Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар

ЭЪЛОН Бош сахифа

05 ноября 2018

ЭЪЛОН

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 18 сентябрдаги 736-сон “Давлат тиббиёт ташкилотларининг тиббиёт кадрларини қайта тайёрлаш, уларнинг малакаси ва касб кўникмаларини оширишни самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги давлат тиббиёт ташкилотларининг тиббиёт кадрларини хорижий етакчи тиббиёт ва илмий муассасаларга қайта тайёрлаш ҳамда малака ошириш, илғор хорижий тажрибани ўрганиш ва касб кўникмаларини оширишга юбориш учун жорий йилнинг 1 ноябридан 1 декабригача танлов эълон қилади.

Танловда иштирок этиш учун куйидаги хужжактлар тақдим этилади:

а) Ҳайъат раиси номига таълимнинг шакли ва йўналиши кўрсатилган, белгиланган тартибдаги ариза;

б) белгиланган шаклдаги маълумотнома-объективка (анкета);

в) давлат тиббиёт ташкилоти раҳбарининг номзодни хорижий тиббиёт ва илмий муассасаларда қайта тайёрлаш ва малака ошириши зарурлиги кўрсатилган тавсияномаси;

г) олий таълим муассасасини тугатганлигини тасдиқловчи диплом нусхаси;

д) илмий даражаси ва илмий унвонини тасдиқловчи дипломларнинг нусхаси(агар мавжуд бўлса);

е) меҳнат дафтарчаси нусхаси;

ж) паспорт нусхаси;

з) ҳарбий билет ёки чақирув гувоҳномаси нусхалари;

и) ўрнатилган ҳажмдаги фотосуратлар (Ҳайъат томонидан белгиланади);

к) чет тилидан билим даражасини белгиловчи амалдаги миллий ёки халқаро сертификат (Миллий квалификация сертификати, IELTS, TOEFL ва шу кабилар), агар мавжуд бўлса.

Танловда иштирок этиш учун ҳужжатлар тиббиёт ходими меҳнат қилаётган давлат тиббиёт ташкилоти кадрлар бўлими томонидан Қорақалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармалари кадрлар бўлимига тақдим этилади.

Қорақалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармалари, Республика ва вилоятлар давлат санитария-эпидемиология назорат марказлари томонидан хужжатлар ихтисослаштирилган, илмий-амалий тиббиёт марказлар, илмий текшириш институтлари ишчи органига такдим этилади.

Танловда иштирок этувчилар томонидан такдим этиладиган хужжатларни ўрганиб чиқиш Соғлиқни сақлаш вазирининг 2018 йил 15 февралдаги 98-сон буйруғи билан тасдиқланган Давлат тиббиёт ташкилотларининг тиббиёт кадрларини хорижий етакчи тиббиёт ва илмий муассасаларга қайта тайёрлаш ҳамда малака оширишга юбориш учун танлов асосида танлаб олиш, шунингдек республикага етакчи хорижий тиббиёт ҳамда илмий муассасалардан таклиф этиладиган малакали хорижий тиббиёт мутахассисларининг рўйхатини шакллантириш тартиби тўғрисидаги Низомга мувофик амалга оширилади.

Тақдим этилган ҳужжатларда камчиликлар мавжуд бўлса, Ҳайъатнинг ишчи органи томонидан давлат тиббиёт ташкилотига аниқланган камчиликларни ва уларни бартараф этиш муддати кўрсатилган хабарнома юборилади.

Камчилик хабарномада белгиланган муддатда бартараф этилмаса номзод танловга қўйилмайди.

Мурожаат учун телефон: (0371) 239-48-36

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Фан ва тиббий таълим Бош бошқармаси етакчи мутахассиси Н.Даминова


Кўчириб олиш pdf |