Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар

Иқтидорли, хорижий тилларни ва ўз мутахассислигини пухта ўзлаштирган мутахассис-кадрлар диққатига! Бош сахифа

13 марта 2019

Иқтидорли, хорижий тилларни ва ўз мутахассислигини пухта ўзлаштирган мутахассис-кадрлар диққатига!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 4 январь 2019 йилдаги “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича “Эл-юрт умиди” жамғармасининг дастурлари бўйича кадрларни ўқитишни ташкил этишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4091-сонли қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Эл-юрт умиди” жамғармасининг таълим дастурлари бўйича республикадаги вазирлик ва идора ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳар ва барча вилоят ҳокимликлари мутахассис-кадрлари учун навбатдаги стипендиялар танловига аризалар топшириш давом этмоқда.

Танлов учун ҳужжатларни қабул қилиш 2019 йил 20 февралдан 20 мартгача бўлган муддатда Жамғарманинг www.eyuf.uz веб сайти орқали электрон тарзда амалга ошириляпти.

Мурожаат учун телефон:

“Эл-юрт умиди” жамғармаси 71.203-14-41; 71.203-00-52