли камчиликларга йўл қўйилаётганлиги аниқланди.

Узбекистан Республикаси Президентининг виртуал қабулхонасидан келиб тушган мурожаатлар вазирлик ва ҳудудий Соғлиқни сақлаш бошқармалари томонидан қонунчиликда белгиланган муддатларда ижро этилмаётганлигини кўрсатмоқда. Ишонч телефонларига келиб тушаётган мурожаатларнинг ҳам аксарияти ҳудудий Соғлиқни сақлаш бошқармалари томонидан бажарилмаётганлиги оқибатида тизимли равишда ижро интизоми бузилишига йўл қўйилмоқца. Айрим худудларда Ишонч телефонлари умуман ишламаётганлиги ҳолатлари мавжуд. Бу каби эътиборсизлик ва масъулиятсизликни вазирликнинг виртуал қабулхонаси, ягона интерактив давлат хизматлари портали, шунингдек, ёзма, оғзаки ва сайёр қабуллар орқали келиб тушаётган мурожаатлар билан ишлашда ҳам кузатиш мумкин.

Юқоридагиларни эътиборга олиб, Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуни билан белгиланган соғлиқни сақлаш тизимининг барча даражадаги раҳбар ходимларнинг ва масъулларнинг мурожаатларни кўриб чиқишдаги масъулиятини янада ошириш ҳамда уларнинг жавобгарлигини кучайтириш мадсадида БУЮРАМАН:

  1. Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси, вилоятлар Соғлиқни сақлаш бошқармалари, барча давлат тиббий муассасалар раҳбарлари томонидан бир ҳафта муддатда Соғлиқни сакдаш вазирлиги ва унинг тизимидаги барча ташкилот ва муассасаларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан яхшилаш, раҳбар ва масъул ходимларнинг жавобгарлигини янада кучайтириш бўйича кўшимча чора-тадбирлар кўрилсин.
  2. Келгусида Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонасидан, Соғлиқни сақлаш вазирининг виртуал қабулхонасидан келиб тушган мурожаатлар ва бошқа шаклдаги мурожаатлар билан ишлашда вазирнинг 2017 йил 24 январдаги 27-сонли буйруқ ва мазкур буйруққа асосан тасдиқланган тартиб қоидаларга қатъий риоя қилиниши таъминлансин.
  3. Қуйидагилар:
  4. -Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонасидан келган' мурожаатлар, Соғлиқни сақлаш вазирининг виртуал қабулхонасига келиб тушаётган мурожаатлар, Халқ қабулхоналари томонидан юборилган ва қабул қилинган мурожаатлар, вазирликнинг Ишонч телефони - 1003, вазирликнинг ягона интерактив давлат хизмати портали ва бошқа мурожаатлар билан ишлаш, сифат жиҳатдан янги ва самарали тизим фаолиятини ташкиллаштириш буйича Соғлиқни сақлаш вазирлигининг доимий фаолият юритувчи ишчи гуруҳи таркиби ва аъзолар ўртасидаги вазифлар тақсимоти 1-Иловага;

    -Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Халқ қабулхонаси”да

    Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосарлари ва масъул ходимларининг навбатчилик жадвали 2-Иловага;

    -Вазирликнинг фуқаролар қабулхонасида жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилиш учун раҳбар ва масъул ходимларнинг рўйхати З-Иловага;

    -Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбарияти томонидан 2017 йил давомида Қорақалпогистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлардаги шаҳар ва туманларда жисмоний ва юридик шахсларнинг вакилларини “Сайёр қабул” қилиш жадвали 4-Иловага

    -Узбекистан Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тошкент шаҳар Соглиқни сақлаш бош бошқармаси, вилоятлар Соғлиқни сақлаш бошқармалари, шаҳар ва туманлар тиббиёт бирлашмалари раҳбарияти томонидан Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар, вилоятлардаги шаҳар ва туманларда, қишлоқ жойларида жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакилларини “Сайёр қабул” қилиш тартиби 5-Иловага

    -Узбекистан Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг виртуал қабулхонасидан келиб тушаётган мурожаатлар билан ишлаш тартиби 6-Иловага асосан тасдиқлансин.

  5. Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқишда раҳбар ходимларнинг масъулиятини янада ошириш, мурожаатларни кўриб чиқишда сансалорликларга, расмиятчиликларга чек қўйиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири, Тошкент шаҳар соглиқни сақлаш бош бошқармаси ва вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиқларининг жойлардаги сайёр қабуллари, шу жумладан фуқаролар қабулхоналарида ташкил этиладиган қабулларни шахсан биринчи раҳбарлар ва уларнинг ўринбосарлари томонидан белгиланган жадваллар асосида ва мазкур буйруқнинг 5-Иловасига асосан тасдиқланган тартибга мувофиқ амалга оширилсин.
  6. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бош бошқармалари, бошқармалари ва бўлим бошлиқлари, Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири, Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси ва вилоятлар Соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиқларининг Узбекистан Республикаси Президентининг виртуал қабулхонасидан келган мурожаатлар Соғлиқни сақлаш вазирининг виртуал қабулхонасига келиб тушаётган мурожаатлар, Халқ қабулхоналари томонидан қабул қилинган ва юборилган мурожаатлари вазирликнинг “Ишонч телефони-1003”, вазирликнинг ягона интерактив давлат хизматлари портали ва бошқа мурожаатларни ўз вақтида кўриб чиқиш, мазмунан ижобий ҳал этиш шахсан биринчи раҳбарларнинг асосий вазифаси этиб белгилансин.
  7. Республика ихтисослаштирилган марказлар, клиникалар, муассасалар раҳбариятининг барча вилоят ва туман даволаш-профилактика муассасаларига чиқиб амалий ёрдам бериш ва аҳолига тиббий ёрдам кўрсатиш режалари асосида қатъий амалга оширилсин ва бунда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини жойида кўриб чиқилишига алоҳида эътибор қаратилсин.
  8. Мурожаатларни кўриб чиқиш жараёнида юридик хизмат ходимларининг иштироки таъминланиши ва заруратга қараб ҳуқуқий хулосалар олинипш эътиборга олинсин.
  9. Жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳар қандай шаклдаги қонуний мурожаатларини кўриб чиқилишида қонунчилик талаб ва нормаларини бузганликлари учун раҳбар ва масъул ходимларга нисбатан интизомий, маъмурий ва жиноий жавобгарлик масаласи кўрилиши хусусида қатьий огоҳлантирилсин
  10. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг доимий фаолият юритувчи ишчи гуруҳи мазкур жараённипг назоратини қуйидаги шаклда амалга ошириши:
  11. ҳар кунги тўпланган оператив маълумот бўйича кундалик таҳлилий жараённи ўтказиб, соғлиқни сақлаш вазирлиги бош бошқармалари раҳбарларига ва ҳудудлардаги соҳа раҳбарларига керакли топшириқларни бериши; ҳафталик натижалар асосида Соғлиқни сақлаш вазирига интизомий жазо бўйича таклиф киритиши белгилансин.

  12. Ушбу буйруққа асосан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг 2017 йил 24 январдаги 27-сонли буйруғининг 1 ва 3 - Иловалари бекор қилинсин.
  13. Мазкур буйруқнинг ижро назорати вазир ўринбосари Э.И.Баситханова зиммасига юклатилсин.

Вазир

А. Шадманов

Соғлиқни сақлаш вазирининг

2017 йил «18» 03 даги

106 - сонли буйруғига

1-Илова

Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонасидан келган мурожаатлар, Соғлиқни сақлаш вазирининг виртуалқабулхонасига келиб тушаётган мурожаатлар, Халқ қабулхоналари томонидан юборилган ва қабул қилинган мурожаатлар, вазирликнинг Ишонч телефони - 1003, вазирликнинг ягона интерактив давлат хизмати портали ва бошқа мурожаатлар билан ишлаш, сифат жиҳатдан янги ва самарали тизим фаолиятини ташкиллаштириш буйича Соғлиқни сақлаш вазирлигининг доимий фаолият юритувчи ишчи гуруҳи таркиби ва аъзолар ўртасидаги вазифлар тақсимоти

  1. Э.И.Баситханова - Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари, ишчи гуруҳ раҳбари - барча шаклдаги мурожаатлар билан ишлаш тартибига соглиқни сақлаш вазирлиги ходимлари томонидан амал қилинишининг назоратини олиб боради;
  2. Д.Р.Матрасулов - Назорат инспекциясининг бош назоратчиси, ишчи гуруҳ раҳбари ўринбосари - барча шаклдаги мурожаатларни вазир ва вазир ўринбосарларига ижрочиларни белгилаш учун киритади, уларни гуруҳ аъзоларининг тақсимотига кўра ижрочиларга етказади, ҳар кунги тўпланган оператив маълумот бўйича кундалик таҳлилий жараённи ўтказиб, соғлиқни сақлаш вазирлиги бош бошқармалари раҳбарларига ва ҳудудлардаги соҳа раҳбарларига керакли топшириқларни бериш, ҳафталик натижалар асосида Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосарига интизомий жазо бўйича таклиф киритиш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонасига ва вазирнинг виртуал қабулхонасига келиб тушган мурожаатлар ижросининг назоратини юритади.
  3. У.Т.Донаев - Республика ДСЭНМ санитария врачи, ишчи гуруҳ аъзоси - вазирликнинг “Ишонч телефони - 1003” рақамига келаётган мурожаатларни қабул қилади, уларни ижрочига етказади, ижросини назорат қилиб, таъминланилишини ташкиллаштиради;
  4. М.С.Алимжанова - Саломатлик ва тиббий статистика институти
  5. мутахассиси - вазирликнинг ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали келган мурожаатларни, ёзма ва огзаки мурожаатларни қабул қилади, рўйхатга олади ва ижрочиларга белгиланган тартибда етказади, ижросини назорат қилади ва таъминланилишини ташкиллаштиради. Фуқаролар қабулини тўгри амалга оширилишини таъминлайди ва қабулхонада жамоат тартибини сақлашга масъул хисобланади:

  6. “УзМедИнфо” маркази ходими (келишувга мувофиқ) - Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонаси ва вазирнинг виртуал
    қабулхонаси орқали келиб тушган мурожаатларни ижрочиларга тақсимлайди, муддатларини узайтириш амалини бажаради, зарур ҳолларда ижрога юборилган мурожаатларни тақсимотини қайта амалга оширади, назоратдан ечиш амалини бажаради. Таҳлилларни юритиб, маълумотлар тайёрлайди ва гуруҳ раҳбари ёки ўринбосарига етказади.
  7. А.Низамов -Саломатлик ва тиббий статистика институтининг Тошкент шаҳар филиали директор ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонаси ва вазирнинг виртуал қабулхонаси, ягона интерактив давлат хизмати портали орқали келиб тушган мурожаатларни, ёзма ва оғзаки мурожаатларни, ишонч телефонларига бўлаётган мурожаатларни, сайёр қабуллар орқали қабул қилинган мурожаатларни таҳлил қилади, умумлаштиради, назоратини юритади ва кунлик таҳлилий маълумотларни тақцим этиб боради;
  8. Р.Мухаммадиев - юридик хизмат бошлиғи — барча шаклдаги мурожаатлар билан ишлашда ва уларни кўриб чиқишда юридик маслаҳатлар бериб боради.
  9. С.Иноятуллаев - соғлиқни сақлаш ходимлари Касаба уюшманинг бош юрист маслаҳатчиси - мурожаатлар билан ишлашда иштирок этади, ходимларга нисбатан бўлаётган ноҳақликларга барҳам бериш чорасини кўради. Нопок ходимларга нисбатан эса жазо чораларини кўришда маъмуриятга ёрдам беради. Узбекистан Республикаси Президентининг виртуал қабулхонаси ва вазирнинг виртуал қабулхонаси орқали келиб тушган мурожаатларни ижрочиларга тақсимлаш, муддатларини узайтириш амалини бажариш, зарур ҳолларда ижрога юборилган мурожаатларни тақсимотини қайта амалга ошириш, назоратдан ечиш амалини бажаришда кўмаклашади.

Изоҳ: Заруратга қараб ишчи гуруҳи раҳбарининг кўрсатмаси билан ишчи гуруҳ таркибига вазирлик марказий аппаратининг Бош бошқармалар, бошқармалар ва тизим ташкилотлар ҳамда муассасалар мутахассислари жалб қилиниши ёки унинг таркиби ўзгартирилиши мумкин.

Соғлиқни сақлаш вазирининг

2017 йил «18» 03 даги

106 - сонли буйруғига

2-Илова

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Халқ қабулхонаси”да Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосарлари
ва масъул ходимларининг навбатчилик жадвали

Масъул ходимлар Ф.И.Ш.

Навбатчилик куни

Навбатчилик вақти

Бошқарма ходимлари

Вазир ўринбосарлари

1.

Ф.Р.Шарипов

А.М.Хаджибаев

Душанба

09.00-13.00

2.

А.М.Хусанов

14.00-18.00

3.

Д.Р.Хасанова

Э.И.Баситханова

Сешанба

09.00-13.00

4.

М.Ф.Садиков

14.00-18.00

5.

Н.С. Атабеков

С.С.Сайдалиев

Чоршанба

09.00-13.00

6.

А.К.Инаков

14.00-18.00

7.

А.А.Агзамов

Э.И.Баситханова

Пайшанба

09.00-13.00

8.

И.З.Уринбаев

14.00-18.00

9.

У.С.Исмаилов

С.С.Сайдалиев

Жума

09.00-13.00

10.

Ф.А.Рахимкулов

14.00-18.00

Соғлиқни сақлаш вазирининг

2017 йил «18» 03 даги

106 - сонли буйруғига

3-Илова

Вазирликнинг фуқаролар қабулхонасида жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг
вакилларини қабул қилиш учун раҳбар ва масъул ходимларнинг рўйхати

Масъул ходимлар Ф.И.Ш.

Бошқарма бошлиқлари Ф.И.Ш.

Вазир ва вазир ўринбосарлари Ф.И.Ш.

Навбатчилик
куни

Навбатчилик
вақти

1.

Ш.Нишанов

А.Агзамов

А.К. Шадманов

Пайшанба

09.00-13.00

2.

Р.Салиходжаева

А.Инаков

14.00-18.00

3.

А.Аҳмаджонув

Ф.Шарипов

А.М. Хаджибаев

Сешанба

09.00-13.00

4.

Н.Юнусова

У.Исмаилов

14.00-18.00

5.

У.Мухитдинова

М.Садиков

Э.И. Баситханова

Чоршанба

09.00-13.00

6.

Б.Абдусаматова

Ф.Рахимқулов

14.00-18.00

7.

Р .Махсудходжаева

Н.Атабеков

С.С. Сайдалиев

Жума

09.00-13.00

8.

А.Жалолов

Т.Хакимов

14.00-18.00

9.

А.Норбеков

Б.Эргашев

Б.А. Атаханов

Душанба

09.00-13.00

10

Э.Қодиров

Ё.Файзуллаев

14.00-18.00

 

Соғлиқни сақлаш вазирининг

2017 йил «18» 03 даги

106 - сонли буйруғига

4-Илова

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги рахбарияти томонидан 2017 йил давомида Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлардаги шаҳар ва туманларда жисмоний ва юридик шахсларнинг вакилларини “Сайёр қабул” қилиш

ЖАДВАЛИ

Март

Апрел

Май

Итон

Июл

Август

Сентябр

Октябр

Ноябр

1.

Сурхондарё
вилояти
Термиз
тумани

Хоразм
вилояти
Хозарасп
тумани

Қашқадарё
вилояти
Дехқонобод
тумани

Фаргона
вилояти
Ўзбекистон
тумани

Наманган
вилояти
Наманган
тумани

Андижон
вилояти
Хонобод
тумани

Бухоро вилояти Бухоро шахар

ҚР
Қонликўл
тумани

Навоий
вилояти
Навбахор
тумани

2.

Сурхондарё
вилояти
Жарқўрғон
тумани

Хоразм
вилояти
Питнак
шахри

Қашқадарё
вилояти
Миришкор
тумани

Фаргона
вилояти
Фаргона
тумани

Наманган
вилояти
Мингбулоқ
тумани

Андижон
вилояти
Хўжаобод
тумани

Бухоро
вилояти
Олот
тумани

ҚР
Хўжайли
тумани

Навоий
вилояти
Қизилтепа
тумани

3.

Сурхондарё
вилояти
Қумқўрғон
тумани

Хоразм
вилояти
Ургенч
тумани

Қашқадарё
вилояти
Касби
тумани

Фаргона
вилояти
Кувасой
шахар

Наманган
вилояти
Поп тумани

Андижон
вилояти
Қўрғонтепа
тумани

Бухоро
вилояти
Бухоро
тумани

ҚР
Караузяк
Тумани

Навоий
вилояти
Нурота
тумани

Соғлиқни сақлаш вазирининг

2017 йил «18» 03 даги

106 - сонли буйруғига

5-Илова

Жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакилларини

“Сайёр қабул” қилиш

Тартиби

  1. Ушбу билан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси, вилоятлар Соғлиқни сақлаш бошқармалари, шаҳар ва туманлар тиббиёт бирлашмалари раҳбарияти томонидан Қорақалпогистон Республикаси, Тошкент шаҳар, вилоятлардаги шаҳар ва туманларда, қишлоқ жойларида жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакилларини “Сайёр қабул” қилиш тартиби жорий этилади.
  2. Мазкур тартиб Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 28 декабрдаги “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш дойр чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-4904-сонли Фармони ва Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 27 октябрдаги 366-сонли қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасида 2016 йил 29 сентябрда ўтказилган селектор йигилишининг 78 - сон баёни қарори асосида ишлаб чиқилган.
  3. Ушбу тартибга асосан жойлардаги “Сайёр қабуллар” орқали мурожаатларни қабул қилиш, кўриб чиқиш ва ижродан чиқариш қуйидагича ташкил этилади.
  4. 3.1 Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқишда раҳбар ходимларнинг масъулиятини янада ошириш, мурожаатларни кўриб чиқишда сансалорликларга, расмиятчиликларга чек кўйиш мақсадида Қорақалпогистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири, Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси ва вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиқларининг жойлардаги “Сайёр қабул”лари, шу жумладан фуқаролар қабулхоналарида ташкил этиладиган қабулларни шахсан биринчи раҳбарлар ва уларнинг ўринбосарлари томонидан белгиланган жадваллар ва мазкур тартиб асосида амалга оширилади.

    3.2 Жадваллар вазирлик томонидан тасдиқланган жадвалларга мувофиқ намуна шаклида тузилади ва шу тартибда бажарилади.

    3.3 Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбарияти белгиланган жадваллар асосида жойларда “Сайёр қабул”ларни ўтказади.

    Вазирлик раҳбариятининг жойлардаги “Сайёр дабул” ларини худудий Назорат инспекцияларининг бошлидлари ташкиллаштиради. Сайёр дабуллар вилоят ҳокимлигининг бииосида ёки Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳудудий Халд қабулхоналари биносида (олдиндан келишувга мувофиқ) ёки ҳудудий Соғлиқни садлаш бошқармалари биноларида қабул дилади.

    3.4 Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни садлаш вазири, Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошдармаси ва вилоятлар соғлидни садлаш бошдармаларининг бошлиқлари, туман ва шаҳар тиббиёт бирлашмаларининг раҳбарлари белгиланган жадваллар асосида туманларда “Сайёр қабул”ларни ўтказади. “Сайёр дабул”лар туман ёки шаҳар ҳокимлигининг биносида ёки Ўзбекистон Республикаси Президентининг туман ёки шаҳар Халд дабулхоналари биносида (олдиндан келишувга мувофиқ) ёки туман ва шаҳар тиббиёт бирлашмаси биноларида, дишлод врачлик пунктларида, маҳалла дўмитаси биноларида (олдиндан келишувга мувофид) қабул дилади.

  5. Мурожаат этувчиларнинг мурожаатлари мазмуни (важлари), мурожаат этувчининг фамилияси, исми ва отасининг исми, тугилган Йили, яшаш жойи (юридик манзили) ва бошқа зарур маълумотлар акс эттирилган руйхат юритилади.
  6. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни садлаш вазирининг 2015 йил 1 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва унинг тизимида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдидлаш ҳадида”ги 138-сонли буйруги асосида ишлаб чидилган назорат карточкаси юритилади.
  7. “Сайёр дабул” баённомалари тузилиб, ундаги топширидларнинг ижроси дабулларни ўтказган раҳбарлар томонидан назорат дилиб борилади.
  8. Агар мурожаат муаллифлари олган жавоб хатидаги ўз донуний муаммоси ечимидан даноат ҳосил дилмаса, бундай мурожаатлар назоратдан олинмайди.
  9. Заруратга дараб мазкур мурожаатлардаги важлар жойига чидиб ўрганилади ва шу ернинг ўзида ечимини топишга ёрдам кўрсатилади.
  10. Ушбу тартибга датъий риоя этилиши керак ва мурожаатларда кўрсатилган ҳолатларни ошкор дилинмаслик кафолатланиши зарур.
  11. Мазкур тартибнинг бузилишида айбдор бўлган шахслар донунда белгиланган тартибда интизомий, маъмурий ва жиноий жавобгарликка тортиладилар.

Соғлиқни сақлаш вазирининг

2017 йил «18» 03 даги

106 - сонли буйруғига

6-Илова

Узбекистан Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг виртуал қабулхонасидан келиб тушаётган мурожаатлар билан ишлаш Тартиби

  1. Узбекистан Республикаси Соғликни сақлаш вазирининг виртуал қабулхонасидан келиб тушаётган мурожаатлар билан ишлашнинг электрон тизими тартиби жорий этилади.
  2. Мазкур тартиб Узбекистан Республикаси Президентининг 2016 йил 28 декабрдаги “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш дойр чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-4904-сонли Фармони ва Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 27 октябрдаги 366-сонли қарори асосида ишлаб чиқилган.
  3. Ушбу тартибга асосан вазирнинг Виртуал қабулхонасидан келиб тушаётган мурожаатларни қабул қилиш, кўриб чиқиш ва ижродан чиқариш Соғлиқни сақлаш вазирлигида қуйидаги тартибда ташкил этилади.
  4. 3.1 Мурожаатлар билан ишлаш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Ишчи гуруҳи мурожаатларни вазирликнинг сайти орқали қабул қилади ва уни “УзМедИнфо” маркази томонидан ишлаб чиқилган дастур орқали тегишлилиги бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Бош бошқарма ва бошқармаларига, Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тошкент гааҳар соғлиқни сақлаш Бош бошқармаси ва вилоятлар соғлиқни сақлаш ботпқармалари ҳамда республика марказлари, муассасалари, клиникалари ва бошқа ижрочиларга ижро учун юборади.

    3.2 Вазирнинг Виртуал қабулхонасидан юборилган мурожаатлар 1 кундан кечиктирилмасдан қабул қилиб олинади ва 13 кундан кечиктирмасдан ижросини таъминлаш чоралари кўрилади. Мурожаатни кўриб чиқиш натижалари муаллифга маълум қилинади, жавоб нусхаси дастурга киритилади ва шу тизим орқали юборилади.

    3.3 Узбекистан Республикаси Президентининг виртуал қабулхонасидан келган мурожаатлар, Соғлиқни сақлаш вазирининг виртуал қабулхонасига келиб тушаётган мурожаатлар, Халқ қабулхоналари томонидан юборилган ва қабул қилинган мурожаатлар, вазирликнинг Ишонч телефони - 1003, вазирликнинг ягона интерактив давлат хизмати портали ва бошқа мурожаатлар билан ишлаш, сифат жиҳатдан янги ва самарали тизим фаолиятини ташкиллаштириш буйича Соғлиқни сақлаш вазирлигининг доимий фаолият юритувчи ишчи гуруҳи (бундан кейинги ўринларда Ишчи гуруҳи деб юритилади) ҳар кун электрон келиб тушган мурожаатларни жавобларини кўради. Қонуний ечимини топтан жавобларни назоратдан чиқаради. Камчилиги ёки хатоси бўлган мурожаат жавобларини қабул қилмасдан қайта ижрога қайтарилади. Бунда ижрочининг айби билан ижро ҳужжати тўлиқ таъминланмаган бўлса, ижро муддати узайтириб берилмайди ва қайта ижрога қайтарилади.

    3.4 Мурожаатни тўлиқ, холисона ва ўз вақтида кўриб чиқиш учун қўшимча маълумотлар, маълумотномалар ва материалларга зарурат пайдо бўлган тақдирда, мазкур мурожаатни ижро муддати Ишчи гуруҳ томонидан узайтириб берилади. Бир ойдан ошиқ муддат талаб қилинса, ижрочи томонидан бу ҳакда мурожаат этувчига ёзма хабар берилади ва раҳбар томонидан яна бир ой муддатга узайтиришга рухсат берилади.

    3.5 Мурожаат этувчи ёки бошқа шахе йўқлигида мурожаатни кўриб чиқиш имкони бўлмаса, улар раҳбарият томонидан чақирилиши мумкин. Чақирилган мурожаат этувчи келмаган тақдирда мурожаатни унинг иштирокисиз кўриб чиқиш имкони йўқлиги ҳақида жавоб юборилади.

    3.6 Мурожаатга жавобни раҳбар ёки бошқа ваколатли мансабдор шахе имзолайди.

    3.7 Куйидаги мурожаатлар кўриб чиқилмайди: аноним мурожаатлар;

    жисмоний ва юридик шахсларнинг вакиллари орқали берилган мурожаатлар, уларнинг ваколатини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаган тақдирда;
    қонунда белгиланган бошқа талабларга мувофиқ бўлмаган мурожаатлар.

    3.8 Мурожаат, агар Соғлиқни сақлаш вазирлиги бош бошқармалари ва бошқармалари ёки ижро учун юборилган ташкилотнинг ваколатига тааллукди бўлмаса, мурожаат Ишчи гуруҳга 5 кундан кечиктирмасдан асослантирилган ҳолда қайтарилади. Бу ҳақда албатта Ишчи гуруҳи ҳабардор қилинади.

    3.9 Мурожаатларни кўриб чиқиш учун асоссиз равишда бошқа давлат органларига ўтказиш ёхуд қарорлари ёки ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят қилинаётган органларга ёки мансабдор шахсларга юбориш тақиқланади.

    3.10 Агар мурожаатда бир неча масала кўтарилган бўлса, мурожаатни олган Бош бошқарма тегишли Бош бошқармани жалб этган ҳолда биргаликда мурожаатни кўриб чиқади ва умумлашган жавоб тайёрлайди.

  5. Белгиланган тартибда жавоб хати юборилмаган бўлса, Ишчи гуруҳи масъул ижрочи ва раҳбарлардан тушунтириш сўрайди. Тушунтириш ёзишдан бош тортиш ёки уни ҳам кечиктириб бериш масъул ходимларни ва раҳбарларни жавобгарликка тортишга сабаб бўлади. Бу ҳақда Ишчи гуруҳи далолатнома тузиб, барча ҳужжатларни илова қилган ҳолда ишчи гуруҳи раҳбарига ва вазирга ахборот беради.
  6. Ишчи гуруҳи ҳар кунги тўпланган оператив маълумот бўйича кундалик таҳлилий жараёни ўтказилиб, соғлиқни сақлаш вазирлиги бош бошқармалари раҳбарларига ва ҳудудлардаги соҳа раҳбарларига керакли топшириқларни беради.
  7. Таҳлилларнинг ҳафталик натижалар асосида Соғлиқни сақлаш вазирига интизомий жазо бўйича таклиф киритиб боради.
  8. Ушбу Тартибга қатъий риоя этилиши керак ва мурожаатларда кўрсатилган ҳолатларни ошкор қилинмаслик кафолатланиши зарур.
  9. Мазкур Тартибнинг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунда белгиланган тартибда интизомий, маъмурий ва жиноий жавобгарликка тортиладилар.

Сохранить в формате pdf |