Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар

Соғлиқни сақлаш вазирлиги: ШОШИЛИНЧ ВА “ТЕЗ ЁРДАМ” ХИЗМАТИ БЎЙИЧА ЖОРИЙ ЙИЛ 10 ОЙДА 9 МИЛЛИОНДАН КЎПРОҚ МУРОЖААТЛАР ҚОНДИРИЛДИ Бош сахифа

29 октября 2019

Соғлиқни сақлаш вазирлиги: ШОШИЛИНЧ ВА “ТЕЗ ЁРДАМ” ХИЗМАТИ БЎЙИЧА ЖОРИЙ ЙИЛ 10 ОЙДА 9 МИЛЛИОНДАН КЎПРОҚ МУРОЖААТЛАР ҚОНДИРИЛДИ

Мамлакатимизда аҳолига замонавий тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича шаклланган ўзига хос тузилмалардан бири шошилинч ва “Тез ёрдам” тизимидир. Кейинги 3 йил  мобайнида тиббиётнинг турли йўналишлари каби бу соҳани ривожлантириш бўйича ҳам туб ислоҳотлар амалга оширилди. Хусусан, Президентимизнинг бу йўналишда қатор фармон ва қарорлари қабул қилиниб, мазкур тизимнинг ҳуқуқий асослари такомиллаштирилди.

 

Шу билан бирга, соҳанинг моддий-техника базаси ҳам йил сайин янгиланаяпти. Жумладан, 2018-2019 йилларда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази филиалларида қурилиш-таъмирлаш ишлари учун 62,33 млрд. сўм маблағ ўзлаштирилди. Инвестиция дастури доирасида  202,1 млрд. сўм маблағ ҳисобидан жорий йилда РШТЁИМ ҳудудида кардиохирургия, трансплантология ва нейро-қон томир хирургияси бўлимлари учун янги беш қаватли  бино қурилиши бошланди. 

Ўтган қисқа вақт мобайнида тез ёрдам хизмати ҳам тобора замонавийлашиб бораяпти. Кейинги йилларда тез ёрдамнинг махсус санитар автотранспорт парки янгиланди. Бугунги кунда тизимда икки ярим мингга яқин “Nissan”, “Hunday”, “Toyota”  русумли ва бошқа замонавий тез ёрдам машиналари аҳолига хизмат кўрсатмоқда. Янги ҳарид қилинган 281 та реанимобиллар 4,1 млн. АҚШ доллари миқдоридаги зарур асбоб-ускуналар билан тўлиқ жиҳозланди. 2019 йилда яна 150 та тиббий асбоб-ускуналар ва алоқа воситалари билан тўлиқ жиҳозланган “Ford” русумидаги реанимобиллар харид қилинди. 

— Бундай кенг қамровли ислоҳотлар натижасида аҳолининг тез тиббий ёрдам хизматига бўлган ишончи ортмоқда, мурожаатлар йил сайин ошиб бораяпти. Масалан, таққослаш учун айтадиган бўлсак, 2016 йилда чақириқлар сони 7,2 млн.ни ташкил қилган бўлса, 2017 йилда – 8,7 млн. 2018 йилда эса 9,8 млн.га етган. Жорий йилнинг ўтган 10 ойи ичида эса мурожаатлар сони тўққиз миллиондан ошган, — деди шошилинч ва тез тиббий ёрдам масалалари бўйича маҳаллий координатор Обиджон Дилмуродов.

 

Шу билан бирга, шошилинч тиббий ёрдам хизматининг стационар муассасаларига ҳам мурожаатлар кўпаймоқда. Жумладан, 2017-2019 йилларда ушбу шифо масканларига 7,5 млн. дан зиёд бемор мурожаат қилган. Улардан 2,5 млн. нафари стационар, 5,0 млн.дан ортиғи эса амбулатор тиббий ёрдамдан баҳраманд бўлган. Стационарда даволанган беморларнинг 500 мингдан ортиғига юқори технологик хирургик амалиётлар бажарилган. 

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.