Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар

Соғлиқни сақлаш вазирлиги: ТЕЗКОР ТИББИЙ ГУРУҲ РОССИЯГА УЧИБ КЕТДИ Бош сахифа

06 октября 2017

Соғлиқни сақлаш вазирлиги: ТЕЗКОР ТИББИЙ ГУРУҲ РОССИЯГА УЧИБ КЕТДИ

Бахтсиз ҳодиса оқибатида жароҳатланган ўзбекистонликларга тиббий ёрдам кўрсатиш учун тезкор тиббий гуруҳ Россия Федерациясига учиб кетди.

Россиянинг Владимир вилоятида 2017 йилнинг 6 октябрь куни автобус ва поезд тўқнашуви содир бўлди. Жабрланганлар орасида ўзбекистонликлар ҳам бор.

Давлатимиз уларга зудлик билан тиббий ёрдам кўрсатиш ва юртимизга олиб келиш учун барча чораларни кўрмоқда. Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигида ҳалокат оқибатида жабрланган фуқароларга тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича тезкор гуруҳ тузилди. Гуруҳга Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари — Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бош директори Абдуҳаким Хаджибаев бошчилигидаги малакали жарроҳ, нейрожарроҳ, травматолог, ортопед, реаниматолог-анестезиолог, невролог каби мутахассислардан таркиб топган. Улар зарур тиббий воситалар, дори-дармон захиралари билан етарли даражада таъминланган.

тезкор тиббий гуруҳ россияга учиб кетди

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказида ҳалокат оқибатида жабрланганларга юқори малакали тезкор тиббий ёрдам кўрсатиш учун захира ўринлари тайёрланди. Қўшимча дори-дармон ва тиббий воситалар етказиб берилди.

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги томони жабрланганларга тезкор тиббий ёрдам кўрсатаётган Россия Федерацияси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан автоҳалокат оқибатида жароҳатланган ўзбекистонликларнинг ҳолати ва кўрсатилаётган тиббий хизматлар бўйича ўзаро маълумот алмашиб турибди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Ахборот хизмати.