Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар

СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ТИЗИМИДА ЯНА БИР ЯНГИ ТАЙИНЛОВ Бош сахифа

07 августа 2018

СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ТИЗИМИДА ЯНА БИР ЯНГИ ТАЙИНЛОВ

Санитария, гигиена ва касб касалликлари илмий-тадқиқот институти директори лавозимида Динара Маккамбаевна Хаширбаева иш бошлади.

Унга, биринчи навбатда, мазкур институтни ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш, моддий техника базасини мустаҳкамлаш, касб касалликларини олдини олиш ва эрта аниқлаш, уни диагностикаси ва даволаш стандартларини қайта кўриб чиқиб, замонавий усулларни амалиётга татбиқ этиш, шу орқали соҳада саломатлик кўрсаткичларини яхшилаш вазифаси юклатилди. Шунингдек, у инновацион ишланма ва технологиялардан фойдаланган ҳолда институтнинг илмий салоҳиятини ошириш, мамлакатимизда профпатолог мутахассисларни тайёрлаш, уларнинг ишини бугунги кун талабидан келиб чиқиб тўғри йўлга қўйиш, аҳоли саломатлигига зарарли таъсир кўрсатувчи омилларни бартараф этиш, бу борадаги қонунчиликни янада такомиллаштириш мақсадида санитария қоида ва меъёрларни ишлаб чиқиш каби муҳим йўналишларга ҳам масъул этиб белгиланди.

Динора Маккамбаевна Хаширбаева

Д.Хаширбаева бунга қадар Санитария, гигиена ва касб касалликлари илмий-тадқиқот институти илмий котиби лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Ахборот хизмати.