X
Логин
Пароль

Оддий куриниш

Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар
Соғлиқни сақлаш вазирлиги: ЮҚУМЛИ БЎЛМАГАН КАСАЛЛИКЛАР МАМЛАКАТИМИЗДАГИ БАРЧА ЎЛИМ ҲОЛАТЛАРИНИНГ 78 ФОИЗИНИ ТАШКИЛ ҚИЛМОҚДА

Бош сахифа

15 июля 2019

Соғлиқни сақлаш вазирлиги: ЮҚУМЛИ БЎЛМАГАН КАСАЛЛИКЛАР МАМЛАКАТИМИЗДАГИ БАРЧА ЎЛИМ ҲОЛАТЛАРИНИНГ 78 ФОИЗИНИ ТАШКИЛ ҚИЛМОҚДА

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотларига кўра, кейинги бир неча ўн йил ичида ортиқча тана вазни ва семизлик муаммоси бутун дунёда кучайиб бормоқда. 2016 йилнинг ўзида юқумли бўлмаган касалликлар 40 миллион одамнинг умрига завол бўлди, бу эса дунё бўйича барча ўлим ҳолатларининг 70 фоизини ташкил қилади.

Маълумки, мамлакатимизда ҳам ҳар йили барча ўлим ҳолатларининг 78 фоизи юқумли бўлмаган касалликлар туфайли юз бермоқда. 2017 йилда жинси ва ёши бўйича стандартлаштирилган ўлим сабаблари умумий кўрсаткичида биринчи ўринни қон айланиш тизими касалликлари (69 фоиз), шу жумладан, юрак ишемик касаллиги, артериал гипертония ва унинг асоратлари (миокард инфаркти, бош мияга қон қуйилиши) эгаллади. Улардан кейин хавфли ўсмалар (8 фоиз), қандли диабет (3 фоиз) ва нафас олиш аъзоларининг сурункали касалликлари (3 фоиз) жой олди.

Мутахассислар хавфли омиллар профилактикаси ва юқумли бўлмаган касалликларга чалинган беморларга тиббий ёрдамни ташкил қилиш ва кўрсатиш тизимини яхшилаш, шунингдек, соғлом турмуш тарзиги амал қилиш орқали Ўзбекистонда юқумли бўлмаган касалликлар сабабли барвақт ўлим топиш ҳолатларининг олдини олиш мумкинлигини таъкидламоқда.

Шундан келиб чиққан ҳолда Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан мунтазам равишда соғлом турмуш тарзига риоя этиш борасидаги оммавий тадбирлар ўтказиб келинмоқда. Бу бежиз эмас. Мутахассисларнинг маълум қилишича, ҳафтада атиги 2,5 соатлик жисмоний фаоллик эрта ўлим ҳолатларини 28 фоизга, юрак касалликларини эҳтимолини эса 20 фоизга камайтирар экан. Оддийгина юриш орқали юрак қон-томир касалликлари, инсульт, хавфли ўсмалар, нафас олиш аъзоларининг сурункали касалликлари ва қандли диабет каби юқумли бўлмаган касалликларнинг олдини олган бўламиз.

Одамларни жисмоний фаолликка чорловчи оммавий тадбирларнинг навбатдагиси 13 июль, шанба куни мамлакатимиз бўйлаб ташкил этилди. Жумладан, Олмазор туманида жойлашган Тошкент тиббиёт академияси стадионида ҳам оммавий гимнастика ва 5 километр масофага юриш машғулотларига қўшимча равишда, тиббиёт ходимлари, Хотин-қизлар қўмитаси, маҳалла фаоллари ва ёшлар билан ҳамкорликда “Саломатлик стартлари”, “Саломатлик майдончаси”, “Биз тамакисиз худуд учун овоз берамиз” тадбирлари ҳамда маҳаллаларда ёшлар билан зарарли одатларнинг салбий оқибатлари ҳақида суҳбатлар уюштирилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.