Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар

ХОВОС ТУМАНИДА УЧ ЭГИЗАК ДУНЁГА КЕЛДИ Бош сахифа

05 ноября 2019

ХОВОС ТУМАНИДА УЧ ЭГИЗАК ДУНЁГА КЕЛДИ

Фарзанд ҳар бир оилага олам-олам қувонч олиб келади. Сирдарё вилояти Ховос тумани “Қаҳрамон” ҚФЙ истиқомат қилувчи Илҳомжон Оҳунов ва Юлдузхон Қушоқованинг фарзандлари яна уч нафарга кўпайди. Уч қиз, бир ўғилдан сўнг, туғилган уч эгизак чақолоқларга яхши ният билан Шавкат, Миромон, Мирзиё деб исм қўйишди.

– Шавкатжоннинг вазни 2.5, Миромоннинг вазни 1.5, Мирзиёнинг вазни 2 килограмм. Чақалоқлар муддатидан бироз олдин туғилган бўлишса-да, соғлом. Улар вилоят перинатал марказида шифокорлар назоратида парваришланмоқда. Аҳамиятли томони, чақалоқлар марказимизда туғилган биринчи эгизакларимиз, – дейди вилоят перинатал маркази бўлим бошлиғи Клара Бабаева.

Кенг кўламли бунёдкорликлар сабабли обод ва озод бўлиб бораётган Ховос туманида юқоридаги каби хайрли хушхабарлар бардавом бўлишимига ишончимиз комил.

Сирдарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси

ахборот хизмати.