Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар

Қувайтнинг араб иқтисодий ривожланиш фонди иштирокидаги “Олий ўқув юртлари клиникалари ва республика клиник шифохоналарини замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш” лойиҳаси ҳақида маълумот Бош сахифа

19 ноября 2019

Қувайтнинг араб иқтисодий ривожланиш фонди иштирокидаги “Олий ўқув юртлари клиникалари ва республика клиник шифохоналарини замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш” лойиҳаси ҳақида маълумот

«Олий ўқув юртлари клиникалари ва республика клиник шифохоналарини замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш» лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 14 сентябрдаги 297-сонли Қарорига асосан амалга оширилмоқда ва Тошкент тиббиёт академияси, Андижон ва Самарқанд тиббиёт институтлари клиникалари, ҳамда Республика клиник шифохоналарини замонавий тиббиёт асбоб‑ускуналари билан жиҳозлаш мўлжалланган.

Лойиҳанинг умумий қиймати:

51,27 млн АҚШ долл., шу жумладан:

Давлат улуши – 29,82 млн АҚШ долл.;

ҚАИРФ маблағи – 21,45 млн АҚШ долл.

Консултант танлови доирасида тендер ҳужжатларини тегишли давлат ташкилотлари ва Фонд билан келишиш учун узоқ вақт талаб этилганлиги туфайли, лойиҳани амалга ошириш белгиланган муддатлардан кечга қолмоқда.

Бундан ташқари, лойиҳанинг техник-иқтисодий ҳисоби 2016 йилда ишлаб чиқилганлигини ҳисобга олган ҳолда, Консултант билан биргаликда лойиҳа доирасида сотиб олинадиган тиббиёт ускуналарининг рўйхати қайта кўриб чиқилди. 2018 йил 27 декабрда сотиб олинадиган тиббиёт ускуналарининг якуний рўйхати Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Илмий-техник кенгаши томонидан тасдиқланди.

2019 йилнинг 30 майида тиббиёт ускуналарини сотиб олиш бўйича бюджети 19,5 млн АҚШ долларга тенг бўлган тендер савдолари эълон қилинди. 2019 йил 2 август куни тендер савдолари бўйича келиб тушган таклифлар очилди. Ҳозирги кунда мазкур таклифларни баҳолаш ишлари амалга оширилмоқда. Бахолаш ишларини жорий йилнинг 20 октябрига қадар тугатиш режалаштирилган.

ЛАОГ:

100007, Тошкент ш, Паркент кўч., 51

Тел./факс: (+998-71) 268 0819, 268 2539, 268 1213

e-mail: kfaed.uzhospitals@gmail.com


PDF форматида кўчириб олиш |