Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар

ФАРМАЦЕВТИКА ТАРМОҒИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ АГЕНТЛИГИГА ЯНГИ РАҲБАР ТАЙИНЛАНДИ Бош сахифа

14 февраля 2018

ФАРМАЦЕВТИКА ТАРМОҒИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ АГЕНТЛИГИГА ЯНГИ РАҲБАР ТАЙИНЛАНДИ

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Дусанов Зохид Абдукаюмович бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 февралдаги ПҚ-3525-сонли қарорига кўра, мазкур агентликка раҳбар этиб Абдуллаев Азиз Рустамович тайинланди.

Агентлик раҳбарининг биринчи ўринбосари лавозимига Бердиев Нозим Нусратиллаевич, ўринбосар Темиров Алишер Смитиллаевич тайинланди.

Азиз Абдуллаев шу вақтгача “Дори воситалар, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартизацияси Давлат маркази” ДУК директори сифатида фаолият юритиб келаётган эди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Ахборот хизмати.