Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар

Тиббиёт муассасасини қуриш учун 6 миллиард 100 миллион сўм маблағ сарфланди Бош сахифа

04 января 2019

Тиббиёт муассасасини қуриш учун 6 миллиард 100 миллион сўм маблағ сарфланди

Термиз шаҳрида Сурхондарё вилоят тери-таносил касалликлари диспансерининг янги биноси фойдаланишга топширилди.

Шу муносабат билан бўлиб ўтган тантанали маросимда давлат, жамоат ташкилотлари вакиллари, соғлиқни сақлаш фахрийлари ва тиббиёт ходимлари иштирок этди.

Термиз шаҳар ҳокими И.Худойбердиев ва бошқалар кейинги йилларда мамлакатимизда тиббиёт соҳасини ривожлантириб, фуқароларга сифатли тиббий хизмат кўрсатиш, касалликларни эрта аниқлаб самарали даволаш, бунинг учун тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш юзасидан амалга оширилаётган ислоҳотлар юксак самаралар бераётганини алоҳида таъкидлади.

Давлат инвестиция дастури доирасида барпо этилган мазкур тиббиёт муассасасини қуриб, ишга тушириш учун 6 миллиард 100 миллион сўм маблағ сарфланди. Уч қаватли янги бинони “Жануб тараққиёт файз” масъулияти чекланган жамияти қурувчилари тез, сифатли бунёд этиб, фойдаланишга топширди. Тиббиёт ходимлари ва беморлар учун барча қулайликлар яратилиб, замонавий усулда жиҳозланди.

Якунланаётган йилда Сурхондарё вилоятида Давлат инвестиция дастури доирасида 104 072,0 миллион сўм маблағ эвазига 24 тиббиёт муассасаси янгидан қурилди, реконструкция қилиниб, тубдан таъмирланди.

Холмўмин Маматрайимов,

ЎзА