X
Логин
Пароль

Оддий куриниш

Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар
“VIII Ибн Сино ўқишлари” - халкаро илмий - амалий анжумани ўтказишини режалаштирилган

Бош сахифа

20 ноября 2015

“VIII Ибн Сино ўқишлари” - халкаро илмий - амалий анжумани ўтказишини режалаштирилган

АХБОРОТ ХАТИ

Ҳурматли ҳамкасблар!

Ибн Сино жамоат фонди, ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий комиссияси, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан хамкорликда 2015 йил 20-21 ноябр кунлари Бухоро шахрида ўтказиладиган “Ибн Сино тиббий мероси ва тиббиётнинг долзарб муаммолари ” мавзусидаги “VIII Ибн Сино ўқишлари” - халкаро илмий - амалий анжуманини ўтказишни режалаштирган. Анжуманда Республикамиз ва хорижий мутахассис ва олимлар иштирок этадилар.

Анжуманнинг асосий илмий йўналишлари:

1. Ибн Сино меросининг фан тараққиётидаги аҳамияти.

2. Ибн Сино таълимотининг соғлом турмуш тарзини шакллантиришдаги ўрни.

3. Касалликларни олдини олиш, ташхислаш ва даволашда Ибн Сино таълимоти ва замонавий тиббиётнинг долзарб муаммолари.

4. Халқ табобати ривожланишида Ибн Сино меросининг аҳамияти.

5. Ибн Сино меросининг замонавий фармацияда тутган ўрни

Анжуман материаллари илмий тўпламда нашр этилади.

Анжуманда иштирок этиш тартиби.

1. Тезис чоп этилиши.

2. Тезис чоп этилиши + маърўза.

Тезислар мавзуси албатта Абу Али Ибн Сино таълимотига узвий боғлиқ бўлиши ва шу асосда хусусий илмий-амалий тадқиқотга эга бўлиши шарт.

Муаллиф фақат 2 тезис билан иштирок этиши мумкин.

Илмий тўпламда нашр этилган тезислар ва анжуман дастури билан Ибн Сино жамоат фонди сайтида www.foundibnsino.uz 20 сентябр кунидан бошлаб танишишингиз мумкин.

Тезисларга талаблар:

1. Хажми - 1 бет А4 форматда, Times New Roman 14 ўлчамли шрифтда, чап томондан 3см., ўнг томондан 1,5 см. , юқори ва пасти 2 см, матнда қаторлараро 1,0 интервалдан фойдаланилган холда.

2. Тезис номи бош харфлар билан ўртага ёзилади. Навбатдаги қаторга муаллиф тўлиқ фамилияси ва исм-шарифи бош харфи ёзилади. Навбатдаги қаторда давлат, шахар, вилоят ва ташкилот номи тўлиқ ёзилади. Маърўзачи фамилияси остида чизиқ билан белгиланади.Тезис матнидан сўнг муаллифлар (иш жойи, лавозими, илмий даражаси) хақида маълумот ва манзили (телефон рақами, e-mail) кўрсатилиши шарт.

3. Тезислар ёки ўзбек, ёки рус, Ёки инглиз тилида бўлиши мумкин.

Тезисларни қабул этиш муддати:

10 сентябр 2015 йил соат 16:00 га қадар тезислар қуйидаги электрон манзилда қабул қилинади: avicenna.abstracts@yandex.ru

Ташкилий масалалар бўйича мурожаат этишингиз мумкин:

Ибн Сино жамоат фонди, 100007, Тошкент шахри, Паркент кўчаси 51а, 

тел/факс: (+99871) - 268-08-97, 

(+99890)- 351-44-76, 

(+99893)- 557-48-01,

e-mail: ibnsino2013@yandex.com ,  www.foundibnsino.uz


Кўчириб олиш pdf |