Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар

Соғлиқни сақлаш вазирлиги: ЖАЛАҚУДУҚДА ХИЗМАТ ВАЗИФАСИГА СОВУҚҚОНЛИК БИЛАН ЁНДАШГАН ПОЛИКЛИНИКА МУДИРИ ЭГАЛЛАБ ТУРГАН ЛАВОЗИМИДАН ОЗОД ЭТИЛДИ Бош сахифа

31 октября 2019

Соғлиқни сақлаш вазирлиги: ЖАЛАҚУДУҚДА ХИЗМАТ ВАЗИФАСИГА СОВУҚҚОНЛИК БИЛАН ЁНДАШГАН ПОЛИКЛИНИКА МУДИРИ ЭГАЛЛАБ ТУРГАН ЛАВОЗИМИДАН ОЗОД ЭТИЛДИ

Куни кеча ижтимоий тармоқларда шахси номаълум фуқаро томонидан Андижон вилоят Жалақудуқ туманидаги стоматология поликлиникасида гепатит Б вирусини юқтиргани тўғрисидаги хабар тарқалди. Ҳолат юзасидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Андижон вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ўрганиш ишларини олиб борди ва қуйидагиларни маълум бўлди.

Мазкур стоматология поликлиникаси Жалақудуқ шаҳарчаси Навоий кўчаси 24-уйда жойлашган бўлиб, 5 та стоматологик хоналар орқали ҳудуд аҳолисига тиббий хизмат кўрсатади. Тан олиш керак, бино хоналари таъмир талаблиги сабаб ундаги стоматологик мосламалар ва тиббий анжомлар яроқсиз ҳолатга келиб қолган. Шунингдек, бу ерда хоналарнинг санитария ҳолатлари қониқарсиз, кунлик тозалов ишлари талаб даражасида олиб борилмаган. Стоматологик муолажаларда фойдаланиладиган тиббий анжомлар ўртасида фойдаланишга яроқсизлари ҳам мавжудлиги аниқланди.

Юқоридаги камчиликларга йўл қўйгани сабаб поликлиника раҳбариятига зарурий тавсиялар берилди, аниқланган камчиликларни бартарф этиш, кейинги иш фаолияти давомида бундай ҳолатларга йўл қўймаслик учун унинг иш фаолияти вақтинчалик муддатга тўхтатилди.

Бундан ташқари, поликлиника мудири Б.Хасанов ўз хизмат вазифасига масъулиятсизлик билан ёндашганлиги сабаб эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.

Андижон вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси.