Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар

Юридик шахслар раҳбарлари диққатига! Бош сахифа

07 июня 2018

Юридик шахслар раҳбарлари диққатига!

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш Агентлиги (кейинги ўринларда ишчи орган деб аталади) ижтимоий дорихона фаолиятини амалга ошириш мақсадида давлат-хусусий шериклик номзодини танлаш учун ариза ва ҳужжатлар тўпламини қабул қилишни эълон қилади.

05.06.2018 й.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги давлат-хусусий шериклик номзодини танлаш учун ариза ва хужжатлар тўпламини қабул қилади. Хусусий шерик номзодини кўриб чиқиш ва қарор қабул қилиш учун Соғлиқни сақлаш вазирлигининг расмий веб-сайтига ( www.minzdrav.uz) ўз аризасини жойлаштиради, аризада қуйидагилар кўрсатилади:

юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли;

юридик манзили;

банк реквизитлари;

дори воситалари ва тиббий буюмларнинг чакана реализацияси учун берилган лицензиянинг рўйхат рақами;

дори воситалари ва тиббий буюмлар, товар захираси ва айланма воситалар, улар тўғрисидаги маълумотларни тасдиқловчи ҳужжатларнинг алоҳида ҳисоб-китобини олиб бориш имконини берувчи дастурни ўз ичига олувчи моддий-техник база ҳақидаги маълумот.

1. Комиссия ишчи органи номи ва манзили:

«Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартизацияси Давлат маркази» ДУК, манзил: Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳар 100002, Олмазор тумани, Озод кўчаси, К.Умаров тор кўчаси, 16-уй.

E-mail: farmkomitet@minzdrav.uz

Телефонлар: (0371) 242 69 58; (0371) 242 48 93; (0371) 249 47 93

2. Масъул шахс: Д.Г.Носирова - «Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартизацияси Давлат маркази» ДУК директор ўринбосари, Фарминспекция бошлиғи.

Тел : (0371) 2426958;

E-mail: farminspeksiya@inbox.ru

3. Тўлиқ хужжатлар тўпламини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 майдаги 334 сонли қарори талабларига биноан тақдим этилиши керак. http://lex.uz/docs/3719680

4. Қўшимча маълумотлар учун “Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартизацияси Давлат маркази” ДУК га мурожаат қилинади.


PDF форматида кўчириб олиш |