Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар

СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИ: Владимир вилоятида ҳалокатга учраган ўзбекистонликларга тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича тезкор гуруҳ тузилди Бош сахифа

06 октября 2017

СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИ: Владимир вилоятида ҳалокатга учраган ўзбекистонликларга тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича тезкор гуруҳ тузилди

Россиянинг Владимир вилоятида 2017 йилнинг 6 октябрь куни автобус ва поезд тўқнашуви содир бўлди. Жабрланганлар орасида ўзбекистонликлар ҳам бор.

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигида ҳалокат оқибатида жабрланган фуқароларга тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича тезкор гуруҳ тузилди. Гуруҳ малакали жарроҳ, нейрожарроҳ, травматолог, ортопед, анестезиолог, невролог каби мутахассислардан таркиб топган. Улар зарур тиббий воситалар, дори-дармон захиралари билан етарли даражада таъминланган.

Айни вақтга гуруҳ Россия Федерациясига учиб кетишга тайёр ҳолатда.

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказида ҳалокат оқибатида жабрланганларга юқори малакали тезкор тиббий ёрдам кўрсатиш учун захира ўринлари тайёрланди. Қўшимча дори-дармон ва тиббий воситалар етказиб берилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Ахборот хизмати.