О министерстве Документы Учреждения Новости Мероприятия Проекты ИКТ Оnline услуги

Бўш иш жойлари (вакант лавозимлари) мавжудлиги тўғрисида ва мўлжалланаётган ходимлар ишдан озод этилиши тўғрисидаги маълумотларни электрон шаклда тақдим этиш тўғрисида Главная

08 июня 2017

Бўш иш жойлари (вакант лавозимлари) мавжудлиги тўғрисида ва мўлжалланаётган ходимлар ишдан озод этилиши тўғрисидаги маълумотларни электрон шаклда тақдим этиш тўғрисида

BUYRUGI

2017 yil «12» 05

Toshkent sh.

№218

Бўш иш жойлари (вакант лавозимлари) мавжудлиги тўғрисида ва мўлжалланаётган ходимлар ишдан озод этилиши тўғрисидаги маълумотларни электрон шаклда тақдим этиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 1999 йил 22 декабрда 858-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган Меҳнат органларига бўш иш жойлари (вакант лавозимлар) мавжудлиги тўғрисида ва мўлжалланаётган ходимлар ишдан озод этилиши тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш тартиби ижросини таъминлаш ҳамда бўш иш жойлари (вакант лавозимлари) мавжудлиги тўгрисида ва мўлжалланаётган ходимлар ишдан озод этилиши тўғрисидаги маълумотларни ваколатли органларга электрон шаклда такдим этиш тизимини жорий этиш мақсадида буюраман:

  1. Меҳнат органларига бўш иш жойлари (вакант лавозимлар) мавжудлиги ва мўлжалланаётган ходимлар ишдан озод этилиши тўғрисидаги ҳарой якунигакўра такдим этилиши лозим бўлган маълумотларни 2017 йил 12 майдан бошлаб электрон шаклда такдим этиш тартиби йўлга қўйилсин.
  2. Бўш иш жойлари (вакант лавозимлар) мавжудлиги ва мўлжалланаётган ходимлар ишдан озод этилиши тўғрисидаги маълумотларни ҳар ой якунига кўра меҳнат органларига электрон шаклда такдим этиш бўйича масъулият вазирлик Марказий аппаратининг ва тизимдаги барча муассасалар кадрлар хизмати раҳбарлари зиммасига юклатилсин.
  3. Кадрлар билан ишлаш бошқармаси, Қорақалпоғистон Республикаси соглиқни сақлаш вазири, Тошкент шаҳар ва вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиқлари ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари:

    уч кун муддатда маълумотларни меҳнат органларига электрон шаклда такдим этиш учун масъул этиб белгиланган ходимларга электрон рақамли имзо ОЛИНИЩИНИ ташкил этсин;

    беш кун муддатда Марказий аппарат ва тизимдаги барча муассасаларнинг “Миллий кадрлар портали”да масъул раҳбарлар “электрон рақамли имзо” орқали рўйхатдан ўтишини таъминласин.

  4. Меҳнат органларига бўш иш жойлари (вакант лавозимлар) мавжудлиги ва мўлжалланаётган ходимлар ишдан озод этилиши тўғрисидаги маълумотларни топширишга масъул бўлган ходимлар ҳар ҳисобот ойининг 5-сднасига қадар электрон шаклда тақдим этмаган такдирда қонунда белгиланган тартибда жавобгарликка тортилиши тўғрисида огоҳлантирилсин.
  5. Матбуот хизмати (Ф.Санаев), “УзМедИнфо” маркази (Д.Усмонов), Кадрлар билан ишлаш бошқармаси (Д.Махкамова) муассасалар раҳбарлари билан биргаликда ҳар ой якуни билан ушбу буйруқнинг жойлардаги ижросига дойр маълумотларни ҳамда Марказий аппарат ва тизимдаги барча муассасаларда мавжуд бўш иш жойларини идоравий расмий веб-сайтда махсус саҳифа очиб жойлаштирилишини таъминлансин.
  6. Матбуот хизмати (Ф.Санаев), “УзМедИнфо” маркази (Д.Усмонов), Кадрлар билан ишлаш бошқармаси (Д.Махкамова) ушбу буйруқ тизимдаги барча корхона, ташкилот ва муассасаларга етказилишини таъминлансин.
  7. Ушбу буйруқнинг ижросини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.

Вазир

А. Шадманов


Сохранить в формате pdf |