Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар

Халқаро тарраққиёт ассоциацияси «Соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш (Саломатлик-3)» инвестицион лойиҳаси тўғрисида маълумот Бош сахифа

29 октября 2019

Халқаро тарраққиёт ассоциацияси «Соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш (Саломатлик-3)» инвестицион лойиҳаси тўғрисида маълумот

align="center"Халқаро тарраққиёт ассоциацияси «Соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш (Саломатлик-3)» инвестицион лойиҳаси тўғрисида маълумот

Халқаро тарраққиёт ассоциацияси (Жаҳон банки) кредит маблағлари ҳисобидан “Соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш (Саломатлик-3)” лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 7 сентябь 1614-сонли “Жаҳон банкининг Халқаро тараққиёт уюшмаси билан молиявий ҳамкорликда “Соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш (Саломатлик-3)” лойиҳасини амалга ошириш тўғрисида”ги қарори ва 2014 йил 29 май ПҚ-2182-сонли “Жаҳон банкининг Халқаро тараққиёт уюшмаси иштирокидаги “Соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш (Саломатлик-3)” лойиҳасини амалга оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қароларига асосан амалга оширилмокда.

Лойиҳанинг умумий қиймати 192,6 млн. АҚШ доллари, шундан:

  • 68,5 млн. АҚШ долл. - Ўзбекистон Республикаси бюджет маблағлари
  • 124,1 млн. АҚШ долл. - Халқаро тарраққиёт ассоциациясининг (Жаҳон банки) кредит маблағлари (Ҳукумат кафолати остида),.

Лойиҳанинг асосий йўналишлари қуйидагиларга қаратилган:

(1) республиканинг барча поликлиникаларига умумий амалиёт врачлик моделини кенгайтириш орқали соғлиқни сақлаш тизимининг бирламчи бўғинини янада такомиллаштириш, уларни замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш ва тиббиёт ходимларини қайта тайёрлаш.

(2) Туман ва шаҳар тиббиёт бирлашмалари (ТТБ/ШТБ) миқёсидаги стационарларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш орқали уларда кўрсатилаётган тиббий хизматнинг сифатини ошириш, молиялаштириш тизимини ва клиник хизмат бошқарувини такомиллаштириш.

(3) юқумсиз касалликларни олдини олиш ва назорат қилиш тизимининг салоҳиятини ошириш ёрдамида жамоат соғлиғини сақлашнинг самарадорлигини ошириш.

Лойиҳани мақсади : (1) бирламчи соғлиқни сақлаш туман тиббиёт бирлашмалари (ТТБ) ва алоҳида шаҳар тиббиёт бирлашмалари (ШТБ) даражасида сифатли тиббий хизматларидан фойдаланишни яхшилаш; ва (2) жамият соғлиғини сақлаш тизимининг юқумсиз касалликлар кўпайишига қарши кураш бўйича самарадорлигини ошириш.

Лойиҳа доирасида республиканинг 172та туман ва шаҳар тиббиёт бирлашмаси, 39та шаҳар марказий кўп тармоқли марказий поликлиника, 180та оилавий поликлиника моддий техник базасини мустаҳкамлашга ҳамда ҳудудий кўптармоқли тиббиёт марказлари қошидаги 13та ўқув марказларини Олий таълим муассасаларини 14 та кафедра/курсларини ўкув жиҳоз ва тиббий адабиётлар билан таъминлаш назарда тутилган.

Лойиҳани компонентлари:

1 Компонент Стационар тиббий хизматларни такомиллаштириш.

  • Шифохона хизматларини такомиллаштириш.

Таъмирлаш ва реконструкция.

Давлат инвестиция дастури доирасида жами 172 режалаштирилган стационар объектларидан лойиҳани бошидан буён 128 та ТТБ/ШТБ қурилиш реконструкция ишлари якунланган ва 44 та шифохонада хали таъмирлаш ишлари давом этмоқда.

Соғлиқни сақлаш тизими объектларини капитал реконструкцияси

Лойиҳани техник-иқтисодий ҳисоблари билан тасдиқланган лойиҳа муассасаларини жиҳозланиши амалга оширилмоқда. Лойиҳа доирасида 144 номдаги ускуна ва жихозлардан 140 турдаги тиббий ускуна, жиҳоз, мебелларни ва инструментларни хариди ўтказилди.

Тошкент врачлар малакасини ошириш институти билан ҳамкорликда 2018-2019 ўқув йиллари давомида лойиҳа муассасаларнинг 1321 нафар врачи етказиб берилган ускуналар билан ишлаш кўникмаларига ўқитилди.

. Лойиҳани амалга ошириш доирасида Республика тиббий техникасига хизмат кўрсатиш ўқув-ишлаб чиқариш Маркази ва худудий филиаллари ташкил этилди. Тиббий асбоб-ускуналарга хизмат кўрсатиш учун автотранспорт, шунингдек тиббий техникага хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш учун воситалар тўпламлари харид қилинди ва етказиб берилди.

Бугунги кунда марказ томонидан вилоятларга бориб, марказнинг шўъба корхоналарини ташкил этиш бўйича жойларда чора-тадбирлар амалга оширилмоқда, филиалларни директорлари учун номзодлар келишилмоқда, ҳамда филиалларни жой билан таъминлаш мақсадида бино танлаш ишлари олиб борилмоқда. Шу билан бирга,марказнинг худудий шўъба корхоналарини очиш учун хужжатлар тўплами тайёрланди ва ҳар бир ҳудудда “ягона дарча” давлат хизматлари марказида кўриб чиқиш учун топширилди. Ижобий жавоб олиниб фирма номларини расмий руйхатдан ўтказилгандан сўнг банк ҳисоб рақамини олиш ҳамда муҳр ва штампларни тайёрлаш жараёни олиб борилади.

Лойиҳани амалга ошириш гуруҳи иштирокида Соғлиқни сақлаш вазирлигида доимий равишда лойиҳани амалга ошириш мониторинги олиб борилади.

Соғлиқни сақлаш томонидан “Туман ва шаҳар тиббиёт бирлашмаларини бошқаришда функционал режалаштириш бўйича Қўлланма” келишилди ва тасдиқланди, ТТБ/ШТБ раҳбарларини ўқитиш ўқув дастури тайёрланди ва 402 та бош шифокор, ўринбосарлари ва катта ҳамширалари ўқитилди.  

1.1. Соғлиқни сақлаш биринчи бўғинини ривожлантириш

Лойиҳани амалга ошириш давомида (2012-2016 йй.)умумий амалиёт врачларини қайта тайёрлаш 10 ойлик дастури буйича 3062 наар врач ва 77 нафар педагоглар ўқитилди. Кейинги таълим ЎзРССВ раҳбарлиги томонидан олиб борилади. 

Туманлар умумий амалиёт врачларини каскадли усул бўйича кейинги ўқитиш сақсадида Марказий туман кўптармоқли поликлиникаларининг 154 ЛОР врачлари, 156 офтальмологлари, 180 педиатрлари ва 174 акушер-гинекологлари туман тренерлари сифатида тайёрланди. 

Марказий кўптармоқли ва оилавий поликлиникаларининг 239 нафар хамширалари 6 та ҳамширалик иши йуналиши буйича патронаж ҳамшираларни ўқитиш учун туман тренерлари сифатида тайёрланди.

Охирги йилларда “ЖССТни ПЕН протоколларини БТСЁ муассасаларини амалиётига тадбиқ этиш” бўйича бирламчи бўғин тиббиёт ходимларини ўқитиш мақсадида врачлар учун 417 та туман тренерлари ҳамда ҳамширалар учун 437 та туман тренерлари тайёрланди. 

1.3. Клиник хизматлар сифатини ошириш

Лойиҳани амалга ошириш давомида 22 та клиник протоколлар, семинарларнинг ўқув дастурлари тайёрланди, 2684 нафар туман шифохоналарнинг ҳамда кўптармоқли поликлиника мутахассислари (кардиологлари, пулмонологлари, гастроэнтерологлари ва эндокринологлари жойлардаги ўтказилган семинарларда ўқитилди. Туман марказий шифохоналарнинг терапия бўлими ҳамшираларини иш жойларда ўқитиш мақсадида 366 та туман тренерлари тайёрланди.

8 та вилоят марказий туман шифохоналарининг 785 та педиатрлари “Болалар ёшдаги касалликларни интегрирлашган усулда олиб бориш” стационар стратегияси бўйича ўқитилди ва Туман марказий шифохоналарнинг педиатрия бўлими ҳамшираларини иш жойларда ўқитиш мақсадида 181 та тренер-ҳамширалари тайёрланди

Ҳозирги ҳолат:

114 та ТТБ/ШТБ да клиник протоколларини жорий этиш бўйича худудларда мониторинг олиб борилди, туман марказий шифохоналарни терапевтик бўлимларнинг 221  нафар шифокори ва  педиатрия бўлимларининг 159 нафар ҳамширалари, тренер сифатида ўқитилган 132 та офтальмологлари ва 132 та ЛОР врачларини билим ва кўникмалари баҳоланди. 1112 та касаллик тарихи ва 268 та амбулатория карталарини бошқариш аудити ўтказилди. Мониторинг Сурхандарё, Қашқадарё, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд вилоятларида ва Тошкент шаҳарда якунланди, хозирда бошқа вилоятларда давом этмоқда.

КОМПОНЕНТ 2. СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ СОХАСИДА МОЛИЯЛАШТИРИШ ВА БОШҚАРИШ ИСЛОХОТЛАРИНИ  КУЧАЙТИРИШ

Компонентнинг асосий мақсади –БТСЁ ва тумандаги  касалхоналар даражасида молиялаштириш ва бошқариш  тизимини такомиллаштири.

Фаолиятнинг асосий йўналишлари:

бирламчи тиббий-санитария ёрдамини жон бошига молиялаштириш ислохотларини кучайтириш ва уларни ойилавий поликлиникаларга кегайтириш;

шартнома асосида  туман касалхоналирида молиялаштиришнинг янги усулларини синаб кўриш; 

соғлиқни сақлашни молиялаштириш сиёсатини шакллантириш ва амалга оширишни бошқаришда Соғлиқни сақлаш вазирлигини етакчи ролини қуйидаги йўллар билан кучайтириш:

соғлиқни сақлаш сохаси харажатларини тағлил қилиш ва ўрта муддатли прогнозлар тузиш;

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, БТСЁ  ва ТТБ молия бошқармалирининг тегишли ҳодимларини молиявий менеджемен соҳасида ўқитиш;

касалхоналарни молялаштириш тизимини синаб кўришни қўллаб-қуватлаш учун  соғлиқни сақлашни молиялаштириш ахборот тизимини ишлаб чиқиш;

Жорий холат: Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 13 февралдаги 37-сонли қарори билан, Фарғона вилоятидаги шифохоналарда шифохоналарни молиялаштириш тизимини синовдан ўтказиш ва  республиканинг барча ойилавий поликлиникаларига жон боши асосида молиялаштиришни кенгайтириш бўйича пилот дастурни амалга ошириш белгиланган.

Жон бошига молиялаштириш ислоҳотларини кучайтириш:

Вазирлар Маҳкамасининг қарорига биноан  Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2013 йил 14 февралдаги 43 сонли  буйрағи қабул қилинди, унда 155та шаҳар ойилавий поликлиникаларини хар бир аҳоли учун ўртача харажатлар нормативи  асосида молиялаштирилишга босқичма-босқич ўтказиш жадвали тасдиқланди. Молия ва Соғлиқни сақлаш вазирликлари томонидан соғлиқни сақлашнинг бирламчи  буғини учун дори-дармон ва  асосий воситалар сотиб олиш, биноларни  сақлаш ва жорий таъмирлаш учун  жон бошига молиялаштириш нормативлари тасдиқланди. Бу КВП, ҚОП ва ШОПларни бюджетини 2.5 бараварга кўпайтириш имконини берди.

Касалхоналарни молиялаштириш тизимини синовдан ўтказиш: Фарғона вилояти  синов ўтказилаётган  ТМШлари  томонидан 2016-2017 йилларда даволанган беморлар тўғрисида маълумотлар, статистик ва молиявий кўрсатгичлар тўпланиб, улар асосида ХКТ-10 ва ALOS-га мувофиқ касалликлар бўйича таснифланган ва гуруҳланган. Даволанган бир нафар беморга кўрсатилган тиббий хизматлар қиймати ва уларни клиник гуруҳлар бўйича нисбати, хамда синов ўтказилаётган шифоҳоналар оладиган маблағлар миқдори (агарда ушбу босқичда тақдим этилган маълуотларга асосланиб шифоҳоналар харажатлари қопланса) хисоб-китоблари  қилинди. 

Давлат соғлиқни сақлаш харажатларини таҳлил қилиш: Тиббиёт муассасалари фаолиятининг  соғлиқни сақлаш харажатлари  таҳлили билан боғлиқ асосий кўрсатгичлари аниқланди, улар қуйидагилардан иборат: (1) соғлиқни сақлаш тизимидаги таркибий ўзгаришлар; (2) демографик кўрсатгичлар ва (3) аҳоли саломатлтиги кўрсатгичлари. Соғлиқни сақлашни ривожлантириш бўйича давлат сиёсатининг асосий йўналишларини ва соғлиқни сақлаш учун давлат маблағларини тақсимлаш билан боғлиқ бюджетжараёнларини баҳолаш ва таҳлил қилиш амалга  оширилди. Амалга оширилган тадқиқот натижаларига кўра Ўзбекистонда соғлиқни сақлашга 2012-2014 ва 2015-2017 йилларда сарфланган маблағлар таҳлили бўйича иккита хисобот- маъруза тайёрланди.

Соғлиқни сақлаш миллий ҳисоблари(NHA / SHA): НАРТ дастурига соғлиқни сақлашга сарфланадиган: давлат тиббиёт муассасалари харажатлари; хусусий ва идоравий муассасаларнинг харажатлари; дорихоналар ва суғурта компанияларни, соғлиқни сақлаш билан боғлиқ таълим ва фанга сарфланган маблағлар; халқаро молиявий институтларнинг грантлари ва техник ёрдами маблағлари тўғрисидаги  маълумотлар кодланган ва киритилган.

2014 йил учун маълумотларни таҳлил қилиш натижалари асосида соғлиқни сақлаш  хисоблари бўйича иккинчи ҳисобот тайёрланди, унда соғлиқни сақлашни жорий тизими, ЖССТ методологиясига мувофиқ  2014 йилда соғлиқни сақлаш харажатлари таҳлили ва мамлакатда Соғлиқни сақлаш миллий ҳисоблари ССМҲ тизимини келгусида жорий этиш бўйича тавсиялар мавжуд. 

Бошқарув ахборот тизими: Учта синов ТМШларда даволанган ҳолатлар тўғрисидаги маълумотларни қайта ишлаш ва молиялаштириш натижаларига кўра клиник ва ёрдамчи бўлимлар ўртасидаги  харажатларни қайта тақсимлаш стандартлаштирилган тизими, хамда даволанган бир нафар беморга кўрсатилган тиббий хизматлар қиймати ва уларни клиник гуруҳлар бўйича нисбати ишлаб чиқилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, қишлоқ БТСЁ  ва ТТБларнинг  тегишли ходимларини молиявий менеджемент бўйича ўқитиш:  7та дастур ва 13 уқув қўлланмалар  тайёрланиб ТошВМОИ илмий кенгаши томонидан тасдиқланди. Фарғона вилояти оилавий поликлиникалар ва тиббий бирлашмалари Молия-бугалтерия хизмати рахбарлари ва мутахассилари  учун тиббий муассасалар фаолиятида  молиявий режалаштиришнинг долзарб масалалари буйича ўқиш ўтказилди.

Соғлиқни сақлашни молиялаштириш ва бошқариш соҳасидаги ислоҳотларни мониторинг қилиш бўлими: юқумли касалликлар шифохоналари, марказлашган бухгалтерия бўлимлари, реабилитация марказлари ва Республика неврология илмий марказининг штат нормативлари ишлаб чиқилди ва тасдиқланди. Наргологик, эндокринологик, нейрохирургик, ОИТС ва қон хизматлари штат нормативлари ишлаб чиқилди ва молия вазирлигига келишиш учун киритилди

КОМПОНЕНТ 3. “ЮҚУМСИЗ КАСАЛЛИКЛАР ПРОФИЛАКТИКАСИ ВА НАЗОРАТИНИ ИНСТИТУЦИОНАЛ МУСТАҲКАМЛАШ”

Юқумсиз касалликлар профилактикаси бўйича чора-тадбирлар

  1. Пилот вилоятларида (Қашқадарё ва Фарғона) юқумсиз касалликлар профилактикаси бўйича комплекс ёндашув тажрибасини кенгайтириш мақсадида қуйидаги ишлар амалга оширилди:

а. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 18 декабрь ПҚ-4063-сонли қарори билан тасдиқланган “2019-2022 йилларда юқумли бўлмаган касалликлар профилактикаси, аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллиги даражасини ошириш Концепцияси ва чора-тадбирлари дастурини ишлаб чиқиш ва вазирлик ва идоралар билан келишишда иштирок этилди;

б. соғлом турмуш тарзини шакллантириш бўйича ўтказилаётган ахборот-таълим кампанияларининг самарали ўтказилишини таъминлаш мақсадида уч хил баннерлар (600 дона), кубариклар (сўровнома-эслатма) (4200 дона), соғлом овқатланиш бўйича чўнтак қўлланма (10450 дона) каби ахборот материаллари чоп этилди. Ушбу материаллар 2019 йилнинг май ойида барча ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқармаларига етказиб берилди ҳамда уларни мақсадли ишлатиш бўйича йўриқнома юборилди.

  1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 18 декабрь ПҚ-4063-сонли қарори ижроси доирасида Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси билан ҳамкорликда жорий йилнинг апрель ойидан бошлаб "Соғлом ҳаётга қадам ташла!", "Соғлом муҳитни (тамаки ва алкоголдан холи) танлаймиз!" шиорлари остида турли ахборот-таълим тадбирлари ўтказилмоқда.

Бу тадбирлар айниқса Тошкент шаҳрида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси кўмагида тиббиёт ходимлари, манфаатдор ташкилотлар, жамоат вакиллари ва аҳолини жалб этган ҳолда самарали ўтказилмоқда. Бу табирларни ташкиллаштиришда Тошкент шаҳри бўйича “Саломатлик-3” лойиҳасини амалга ошириш бюроси фаол иштирок этмоқда.

Юқумсиз касалликлар профилактикаси бўйича бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида кўрсатилаётган хизматларни яхшилаш

  1. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси билан ҳамкорликда бирламчи тиббиёт-санитария ёрдами муассасалари амалиётига Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг асосий юқумсиз касалликлар бўйича мослаштирилган клиник протоколларни жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 10 май 126-сонли буйруғи тайёрланди.

Юқумсиз касалликларнинг эпидемиологик мониторингини мустаҳкамлаш

  1. Жаҳон соғлиғини сақлаш ташкилоти (ЖССТ) билан ҳамкорликда ЖССТнинг STEPS услубиятига (юқумсиз касалликлар хавфли омилларининг қадам-бақадам мониторинги) асосланган текширув ўтказилмоқда. Текширув республика аҳолиси орасида юқумсиз касалликлар хавфли омилларининг тарқалганлик даражасини ўрганишга қаратилган.

Аҳоли орасида маълумот йиғиш ишларини амалга ошириш учун Global bisness services компанияси билан шартнома тузилиб, июнь ойида ЖССТ экспертлари билан биргаликда компания ходимлари учун семинар ўтказилди. Жорий йилнинг 4 июлидан бошлаб ҳозирги кунгача компания ходимлари ҳамда бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларининг лаборантлари томонидан Тошкент шаҳри, Андижон, Фарғона, Наманган, Тошкент вилоятларида маълумот йиғиш ишлари бажарилди.

Бугунги ҳолат:

Лойиҳа доирасида республиканинг 157та туман ва 15 та шаҳар тиббиёт бирлашмаси, 180та оилавий поликлиника, 126та қишлоқ врачлик пунктлари, 24та шаҳар кўптармоқли поликлиникаларини моддий техник базасини мустаҳкамлаш режалаштирилган.

Лойиҳа доирасида техник иқтисодий ҳисоботларда (ТИҲ) кўрсатилган 144 номдаги тиббий ва бошқа турдаги ускуналардан 140 номдагилари харид қилинди, етказилди ва етказилиши давом этмоқда. Лойиҳа бошлангандан бери жами 108,2 млн. долларлик, товарлар хариди ўтказилиб, жойларга етказиб берилди.

Хозирги кунда иқтисод қилинган маблағлар ҳисобидан харидлар амалга оширилмоқда, 2019 йилга 15,63 млн. АҚШ доллардаги шартномалар ТИҲда кўрсатилган ускуналарни ҳисоб қийматидан келиб чиқиб режалаштирилган.  Тендер савдоларни якунига кўра тахминан 6,4 млн. АҚШ долл.ҳисобида маблағлар иқтисод қилинишига эришилди.  

Лойиҳани якунлаш муддати 2019 йил 31 декабр.


PDF форматида кўчириб олиш |