Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар

Муҳтарам тиббиёт ходимлари, азиз ҳамкасблар! Бош сахифа

31 августа 2019

Муҳтарам тиббиёт ходимлари, азиз ҳамкасблар!

Аввало, Сизларни энг улуғ, энг азиз айём – Мустақиллигимизнинг 28 йиллиги билан самимий қутлаймиз!

Ватанни севиш, юрт тараққиёти йўлида фидойилик, жамиятга наф келтиришни олдига мақсад қилиш ҳар бир фуқаронинг муқаддас бурчи. Шу маънода, 28 ёшни қаршилаётган мустақил тараққиёт йўлимизда ҳар биримизнинг қайсидир маънода ҳиссамиз борлиги, шу юртга дахлдор эканимизнинг ўзи улкан бахтимиздир.

Ушбу юксалиш жараёнида барча соҳалар қатори соғлиқни сақлаш тизимидаги ислоҳотлар ҳам муҳим ўрин тутмоқда. Жумладан, 2019 – 2025 йилларда Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш концепциясига мувофиқ, аҳолини тўлиқ сифатли тиббий хизмат билан қамраб олиш, бунда малакали мутахассислар орқали замонавий, инновацион технологияларни жорий этишга алоҳида эътибор қаратилаётгани қувонарли, албатта.

Бугун биз Президентимиз таъкидлаганларидек, янги Ўзбекистоннинг тарихи яратилаётган туб ўзгаришлар палласида турибмиз. Ушбу жараёнда куну тун халқимиз соғлиги йўлида меҳнат қилаётган тиббиёт тизими вакилларининг ҳам ҳиссаси ниҳоятда улкан. Хусусан, биз учун бебаҳо бойлик бўлмиш инсон ҳаёти ва саломатлигини сақлашга ўз ҳаётини бағишлаган жонкуяр ва куюнчак шифокорлар ўзининг истеъдоди ва малакаси, касб маҳорати билан қандай катта хизмат қилаётганини барчамиз яхши биламиз ва юксак қадрлаймиз.

Шу ўринда Мустақиллигимизнинг 28 йиллиги байрами муносабати билан Президентимизнинг фармонига биноан 2019 йилда кўплаб соҳа ва тармоқлар вакиллари қаторида ҳаётимизда ғоят муҳим ўринга эга бўлган соғлиқни сақлаш соҳасида жонбозлик кўрсатиб келаётган 33 нафар юртдошимиз давлатимизнинг юксак мукофотларига сазовор бўлганини мамнуният билан таъкидлаш жоиз.

Шундай эътирофга сазовор шарафли соҳани янада ривожлантириш борасида истиқболда улкан вазифалар турибди. Ушбу шарафли йўлда барча тиббиёт ходимларига улкан муваффақиятлар тилаб қоламиз.

Яна бир бор, Мустақиллигимизнинг 28 йиллик шодиёнаси барчамизга муборак бўлсин!

Ҳурмат ва эҳтиром билан,

СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИ