X
Логин
Пароль

Оддий куриниш

Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар
Ўзбекистон Республикасида диализ хизматларини кўрсатиш бўйича давлат-хусусий шерикчилиги лойиҳаси - Танловнинг эълон қилиниши – қизиқиш билдириш хатини тақдим этишга таклиф

Бош сахифа

11 февраля 2019

Ўзбекистон Республикасида диализ хизматларини кўрсатиш бўйича давлат-хусусий шерикчилиги лойиҳаси - Танловнинг эълон қилиниши – қизиқиш билдириш хатини тақдим этишга таклиф

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИ


Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Молия вазирлиги

Ўзбекистон Республикасида диализ хизматларини кўрсатиш бўйича давлат-хусусий шерикчилиги лойиҳаси


Танловнинг эълон қилиниши – қизиқиш билдириш хатини тақдим этишга таклиф

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати Соғлиқни сақлаш вазирлиги («ССВ») ва Молия вазирлиги («МВ») иштирокида, Ўзбекистон Республикасида жами бўлиб камида 2,200 мижозни қамраб оладиган диализ амбулатор клиникалар тармоғини қуриш ёки қайта тиклаш, жиҳозлаш, молиялаштириш ва эксплуатация қилиш (жумладан тиббий ва нотиббий хизматлар кўрсатиш) учун давлат-хусусий шерикчилиги («ДХШ») лойиҳасини («Лойиҳа») амалга оширишни режалаштирмоқда.

Рақобат асосида ўтказиладиган танлов жараёни орқали хусусий шерикни танлаб олишда кўмаклашиш учун, Ҳукумат Жаҳон банки гуруҳи аъзоси, Халқаро молия корпорациясини (ХМК) ўзининг етакчи маслаҳатчиси қилиб тайинлади. ХМК нинг лойиҳадаги ихтисослашган маслаҳатчилари булар RebelGroup (Голландия), Pinsent Masons (Буюк Британия) ва Kosta Legal (Ўзбекистон).

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати барча манфаатдор томонларни Лойиҳа бўйича танловда қатнашиш учун қизиқиш билдириш хати тақдим этишларини сўрайди. Танлов ғолиблари мамлакатдаги ўсиб бораётган бозордан манфаат кўради ҳамда мамлакатда амалга ошириладиган биринчи ДХШ лойиҳаларидан бирида иштирок этиш имкониятига эга бўлади.

Халқаро тендер жараёни доирасида танлов ғолиблари аниқланади ва улар билан ДХШ бўйича узоқ муддатли келишувлар (тахминий муддати – 10 йил, аниқ муддатлари белгиланади) имзоланади. Танлов икки босқичда ўтказилади. Биринчи босқичда хусусий компаниялар дастлабки квалификация учун ҳужжат топширишлари талаб этилади. Иккинчи босқичда, дастлабки квалификациядан ўтган компаниялар ўзларининг техник ва молиявий таклифларини тақдим этадилар.

Диализ хизматини кўрсатиш тажрибасига эга компаниялар Лойиҳада ва танловда иштирок этиш учун қизиқиш билдириш хати – дастлабки аризаларни - тақдим этишлари сўралади. Қизиқиш билдириш хатлари 3 варақдан ошмайдиган ва кўрсатиладиган диализ хизматининг қисқача тавсифи билан ва қуйидаги жадвални тўлдирилган ҳолда инглиз, ёки ўзбек, ёки рус тилларида 2019 йил 4 мартгача қуйидаги манзилга (www.minzdrav.uz) юборилиши лозим.

Танлов пайтида бўладиган коррупция ҳолатлари ҳақида зудлик билан Ўзбекистон Республикаси бош прокуратурасининг қуйидаги ишонч телефони орқали (+998 71 2324540) хабар беришингизни сўраймиз


ЎзРес Соғликни сақлаш вазирлиги

Эл. манзил: info@minzdrav.uz

Телефон рақами: (+71) 239-46-43

ХМК – Бош Маслаҳатчи

uzdialysisppp@ifc.org

+ 38-044-490-8403

+ 38-095-614-6566

+ 998-71-238-5950

+ 996 (312) 626141


жадвал ( тўлдирилиши ва қизиқиш билдириш хати билан тақдим этилиши керак )

Илтимос, компаниянгиз диализ хизматлари кўрсатадиган мамлакатларни санаб ўтинг

1 -мамлакат номи

2-мамлакат номи … Н

Гемодиализ хизматлари кўрсатилиши бошланган сана. Давлат ва/ёки хусусий мижозларга хизмат кўрсатиладими?

Илтимос, бир йил давомида диализ хизматлари кўрсатилган мижозларнинг ўртача сонини кўрсатинг, сўнгги беш йиллик учун

Барча бўлимлардаги тўлиқ иш кунида ишлаётган нефрологлар сони

Компаниянгиз перитонеал диализ хизматлари кўрсатадими ва қайси мамлакатларда?

2017 ва 2018 йиллар учун диализ хизматлари кўрсатишдан тушган умумий даромад (АҚШ долларида)

Компания активларининг соф қиймати* АҚШ долларида

*Активларнинг соф қиймати қуйидагича ҳисобланади – сотиб олиниши учун ариза берилган ва сотиб олинган акциядорлик капитали қўшув заҳиралар, айирув қайта баҳолаш учун заҳиралар қўшув бошқа кўзда тутилмаган ва ҳисобдан чиқарилмаган харажатлар қўшув иштирокчилар/акциядорлар ўртасида тақсимланмайдиган заҳиралар.


PDF форматида кўчириб олиш |