Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар

ТОШКЕНТ ДАВЛАТ СТОМАТОЛОГИЯ ИНСТИТУТИ КУЧЛИ ЎНТАЛИКДА Бош сахифа

08 августа 2019

ТОШКЕНТ ДАВЛАТ СТОМАТОЛОГИЯ ИНСТИТУТИ КУЧЛИ ЎНТАЛИКДА

Мамлактимизда олий таълим тизимини тубдан такомиллаштириш ҳамда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор вазифаларидан келиб чиққан ҳолда, кадрлар тайёрлаш мазмунини тубдан қайта кўриш, халқаро стандартлар даражасига мос олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш учун зарур шароитлар яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Жумладан, бу борадаги ишларни тизимли ташкил этиш мақсадида олий таълим муассасларининг рейтинг натижалари эълон килиб борилиши белгиланган. Шундан келиб чиққан ҳолда, мамлакатимиздаги барча олий таълим муассасалари ўртасида рейтинг кўрсаткичлари аниқланди. Халқаро тажрибага мувофиқ, такомиллаштирилган индикаторлар асосида февраль-июнь ойларида 57 та ОТМлар (филиаллари билан бирга) фаолияти таҳлил қилинди ва 2019 йил 1 январь ҳолатига уларнинг рейтинг натижалари тайёрланди.

Унга кўра, Тошкент давлат стоматология институти 50,6 балл билан мамлакатимиздаги тиббиёт олий ўқув юртлари орасида 1-ўринни, Ўзбекистон Миллий университети, Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш мухандислари институти, Самарқанд давлат университети, Тошкент ахборот технологиялар университети, Тошкент темир йўл транспорти муҳандислари институти, Тошкент давлат аграр университети, Тошкент давлат иқтисодиёт университети қатори умумий рейтингда кучли ўнталикка кирган ҳолда 8-ўринни эгаллади.

Маълумки, Тошкент давлат стоматология институти фаолият бошлаганига эндигина 5 йил тўлмоқда. Айни пайтда нуфузли олий таълим муассасасида 2200 нафар талаб таҳсил олмоқда.

Институтда 2017/2018 ўқув йилидан бошлаб факультетларнинг барча курсларида айрим мутахассислик фанларини инглиз тилида ўқитиш тизими йўлга қўйилган. Олий ўқув юрти томонидан сўнгги уч йил мобайнида хорижий мамлакатларнинг элликка яқин нуфузли олий таълим муассасалари ва компаниялари билан ўзаро ҳамкорлик бўйича меморандумлар имзолангани ҳам диққатга сазовор.

Жумладан, 2018/2019 ўқув йилидан Тошкент давлат стоматология институтида 2 та қўшма таълим дастури доирасида Италиянинг Турин университети ҳамда Москва Давлат тиббиёт стоматология университети билан ҳамкорликда Биотиббий муҳандислик ва Стоматология йўналишларида қўшма факультетлар ташкил этилди. Шунингдек, 2019/2020 йилда қўшма таълим дастури доирасида яна тўртта – Оренбург давлат тиббиёт университети билан Клиник психология, И.Я.Горбачевский номидаги Тернополь миллий тиббиёт университети билан Олий ҳамширалик иши, Приволжск тадқиқот тиббиёт университети билан Даволаш иши йўналишлари жорий қилинди.

Бундан ташқари, Беларусь давлат тиббиёт университети билан 4 та янги магистратура йўналишлари ва Россия Халқлар дўстлиги университети билан дерматовенерология йўналиши бўйича клиник ординатура йўналишлари очилишига эришилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.