Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар
Уйда қолинг! Оставайтесь дома!

Соғлиқни сақлаш вазирлиги: КОРОНАВИРУС БИЛАН ХАСТАЛАНГАНЛАРНИНГ 30 НАФАРИ ИНФЕКЦИЯНИ ХОРИЖДА БЎЛИБ ҚАЙТГАН 18 НАФАР ФУҚАРОДАН ЮҚТИРИБ ОЛГАН Бош сахифа

24 марта 2020

Соғлиқни сақлаш вазирлиги: КОРОНАВИРУС БИЛАН ХАСТАЛАНГАНЛАРНИНГ 30 НАФАРИ ИНФЕКЦИЯНИ ХОРИЖДА БЎЛИБ ҚАЙТГАН 18 НАФАР ФУҚАРОДАН ЮҚТИРИБ ОЛГАН

Коронавирус инфекцияси билан касалланганларнинг 18 нафари чет элда бўлиб қайтган. 30 нафар фуқаро улар билан яқин мулоқотда бўлиб, “COVID-19”ни юқтириб олган. Ҳозирда бир нафар ушбу касалликка чалинган 20 ёшли фуқарони қайси ҳолатда ушбу инфекцияни юқтирганлиги аниқланмоқда. Маълумотларга қараганда, бир нафар хорижда бўлган фуқародан унинг 14 нафар оила аъзолари ва яқинларига ушбу инфекция ўтган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда вирусдан зарарланишнинг илк ҳолати 15 март куни Париждан учиб келган фуқарода қайд этилган.

Кейинроқ Лондон, Истанбул, Дубай ва Москвадан келган авиарейслар йўловчиларида ҳамда улар билан мулоқотда бўлганларда вирус аниқланди. 22 мартда улар қаторига Швейцарияда бўлиб қайтган бемор ҳам қўшилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.