Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар

ФОТОРЕПОРТАЖ: “Ҳамшира-2018” танлови иштирокчилари “Мотамсаро она” хайкали пойига гулчамбарлар қўйишди Бош сахифа

13 июня 2018

ФОТОРЕПОРТАЖ: “Ҳамшира-2018” танлови иштирокчилари “Мотамсаро она” хайкали пойига гулчамбарлар қўйишди

Ҳамшираларни тиббиётнинг муҳим ҳаракатлантирувчи кучи, дея бежиз эътироф этишмайди. Зеро, инсон саломатлигини асрашда малакали шифокорлар билан бир қаторда, тажрибали ҳамшираларнинг ҳам алоҳида ўрни бор. Ўрта тиббиёт ходимлари меҳнатини баҳолаш, самарали фаолият олиб бораётган мутахассисларни муносиб рағбатлантириш, ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, келажакда билим ва маҳоратларини янада оширишлари учун шарт-шароитлар яратиб бериш мақсадида, мана, бир неча йилдирки, “Ҳамшира” кўрик-танлови ўтказиб келинмоқда. Куни кеча мазкур танловнинг навбатдаги “Ҳамшира-2018” вилоятлардаги саралаш босқичлари якунланди.

Ҳамшира-2018

Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятларда биринчи ўринни эгаллаган 14 нафар ҳамшира жорий йилнинг 13 июнь куни танловнинг республика босқичида ўзаро беллашиб, билимларини синовдан ўтказади.

Мазкур нуфузли кўрик-танлов олдидан 12 июнь куни ҳурриятимиз, порлоқ истиқболимиз ва эзгу мақсадларимиз рамзи бўлган “Мотамсаро она” хайкали пойига тантанали равишда гул қўйиш маросими бўлиб ўтди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида “Ҳамшира-2018” танлови иштирокчилари “Мотамсаро она” хайкали пойига гулчамбарлар қўйишди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Ахборот хизмати.