X
Логин
Пароль

Оддий куриниш

Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар
Хушхабар: Саида, Хосият ва Ҳусайн – жаҳон олимпиадаси совриндори бўлди!

Бош сахифа

24 июля 2019

Хушхабар: Саида, Хосият ва Ҳусайн – жаҳон олимпиадаси совриндори бўлди!

Куни кеча Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрида биология фанидан ўтказилган 30-жаҳон олимпиадасида ўзбекистонлик ўқувчилар 3 та бронза медални қўлга киритди. Мазкур олимпиада ўқувчилар ўртасида ўтказиладиган энг муҳим нуфузли халқаро тадбирлардан биридир. Жорий йил унда дунёнинг 80 га яқин давлатидан 300 нафардан ортиқ иқтидорли ўқувчилар иштирок этди.

Жумладан, Тошкент педиатрия тиббиёт институти қошидаги академик лицейи ўқувчилари Саида Валижонова, Хосият Қудратова ва Навоий академик лицейи ўқувчиси Ҳусайн Эгамовлар ҳам мазкур олимпиадада иштирок этиб, бронза медал совриндорлари бўлишди.

- Таълим муассасамиз ўқувчи ёшлари 2008 йилдан буён кимё фани бўйича ўтган қатор жаҳон ва халқаро олимпиадаларда муносиб иштирок этиб, бугунгача элликка яқин олтин, кумуш ва бронза медалларни қўлга киритди,- дейди Тошкент педиатрия тиббиёт институти қошидаги академик лицейи директори, тиббиёт фанлари доктори, профессор Ортиқбой Ишонқулов.- Бу галги жаҳон олимпиадасида ўқувчиларимиз биология фанидан ҳам совриндорлар сафидан жой олгани катта ютуғимиз бўлди.

Маълумки, бугунги кунда мамлакатимизда таълим тизимида жадал ислоҳотлар олиб борилмоқда. Бу жараёнда таълим сифати ва самарадорлигини ошириш, илғор педагогик ва ахборот технологиялардан таълим жараёнида оқилона фойдаланиш юзасидан муҳим чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Бугунги кунда 300 нафардан зиёд ўқувчилар таҳсил олаётган Тошкент педиатрия тиббиёт институти қошидаги академик лицейи педагогик жамоаси ҳам бу борада таълим тизими олдида турган вазифаларни изчиллик билан амалга ошириш, ёшларга халқаро андозалар даражасида таълим беришга алоҳида эътибор қаратмоқда.

Таълим муассасаси профессор-ўқитувчилари бу жараёнда мамлакатимиз ва хориждаги етакчи илм-фан, таълим масканлари билан ҳамкорлик қилиб келмоқда. Бунинг натижасида хориждаги ва мамлакатимиздаги нуфузли илм-фан муассасаларининг олимлари ва педагоглар таълим жараёнига жалб этилаяпти. Дарс ва машғулотларни ўтишда пойтахтимиздаги ва Россиядаги олий ўқув юртларининг ўқув-илмий базаларидан самарали фойдаланилаяпти.

Маълумотларга кўра, айни кунларда академик лицейнинг яна бир гуруҳ ёшлари Франция пойтахти Парижда кимё фанидан ўтаётган халқаро олимпиадада иштирок этаяпти. Демак, хориждан ёшларимизнинг зафарли одимлари ҳақида хушхабарлар келиши давом этади, деган умиддамиз.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

жамоатчилик билан алоқалар бўлими .