Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар

Осиё тараққиёт банки иштирокидаги “Бирламчи тиббий-санитария ёрдами фаолиятини такомиллаштириш” инвестицион лойиҳа бўйича МАЪЛУМОТ Бош сахифа

18 сентября 2019

Осиё тараққиёт банки иштирокидаги “Бирламчи тиббий-санитария ёрдами фаолиятини такомиллаштириш” инвестицион лойиҳа бўйича МАЪЛУМОТ

Осиё тараққиёт банки иштирокидаги

“Бирламчи тиббий-санитария ёрдами фаолиятини такомиллаштириш” инвестицион лойиҳа бўйича

МАЪЛУМОТ

Лойиханинг мақсад ва вазифалари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 мартдаги ПҚ-2857-сонли “Ўзбекистон Республикасида бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятини ташкил этишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор асосида аниқланган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 ноябрдаги 902-сонли “Осиё тараққиёт банки иштирокидаги «Бирламчи тиббий-санитария ёрдами фаолиятини такомиллаштириш” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорга мувофиқ лойиҳанинг техник-иқтисодий асоси тасдиқланган.

Лойиҳанинг асосий мақсади қишлоқ оилавий поликлиникаларни замонавий тиббий асбоб-ускунлар билан жихозлаш, шунингдек кўрсатиладиган тиббий хизматлар ҳажмини кенгайтириш мақсадида тиббиёт ҳодимларини тайёрлаш орқали қишлоқ жойларда соғлиқни сақлаш секторини мустаҳкамлаш.

Лойиҳанинг умумий қиймати 57,8 млн. АҚШ доллари,

Шундан:

45,0 млн. АҚШ долл. - Осиё тараққиёт банкининг кредит маблағлари

12,8 млн. АҚШ долл. - Ўзбекистон Республикаси бюджет маблағлари.

Лойиҳа доирасида Республиканинг 793 та оилавий қишлоқ поликлиникаларни (ҚОП) замонавий тиббий ускуна ва жихозлар билан таъминланланади. Бундан ташқари, қишлоқ туманларининг бирида синов тариқасида информацион бошқарув тизими ишга туширилади.

Лойиҳа с труктура си. “ Бирламчи тиббий-санитария ёрдами фаолиятини такомиллаштириш” лойиҳаси қуйидаги компонентлардан иборат:

1. Тиббий ускуна ва бошқа ускуналарни сотиб олиш

Мазкур компонент қишлоқ оилавий поликлиникаларни тиббий ускуна ва жихозлар билан таъминлашга йўналтирилган бўлиб, 793 та қишлоқ оилавий поликлиникаларнинг ҳар бири учун қуйидаги ускуна ва жихозлар сотиб олинади:

1. Универсал ультратовуш аппарати.

2. Электрокардиограф

3. Стоматологик ускуна

4. Врач-хирург, врач- акушер-гинеколог жамламалари

5. Офтальмоскоп/отоскоп

6. Электрон тароз

7. Патронаж сумкалар

8. Компьютер

Барча сотиб олинаётган ускуналар соғлиқни сақлаш вазирлигининг Республика техник хизмат кўрсатиш марказида рўйхатдан ўтказилади ва ушбу марказ томонидан ускуналарга техник хизмат кўрсатилади.

Бундан ташқари, мазкур компонент доирасида ўқув тадбирларини ўтказиш учун 13 та вилоят кўптармоқли тиббиёт марказлари, Тошкент врачлар малакасини ошириш институти ва Андижон ва Самарқанд Давлат тиббиёт институтларининг врачлар малакасини ошириш кафедралари ультратовуш ва ЭКГ аппаратлари билан таъминланади. Ўқув жараёни Тошкент врачлар малакасини ошириш институти томонидан амалга оширилади ва назорат қилинади.

2. Поликлиника ҳодимларининг потенциалини кучайтириш .

Мазкур компонент доирасида диагностик ва терапевтик кўникмаларни яхшилаш учун қишлоқ оилавий поликлиникаларнинг 2704та ҳодими (врач ва ҳамширалар) тиббий ускуналардан фойдаланиш курслари бўйича ўқитилади. Бу эса ўз навбатида бирламчи тиббиёт муассасалари томонидан кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатини, жамият ишончи ва хизматларнинг фойдалилик даражасини оширишга, ҳамда бунинг натижасида касалланиш ва ўлимлар сонининг пасайишига кўмаклашади.

3. Бирламчи тиббий санитария ёрдами тизими мониторингининг асосий инструментларини институционал мустаҳкамлаш.

Мазкур компонент Республика соғлиқни сақлаш тизимини мустаҳкамлаш ва унинг самарадорлигини мониторинг қилиш учун маълумотларни йиғиш, тақдим этиш ва улардан фойдаланишнинг мониторинг инструментларини ишлаб чиқиш ва тадбиқ этишга йўналтирилган.

Ҳозирги кунда аҳоли саломатлиги бўйича маълумотлар қўлда (қоғозда) йиғилади ва таҳлил қилинади, бунда маълумотлар бирчамчи тиббий санитария муассасалари (БТСМ) томонидан статистика бошқармалари ва соғлиқни сақлаш вазирлигига тегишли ҳисоботларни тайёрлаш учун ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқармаларига тақдим этилади. Компонент аҳоли саломатлиги кўрсаткичларини самарали мониторинг қилиш учун инструментларни ва тадбирларни ишлаб чиқишга қаратилган. Компонент доирасида белгиланган чора-тадбирлар икки хил усулда амалга оширилади.

Биринчи усул: Осиё тараққиёт банки/Ҳалқаро соғлиқни сақлаш ташкилоти тизимида БТСМнинг асосий маълумотларини тизимли равишда йиғиш учун платформа ташкил қилинади.

Иккинчи усул: Сирдарё вилоятининг қишлоқ оилавий поликлиникаларида синов тариқасида информацион бошқарув тизими ишга туширилади. Бунда ҚОПлар зарур ускуналар ва дастурий таъминот таъминланади.

Ҳозирги ҳолат

1. Тиббий ускуна ва бошқа ускуналарни сотиб олиш

2019 йил 9 апрелда 25 млн.АҚШ доллар миқдоридаги замонавий тиббий ускуна ва жихозларни сотиб олиш бўйича тендер харидлари эълон килиниб, 2019 йил 21 майда таклифларниниг очилиши амалга оширилди. Тендер таклифларининг техник қисмини баҳолаш ишлари якунланиб, баҳолаш ҳисоботи Осиё тараққиёт банкига тақдим этилиб, кўриб чиқиш натижалари юзасидан тавсиялар олинди. 2019 йил 14 августда техник баҳолаш натижалари бўйича ҳисобот муҳокама учун тармоқ харид комиссиясининг йиғилишига киритилди. 2019 йил 28 августда техник баҳолаш натижалари бўйича ҳисоботни муҳокама қилиш ва барча Лотлар бўйича якуний якуний қарорни қабул қилиш бўйича тармоқ харид комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Қабул қилинган қарор ва тармоқ харид комиссисиянинг тавсияларга асосан хисоботга тегишли ўзгартиришлар киритилди.

Ускуналарни харид қилиш тартиблари бўйича лойиҳани амалга ошириш гуруҳи мутахассисиларига амалий ёрдам бериш мақсадида 2019 йил 12 сентябрдан харидлар бўйича ҳалқаро эксперт Эдуард Чил-Акопяннинг Ўзбекистонга ташрифи бошланди.

Мазкур савдолар натижасида харид килинган ускуна ва жихозларнинг келиши 2020 йилнинг 1-чорагида кутилмоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси, Навои, Қашқадарё, Андижон, Наманган ва Самарканд вилояти қишлоқ оилавий поликлиникаларининг стоматологик ускуналарни қабул қилишга тайёргарлиги бўйича ўтказилган мониторинг натижаларига кўра берилган кўрсатмаларнинг бажарилишини таъминлаш учун чора-тадбирлар давом этаяпти. Натижада Наманган вилоятининг 1та ҚОПда, Андижон вилоятининг 1та ҚОПда, Қашқадарё вилоятининг 1та ҚОПда ва Самарқанд вилоятининг 1та ҚОПда барча камчиликлар йўқотилди.

2. Поликлиника ҳодимларининг потенциалини кучайтириш .

Тошкент врачлар малакасини ошириш институти, Самарқанд ва Андижон тиббиёт институтларининг малака ошириш факультетларида ультратовуш текшируви бўйича мутахассис тайёрлаш ва ЭКГни таҳлил қилиш бўйича ўқув курсларини ташкиллаштириш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигининг кўрсатма-хати Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари билан келишилди ва тасдиқлаш учун вазирга киритилди. Вазир томонидан олинган хулосалардан келиб чиқиб кўрсатма-хатга тегишли ўзгартиришлар киритилди.

Компонент доирасида ўқув курсларини ташкиллаштириш учун қишлоқ оилавий поликлиникаларда ишловчи врач ва хамширалар бўйича маълумотларни йиғиш ва таҳлил қилиш давом этмоқда.

3. Бирламчи тиббий санитария ёрдами тизими мониторингининг асосий инструментларини институционал мустаҳкамлаш.

Соғлиқни сақлаш информацион бошқарув тизими бўйича ҳалқаро эксперт Муродилло Латифовнинг дастлабки ҳисоботини тақдим этди. Ҳисобот соғлиқни сақлаш вазирлигинг эксперт гуруҳ аъзолари томонидан кўриб чиқилди ва тегишли изоҳлар олинди. Ҳозирги кунда ҳисоботни тасдиқлаш бўйича тадбирлар ўтказилмоқда.

Ҳалқаро соғлиқни сақлаш ташкилотининг мутахассислари билан БТСМнинг асосий маълумотларини йиғиш тизимини ишлаб қичиш ва тақдим этиш учун материални тайёрлаш бўйича фаолият давом этмоқда. Шу жумладан, соғлиқни сақлаш информацион бошқарув тизимини жорий этиш бўйича мувофиқлаштириш кенгашининг тартибига ўзгартиришлар киритилди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда хорижий ва донор ташкилотлари иштирокидаги мувофиқлаштириш кенгашининг навбатдаги йиғилиши 2019 йил 23 сентябрда бўлиб ўтади.

Мониторинг ва баҳолаш бўйича ҳалқаро эксперт Розебел Азкуна дастлабки ҳисоботини тақдим этди. Ҳисобот соғлиқни сақлаш вазирлигинг эксперт гуруҳ аъзолари томонидан кўриб чиқилди ва тегишли изоҳлар олинди. Ҳозирги кунда ҳисоботни тасдиқлаш бўйича тадбирлар ўтказилмоқда.

ЛАОБ контактлари:

100007, Tashkent, Parkent ko`chasi, 51

Phone/fax: (+998-71) 268 0819, 268 2539, 268 1213

faks: (+998-71) 267-73-47

e-mail: uzphcip.piu@gmail.com


PDF форматида кўчириб олиш |