Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги тиббиёт ташкилотлари томонидан пуллик хизмат кўрсатиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида Бош сахифа

06 сентября 2019

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги тиббиёт ташкилотлари томонидан пуллик хизмат кўрсатиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида

ЛОЙИҲА





Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги

тиббиёт ташкилотлари томонидан пуллик хизмат кўрсатиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида


Ўзбекистон Республикасининг “Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 декабрдаги ПФ-5590-сон “Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони, 2018 йил 7 декабрдаги ПҚ-4055-сон “Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги, Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 3 сентябрдаги 414-сон “Бюджет ташкилотларини маблағ билан таъминлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги, 2016 йил 26 февралдаги 55-сон “2016-2020 йилларда хизматлар кўрсатиш соҳасини ривожлантириш дастури тўғрисида”ги ва 2017 йил 5 сентябрдаги 696-сон “Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги тиббиёт ташкилотларида Ўзбекистон Республикаси давлат бюджети маблағлари ҳисобига тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида буюраман:

1. “Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги тиббиёт ташкилотлари томонидан пуллик хизмат кўрсатиш тартиби тўғрисидаги Низом” иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири, Тошкент шаҳар ва вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари ҳамда республика тасарруфидаги тиббиёт ташкилотлари раҳбарлари, давлат тиббиёт ташкилотларида пуллик тиббий ва сервис хизматлар, мазкур буйруқнинг иловаси билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги тиббиёт ташкилотлари томонидан пуллик хизмат кўрсатиш тартиби тўғрисидаги Низом асосида ташкил қилинишини таъминласин.

3. Ички аудит ва молиявий назорат хизмати (Н.Юсупходжаев), Давлат-хусусий шерикликни ва тиббий туризмни ривожлантириш бош бошқармаси (К.Эшназаров) ва Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси (Б.Эргашев) давлат тиббиёт ташкилотларида пуллик тиббий ва сервис хизматларини ташкил этиш, уларнинг номенклатураси ва ҳажмини кенгайтириш, бюджетдан ташқари тушадиган маблағлар бўйича прогноз параметрлар ижроси, кўрсатилаётган пуллик тиббий ва сервис хизматларга нарх (тариф) белгилаш ва уларни қўллаш, бюджетдан ташқари тушган маблағларнинг сарф-харажати юзасидан доимий мониторинг олиб борсин.

4. Мазкур буйруқнинг ижросини назорат қилиш вазир ўринбосарлари Б.Низомов ва Ли Донг Ук зиммасига юклатилсин.

Вазир А.Шадманов






Соғлиқни сақлаш вазирининг

20__ йил “___”____________даги

_____-сонли буйруғига илова

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги

тиббиёт ташкилотлари томонидан пуллик хизмат кўрсатиш тартиби

тўғрисидаги Низом

Ўзбекистон Республикасининг “Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил
7 декабрдаги ПФ-5590-сон “Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони, 2018 йил 7 декабрдаги ПҚ-4055-сон “Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги, Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 26 февралдаги 55-сон “2016-2020 йилларда хизматлар кўрсатиш соҳасини ривожлантириш дастури тўғрисида”ги, 2017 йил 5 сентябрдаги 696-сон “Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги тиббиёт ташкилотларида Ўзбекистон Республикаси давлат бюджети маблағлари ҳисобига тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорлари асосида ишлаб чиқилган бўлиб, Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги тиббиёт ташкилотларида пуллик тиббий ва сервис хизматларини ташкил қилиш тартибини белгилайди.

I. Умумий қоидалар

1. Тиббиёт ташкилотларида давлат томонидан кафолатланган бепул тиббий хизматлар давлат бюджети маблағлари ҳисобига кўрсатилади. Давлат томонидан кафолатланган бепул тиббий хизматлардан ташқари хизматлар қўшимча хисобланади ва тарафларнинг ўзаро келишувига кўра пуллик асосда кўрсатилади.

Қўшимча хизматлар юридик ва/ёки жисмоний шахсларнинг ўз маблағлари ҳамда қонун билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.

2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 сентябрдаги 696-сон “Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги тиббиёт ташкилотларида Ўзбекистон Республикаси давлат бюджети маблағлари ҳисобига тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори билан тасдиқланган низомнинг 13-бандига асосан, агар мижоз тиббий ёрдам олиш учун тегишли йўлланмасиз (ордерсиз) тиббиёт ташкилотига бевосита мурожаат этса, тиббий ёрдам белгиланган тартибда пуллик асосда кўрсатилади.

3. Мижозларга шошилинч ва кечиктириб бўлмайдиган тез тиббий ёрдамнинг барча турлари, Шошилинч тиббий ёрдам марказларида (бўлимлари) беморларни даволашнинг белгиланган чекланган муддатларига мувофиқ бепул асосда кўрсатилади.

II. Тиббиёт ташкилотларида пуллик хизматларни

ташкил этиш тартиби

4. Бюджет ҳисобидан молиялаштириладиган тиббиёт ташкилотларида бюджет ташкилотларини ривожлантириш Жамғармаси (бюджетдан ташқари тушумлар учун алоҳида ҳисоб рақами) ташкил этилган бўлиши керак.

5. Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига биноан ташкил этилган давлат тиббиёт унитар корхоналари ва муассасалари, уларнинг тиббий фаолияти Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида назарда тутилган тақдирда лицензия олмасдан тиббий фаолият юритишга ҳақлидир.

6. Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида тиббий хизмат кўрсатиши белгилаб қўйилган бюджетдан молиялаштириладиган тиббиёт ташкилотларида пуллик хизматлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 3 сентябрдаги 414-сон қарори асосида ташкил этилади. Бунда бирор юқори турувчи соғлиқни сақлаш органининг рухсати ёки лицензияси талаб этилмайди.

7. Пуллик хизматларни ташкил қилишда тиббиёт ташкилотларида қуйидаги ишлар ташкиллаштирилган бўлиши шарт:

пуллик асосда кўрсатилган хизматлардан топилган маблағларни бюджет ташкилотларининг ривожлантириш Жамғармасига тушириш учун алоҳида ҳисоб рақамининг мавжудлиги;

мазкур низомнинг иловасида келтирилган шаклда тиббиёт муассасанинг қабулхона ва поликлиника бўлимларида Ахборот бурчагининг мавжудлиги;

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2015 йил 16-майдаги 12/17-сон “Юридик шахслар томонидан касса операцияларини амалга ошириш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори (Адлия вазирлигдан ўтган рўйхат рақами 2687-сон, 2015 йил 22 июн) талаблари асосида ташкил этилган касса;

белгиланган тартибда тасдиқланган даромад ва харажатлар сметасининг мавжудлиги;

пуллик асосда кўрсатилиши режалаштирилган хизматларнинг белгиланган тартибда тасдиқланган калькуляция ва нархномаларнинг мавжудлиги.

8. Тиббиёт ташкилотлари иш жараёнида доимий равишда ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш орқали мижозларга қулайлик яратиб бориш чораларини кўриши шарт. Жумладан:

кўрсатиладиган тиббий хизматлар номенклатураси, уларнинг нархлари, стационар шароитдаги бўлимлардаги палаталарнинг расм ёки видеороликлари ҳамда “онлайн-маслаҳатчи” дастурини ўз ичига оладиган доимий равишда янгилаб туриладиган тиббиёт муассасанинг веб-сайти фаолияти йўлга қўйилиши;

тиббиёт муассасалари тузилмасидаги поликлиникаларда шифокорларнинг қабулига навбатга туриш учун электрон таблолар жорий этилган бўлиши лозим.

III. Мижозларни қабул қилиш ва беморларни даволаш тартиби

9. Мижоз тиббиёт ташкилотларининг маслаҳат поликлиникалари томонидан қабул қилинади.

10. Мижозларни қабул қилишни рўйхатдан ўтказиш тиббиёт муассасаларнинг маслаҳат поликлиникалари рўйхатга олиш бўлимларида амалга оширилади, бу ерда ҳар бир мижозга унинг паспорти маълумотлари асосида амбулатория картаси очилади.

11. Тиббиёт муассасаларига биринчи марта келган шахслар белгиланган прейскурант бўйича ҳақ тўлагандан сўнг маслаҳат олиш учун мутахассис шифокорга юборилади.

Ҳақ тўлаш банк муассасасида ёки тиббиёт муассасаларининг назорат-касса (терминал) аппаратлари қўлланган ва қатъий ҳисобот ҳужжатлари ҳисобланадиган бланкалардан фойдаланган ҳолда амалга оширилади. Мижоз нақд пул билан тўланган тақдирда банк томонидан тасдиқланган тўлов топшириқномаси нусхасини ёки кассир томонидан мижознинг ҳақ тўлаганлигини тасдиқловчи тўлов қоғозини рўйхатга олиш бўлимига топширади, касса изи туширилган чек мижознинг ўзида қолади.

13. Маслаҳат бериш вақтида шифокор-мутахассис мижозни, дастлабки тиббий текширувдан ўтишга юборади, зарур ҳолларда эса, мижозга тасдиқланган ташхис қўйиш мақсадида даволаш стандартларига мувофиқ қўшимча тиббий текширувлар белгилаши мумкин, текширув натижаларига кўра, мижозга амбулатория ёки стационар шароитда даволаш курсини белгилайди.

14. Амбулаторияда ёки стационарда даволаш курсини амалга оширишга қарор қилингандан кейин маслаҳат берувчи шифокор-мутахассис мижознинг амбулатор картани рўйхатхонага топширади.

15. Стационар шароитда пуллик хизматлар хўжалик хисобидаги бўлим ва/ёки ўринларда кўрсатилади.

Истисно тариқасида, йўлланма (ордер)сиз мурожаат қилган мижозлар пуллик асосда бўш турган бюджет маблағлари хисобидан молиялаштириладиган даво ўринларига ётказилиши мумкин. Бунда, пуллик асосда даволанадиган беморлар сони тиббиёт муассасанинг умумий ўринлар сонининг 10 фоизидан ошмаслиги керак.

17. Пуллик тиббий ёрдам кўрсатиш юзасидан шартнома ушбу низомнинг 2-иловасига мувофиқ шакл бўйича икки ёхуд уч нусхада тузилади, уларни мижоз, унинг ҳомийси (у мавжуд бўлганда) ва тиббиёт ташкилоти раҳбари ёки мазкур функциялар меҳнат вазифаларига мувофиқ зиммасига юкланган ваколатли шахс имзолайди, шартномалар бир нусхадан мижозга ва унинг ҳомийсига (у мавжуд бўлганда), шунингдек тиббиёт ташкилотининг ҳужжатлар йиғма жилдларида сақлаш учун берилади.

18. Мижозлар тиббиёт ташкилотига олдиндан тўлов асосида жойлаштирилади. Олдиндан тўлов миқдори тиббиёт ташкилоти ва бемор ўртасида тузиладиган шартномада белгиланади. Тиббиёт ташкилот томонидан белгиланган олдиндан тўлов миқдори барча беморлар учун қўлланилади, бунда бирор-бир беморга уни камайтириш орқали устунлик берилишига йўл қўйилмайди.

Бу ҳолда, фақат юридик шахс - иш берувчи ёки беморни даволаш қийматини мурувват тариқасида тўлаган бошқа ташкилот ҳомий бўлиши мумкин. Бюджет ташкилотлари ўз ходимларининг даволаниш қийматини бюджет маблағлари ҳисобига тўлаши тақиқланади.

19. Ташхис қўйиш ва даволаш сифатининг тасдиқланган стандартларида назарда тутилмаган қўшимча даволаш ва ташхис тартиботлари:

мижозда қўшимча касалликлар топилганда, уларнинг ташхис қўйиш ва даволаш харажатлари келишувга кўра ҳамда мижоз ёхуд унинг ҳомийси ҳисобига қопланганда;

тиббиёт муассаса томонидан кўрсатилган тиббий ёрдам натижасида ёки тиббиёт ташкилоти мутахассисларининг нотўғри ташхиси ва хатти-ҳаракатлари туфайли юзага келганда, даволаш харажатлари тиббиёт ташкилотининг ўз маблағлари ҳисобидан қопланади.

20. Мижоз тиббиёт ташкилотдан чиқиш вақтида намунавий шаклдаги шартнома иловасида келтирилган бажарилган ишлар далолатномасига асосан якуний ҳисоб-китоб ишлари ўтказилади.

Бунда, мижоз томонидан ортиқча тўланган маблағнинг қайтарилиши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 17 ноябрдаги 306-сон “Фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машиналарининг қўлланишини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорининг 6-иловасида белгиланган тартибда амалга оширилади.

21. Стационар шароитда даволанган мижозлар билан тузиладиган шартнома ва якуний хисоб-китоблар далолатномаси тиббиёт ташкилотининг пуллик хизмат бўйича менежерлари томонидан амалга оширилади.

22. Тиббиёт ташкилоти ёки унинг ҳомийси мижозда қўшимча касалликлар аниқланганлиги туфайли кўрсатилиши зарур бўлган қўшимча тиббий ёрдам ҳажми учун тўловни рад этган тақдирда, мижоз ташхис қўйиш ва даволаш сифати стандартларига мувофиқ назарда тутилган ва қиймати тўланган тиббий ёрдамни тўлиқ ҳажмда олгандан кейин, тиббиёт ташкилоти томонидан мижозни шифохонадан чиқариш ёки уни яшаш жойидаги соғлиқни сақлаш муассасасига ўтказиш масаласи қўйилади.

IV. Бюджетдан ташқари маблағларни

шакллантириш тартиби

23. Бюджет ташкилотларини маблағ билан таъминлаш манбалари қуйидагилардан иборат:

фаолият тури бўйича товарлар (ишлар, хизматлар) ишлаб чиқариш ва сотишдан;

бюджет ташкилотлари томонидан вақтинча фойдаланилмаётган биноларни ва давлатнинг бошқа мол-мулкини бошқа ташкилотларга ижарага беришдан;

юридик ва жисмоний шахслар томонидан бюджет ташкилотларига ҳомийлик (беғараз) ёрдами берилишидан олинган қўшимча даромадлар.

24. Тиббиёт ташкилотларининг фаолият турлари бўйича ишлаб чиқариладиган товарлар (ишлар, хизматлар)нинг рўйхати тиббиёт ташкилотининг уставида ёки низомида кўрсатилган бўлиши керак. Тиббиёт муассасалари томонидан пуллик тиббий ва сервис хизматлари кўрсатиш тўғрисидаги низом мазкур низом талабларидан келиб чиққан ҳолда ишлаб чиқилади ва муассаса раҳбари томонидан тасдиқланади.

25. Бюджет ташкилотлари бюджетдан ташқари жамғармалари бўйича даромадлар ва харажатлар сметаларини тузадилар. Бюджетдан ташқари жамғармалар бўйича даромадлар ва харажатлар сметалари тиббиёт ташкилоти раҳбари томонидан мустақил равишда тасдиқланади.

Бюджетдан ташқари жамғармалар бўйича даромадлар ва харажатлар сметаларини тузиш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2014 йил 14 ноябрдаги 74-сон “Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг харажатлар сметаси ва штат жадвалларини тузиш, тасдиқлаш ва рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги буйруғида (рўйхат рақами 2634-сон, 2014 йил 15 декабрь) белгиланган тартибда амалга оширилади.

26. Пуллик тиббий ва сервис хизматларига нарх (тариф)лар Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруқлари ёки қарорларида белгиланган тартибда ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.

Бунда, пуллик тиббий хизматларга тарифлар камида бир йилда бир маротаба кўриб чиқилиши лозим. Нарх (тариф) кўриб чиқилаётган даврда амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ нарх (тариф)да кўзда тутилган солиқ, ажратма ва бошқа турдаги мажбурий тўловларнинг миқдори ўзгармаган тақдирда ва/ёки пуллик тиббий ва сервис хизматлари бўйича амалдаги нархлар фойда келтираётган ёки бозор рақобатбардошлигига чидамкор бўладиган бўлса, унда тиббиёт ташкилоти томонидан нарх (тариф)лар ўзгаришсиз қолдирилиши бўйича тиббиёт ташкилотининг баённомаси расмийлаштирилиши мумкин. Баённомада нарх (тариф)ларнинг ўзгаришсиз қолдирилаётганлигини асословчи сабаблар кўрсатилади.

27. Ҳар бир тиббиёт ташкилоти раҳбари кўрсатилаётган пуллик тиббий ва сервис хизматлар номенклатурасини илғор ҳалқаро тажрибадан келиб чиққан ҳолда кенгайтириб бориш чораларини кўриши шарт. Тиббиёт ташкилотларида сервис хизмат турлари мазкур низомнинг 3-иловасида келтирилган рўйхатга мувофиқ ташкил этилади. Тиббиёт ташкилоти томонидан аҳоли талабларини инобатга олган ҳолда рўйхатда кўрсатилмаган сервис хизмат турлари Соғлиқни сақлаш вазирлигининг рухсати билан амалга оширилиши мумкин.

V. Бюджетдан ташқари маблағларнинг

сарф-харажат тартиби

28. Бюджет ташкилотида вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик бўйича тўланмаган нафақалар ва кредиторлик қарз мавжуд бўлмаса товарлар (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш бўйича жами харажатларнинг ўрни тўлдирилгандан кейин Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармасининг қолган маблағлари (ҳомийлик ёрдами, беғараз ёрдам миқдори бундан мустасно):

тушган барча маблағларнинг камида 50 фоизи моддий-техника базани мустаҳкамлашга;

кўпи билан 50 фоиздан ортиқ бўлмаган миқдорда бюджет ташкилотлари ходимларини ижтимоий ҳимоя қилиш ва моддий рағбатлантириш тадбирларига сарфланади.

Юридик ва жисмоний шахслар томонидан бюджет ташкилотига кўрсатилган ҳомийлик маблағларининг барча суммаси, агар ҳомий билан махсус ўзгача ҳол келишилмаган бўлса, бюджет ташкилотининг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга сарфланади.

29. Товарлар (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш бўйича харажатларни йўналтириш пуллик тиббий хизмат бўйича тузилган калькуляцияга киритилган харажатлар миқдоридан келиб чиққан ҳолда амалга оширилиши мумкин. Бунда, бирламчи навбатда тиббиёт ташкилотининг бюджетдан ташқари топилаётган маблағга қўшган ҳиссасига қараб ходимлар рағбатлантирилади.

30. Ҳар бир тиббиёт ташкилот томонидан Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 153-моддасига асосан меҳнат ҳақи шакли ва тизимлари, мукофотлар, қўшимча тўловлар, устамалар, рағбатлантириш тарзидаги тўловлар жамоа шартномаларида, шунингдек иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишиб қабул қилинадиган бошқа локал ҳужжатларда белгиланган бўлиши лозим.

Бунда, меҳнат ҳақининг миқдори иш берувчи билан ходим ўртасидаги келишувга биноан белгиланади. Меҳнат ҳақи миқдори қонун ҳужжатлари билан белгиланган энг кам миқдордан оз бўлиши мумкин эмас ва унинг энг кўп миқдори бирон бир тарзда чекланмайди.

Тиббиёт ташкилотда бюджетдан ташқари топилган маблағларнинг ойлик маошга сарфланадиган қисми топилган маблағнинг 30 фоизидан кам бўлмаслиги керак.





Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги

тиббиёт ташкилотлари томонидан пуллик хизмат кўрсатиш тартиби

тўғрисидаги Низомга 1-илова




Пуллик тиббий хизмат кўрсатиш бўйича

“___” ____________ ______ йилдаги ______ сонли ШАРТНОМА

_______________________ номидан муассаса устави асосида иш кўрувчи, кейинчалик Бажарувчи" деб юритилувчи муассаса рахбари _______________________ бир томондан, кейинчалик "Мижоз" деб юритилувчи, фукаро ______________________ иккинчи томондан, Устав, Низом, ишончнома асосида иш кўрувчи, кейинчалик “Ҳомий” деб юритилувчи учинчи томондан, мазкур Шартномани қуйидагилар тўғрисида туздилар.

I. ШАРТНОМА МАВЗУСИ

1.1. Мазкур Шартнома бўйича Бажарувчи Мижозга қуйидаги кўрсатилган хажмда ва муддатда тиббий хизматлар кўрсатади, Мижоз/Хомий эса мазкур Шартнома барча томонлар томонидан имзоланган пайтдан бошлаб ушбу хизматларга белгиланган тарифлар бўйича олдиндан хақ тўлаш шартларида Бажарувчининг хисоб ракамига хақ тўлайди.

Кўрсатиладиган хизматлар номи

Ўлчов

бирлиги

нархи

сумма

1.

Ўрин-кун

2.

Тиббий-диагностик ёрдам

3.

Дори-дармон

4.

Пуллик овқатланиш

Жами:

II . ТОМОНЛАРНИНГ ХУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ

2.1. Бажарувчи қуйидагиларга мажбур:

а) мазкур Шартноманинг 1.1. бандида кўрсатилган тиббий хизматларни мазкур Шартномада белгиланган хажмлар ва муддатлар доирасида кўрсатиш;

б) далолатнома билан расмийлаштирилган амалдаги харажатлар натижалари бўйича фойдаланилмай қолган маблағларни Мижозга/Хомийга кайтариш.

2.2. Бажарувчи қуйидаги хуқуқларга эга:

а) Мижоздан Бажарувчининг ички тартиб-қоидаларига, даволаш режимига, тиббий ходимлар кўрсатмалари ва тайинлашларига риоя қилишни талаб этиш;

б) мазкур Шартноманинг 1.1. бандида назарда тутилган кўрсатиладиган хизматлар қийматини тўлаш шартларига риоя этилмаган тақдирда мазкур Шартномани бир томонлама бекор қилиш.

2.3. Мижоз қуйидагиларга мажбур:

а) Бажарувчининг ички тартиб-қоидаларига, даволаш режимига, Бажарувчининг тиббий ходимлари кўрсатмалари ва тайинлашларига риоя қилиш;

б) мазкур Шартноманинг 1.1. бандида назарда тутилган шартларда хизматларнинг тўлиқ қийматини Бажарувчига ўз вақтида тўлаш.

2.4. Мижоз қуйидаги хуқуқларга эга:

а) мазкур Шартноманинг 1.1. бандида кўрсатилган тиббий хизматларни мазкур Шартномада белгиланган хажмлар ва муддатлар доирасида олиш;

б) тиббий ёрдам кўрсатишнинг тасдиқланган тартиб-қоидалари, ташхис қўйиш ва даволаш стандартлари, тарифлар билан танишиш;

в) далолатнома билан расмийлаштирилган амалдаги харажатлар натижалари бўйича фойдаланилмай қолган маблағлар қайтарилишини талаб қилиш ва олиш.

г) Бажарувчини ___кун олдин ёзма равишда огохлантириб, мазкур Шартномани бир томонлама бекор қилиш.

III. ТОМОНЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ

3.1. Мазкур Шартнома шартлари бажарилмаганлиги ёхуд зарур даражада бажарилмаганлиги учун томонлар бир-бирининг олдида Ўзбекистон Республикасининг қонун хужжатларида назарда тутилган тартибда жавоб берадилар.

IV. ШАРТНОМАНИНГ БОШҚА ШАРТЛАРИ

4.1. Бажарувчи томонидан тиббий хизмат кўрсатилиши ёки Бажарувчи ходимларининг нотўғри ташхиси ва хулосалари туфайли салбий оқибатлар пайдо бўлган тақдирда, Бажарувчи Мижоз учун қўшимча ташхис қўйиш ва даволаш ёрдами, дори-дармонлар ва овқат қийматини ўз маблағлари хисобидан тўлайди.

4.2. Бажарувчи томонидан кўрсатиладиган хизматлар нархи ошган тақдирда, Мижоз билан якуний ҳисоб-китоб шартнома тузилган санада амалда бўлган нархлар асосида амалга оширилади.

4.3. Мазкур Шартномада тартибга солинмаган масалалар бўйича томонлар Ўзбекистон Республикаси қонун хужжатларига амал қиладилар.

V. НИЗОЛАРНИ ХАЛ ЭТИШ ТАРТИБИ

5.1. Мазкур Шартномани бажаришда пайдо бўлиши мумкин бўлган низолар ва келишмовчиликлар имкони борича томонлар ўртасидаги музокаралар йўли билан хал этилади.

5.2. Низоларни музокаралар йўли билан хал этиш мумкин бўлмаган тақдирда, улар Ўзбекистон Республикаси қонун хужжатларига мувофиқ судда кўриб чиқилиши керак.

VI. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР

6.1. Мазкур Шартномага хар кандай ўзгартириш ва кўшимчалар, агар улар ёзма шаклда тузилган бўлса ва томонларнинг бунга вакил қилинган вакиллари томонидан имзоланган бўлса, хакикий ва мазкур Шартноманинг ажралмас қисми хисобланади.

6.2. Мазкур Шартнома уни барча томонлар имзолаган пайтдан бошлаб кучга киради.

6.3. Мазкур Шартнома хар бир томон учун икки (уч) нусхада тузилди. Барча нусхалар ўхшаш ва бир хил юридик кучга эгадир.

VII. ТОМОНЛАРНИНГ ЮРИДИК МАНЗИЛЛАРИ ВА ИМЗОЛАРИ

Бажарувчи

Мижоз

Ҳомий

(тўлиқ номи, манзили)

(Ф.И.Ш.)

(тўлик номи, манзили)

х/р №

х/р №

(паспорт раками ва

серияси, ким томони-

МФО

МФО

дан ва качон берилган)

Рахбар

(Ф.И.Ш.)

Раҳбар

(Ф.И.Ш.)

М.Ў.

имзо

(яшаш манзили)

М.Ў.

имзо

















______ - сонли шартномага асосан

хизматларни қабул қилиш-топшириш далолатномаси

Кўрсатилган тиббий хизматлар номи

Ўлчов бирлиги

нархи

сумма

1.

2.

3.

4.

5.

6.

7.

8.

9.

10.

11.

12.

13.

14.

15.

16.

17.

18.

19.

20.

Даволаниш учун жами:

1.

Дори-дармон харажатлари

2.

Пуллик овқатланиш харажатлари

Умумий:

Бемор томонидан тўланган маблағ __________________ сўм.

Беморга/дан қайтариладиган/ундириладиган маблағ __________ сўм.

(кераксизи ўчирилсин)

Бўлим бошлиғи ____________ ______________

(имзо) (ф.и.ш.)

Даволовчи шифокор ____________ ______________

(имзо) (ф.и.ш.)

Хисобчи/иқтисодчи ____________ ______________

(имзо) (ф.и.ш.)

Бемор ____________ ______________

(имзо) (ф.и.ш.)

м.ў.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги

тиббиёт ташкилотлари томонидан пуллик хизмат кўрсатиш тартиби

тўғрисидаги Низомга 2-илова

______________________________________________________________ аҳолига

(тиббий ташкилот номи)

кўрсатилаётган пуллик тиббий хизматлар тўғрисида

АХБОРОТ БУРЧАГИ

Муассасанинг юридик манзили, телефон рақами ва иш тартиби

Ўзбекистон Республикаси «Фукаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида»ги Қонуннинг 24-моддасига асосан бемор хуқуқлари

Пуллик хизмат кўрсатиш қоидалари

Касалликлар нозологияси бўйича умумлаштирилган прейскурант

Таклиф ва шикоятлар журнали

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги

тиббиёт ташкилотлари томонидан пуллик хизмат кўрсатиш тартиби

тўғрисидаги Низомга 3-илова

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги даволаш-профилактика муассасаларида аҳолига кўрсатиладиган пуллик сервис хизмат турлари

Р Ў Й Х А Т И*

I. Оилавий поликлиникалар, болалар ва катталар поликлиникаларида.

1. Беморларни уйида ходим (тиббий ҳамшира, кичик тиббий ходим) парвариши;

2. Беморларни уйида физиотерапевтик даволаш, мануал терапия, массаж, даволовчи жисмоний машқ муолажалари ўтказиш;

3. Фитобарлар хизмати;

4. Ҳужжатлардан ксеронусха олиш хизмати;

5. Хўжалик хисобидаги стоматология бўлим (хоналари) ташкил этиш.

II. Туман ва шахар кўп тармоқли марказий поликлиникаларида.

1. Беморларни уйида ходим (тиббий ҳамшира, кичик тиббий ходим) парвариши;

2. Беморларни уйида физиотерапевтик даволаш, мануал терапия, массаж, даволовчи жисмоний машқ муолажалари ўтказиш;

3. Фитобарлар хизмати;

4. Ҳужжатлардан ксеронусха олиш хизмати;

5. Пойабзал таъмирлаш устахонаси ташкил этиш;

6. Хўжалик хисобидаги стоматология бўлим (хоналари) ташкил этиш.

III. Туман ва шахар марказий шифохоналари ва шифохоналарида, умумий профилдаги вилоят ва республика шифохоналарида, поликлиникаларида, диспансерларида, марказларда.

1. Фитобарлар ташкил этиш;

2. Беморлар яқинларини мехмонхона жойлари билан таъминлаш;

3. Қўшимча сервис хизмати ташкил этиш (телевизор, кондиционер, холодильник, ва шу кабилар);

4. Ҳўжалик хисобида кирхона ташкил этиш;

5. Ҳужжатлардан ксеронусха олиш;

6. Сартарошлик хизмати;

7. Бемор яқинларини беморга парвариш қилиш учун алохида ўрин билан таъминлаш (улар ҳоҳишига биноан пуллик овқат билан таъминлаш ва тиббий текширувлар ўтказиш);

8. Томорқа хўжалиги, иссиқхоналар ташкил этиш ва тайёр маҳсулотларни сотиш;

9. Ҳайдовчиларни ва ҳайдовчиларга номзодларни транспорт воситасини хайдашга яроқлилигини тиббий кўрикдан ўтказиш;

10. Пойабзал таъмирлаш устахонаси ташкил этиш;

11. Ҳўжалик хисобидаги соғломлаштириш ва реабилитация бўлимлари ташкил этиш;

12. Беморларни уйига бориб, шифокор маслаҳатини бериш;

13. Тиббий текширув натижаларини беморни уйига етказиб бериш.

IV. Болалар шифохоналарида (юқумли ва сил касалликлари шифохоналаридан ташқари).

1. Фитобарлар ташкил этиш;

2. Беморлар яқинларини мехмонхона жойлари билан таъминлаш;

3. Қўшимча сервис хизмати ташкил этиш (телевизор, кондиционер, холодильник, ва шу кабилар);

4. Ҳужжатлардан ксеронусха олиш;

5. Сартарошлик хизмати;

6. Беморлар яқинларини беморга парвариш қилиш учун алохида ўрин билан таъминлаш (улар ҳоҳишига биноан пуллик овқат билан таъминлаш ва тиббий текширувлар ўтказиш);

7. Пойабзал таъмирлаш устахонаси ташкил этиш;

8. Томорқа хўжалиги, иссиқхоналар ташкил этиш ва тайёр маҳсулотларни сотиш.

V. Ўсмирлар диспансерларида.

1. Фитобарлар ташкил этиш;

2. Ҳужжатлардан ксеронусха олиш;

3. Пойабзал таъмирлаш устахонаси ташкил этиш;

4. Сартарошлик хизмати.

VI. Туғруқ комплексларида, перинатал марказларда.

1. Фитобарлар ташкил этиш;

2. Беморлар яқинларини мехмонхона жойлари билан таъминлаш;

3. Қўшимча сервис хизмати ташкил этиш (телевизор, кондиционер, холодильник, ва шу кабилар);

4. Ҳужжатлардан ксеронусха олиш;

5. Сартарошлик хизмати.

VII. Шошилинч тиббий ёрдам тизими муассасаларида.

1. Фитобарлар ташкил этиш;

2. Беморлар яқинларини мехмонхона жойлари билан таъминлаш;

3. Қўшимча сервис хизмати ташкил этиш (телевизор, кондиционер, холодильник, ва шу кабилар);

4. Ҳўжалик хисобида кирхона ташкил этиш;

5. Ҳужжатлардан ксеронусха олиш;

6. Сартарошлик хизмати;

7. Беморлар яқинларини беморга парвариш қилиш учун алохида ўрин билан таъминлаш;

8. Томорқа хўжалиги, иссиқхоналар ташкил этиш ва тайёр маҳсулотларни сотиш.

VIII. Онкологик, эндокринологик диспансерларда.

1. Фитобарлар ташкил этиш;

2. Беморлар яқинларини мехмонхона жойлари билан таъминлаш;

3. Қўшимча сервис хизмати ташкил этиш (телевизор, кондиционер, холодильник, ва шу кабилар);

4. Ҳўжалик хисобида кирхона ташкил этиш;

5. Ҳужжатлардан ксеронусха олиш;

6. Сартарошлик хизмати;

7. Беморлар яқинларини беморга парвариш қилиш учун алохида ўрин билан таъминлаш;

8. Пойабзал таъмирлаш устахонаси ташкил этиш;

9. Томорқа хўжалиги, иссиқхоналар ташкил этиш ва тайёр маҳсулотларни сотиш.

IX. Наркологик диспансерларда.

1. Фитобарлар ташкил этиш;

2. Қўшимча сервис хизмати ташкил этиш (телевизор, кондиционер, холодильник, ва шу кабилар);

3. Ҳўжалик хисобида кирхона ташкил этиш;

4. Ҳужжатлардан ксеронусха олиш;

5. Сартарошлик хизмати;

6. Пойабзал таъмирлаш устахонаси ташкил этиш;

7. Томорқа хўжалиги, иссиқхоналар ташкил этиш ва тайёр маҳсулотларни сотиш.

X. Руҳий ва руҳий-асаб касалликлари шифохоналарида.

1. Ҳўжалик хисобида кирхона ташкил этиш;

2. Кийим ва ўрин жамламаларини тикиш;

3. Пойабзал таъмирлаш устахонаси ташкил этиш;

4. Сартарошлик хизмати.

XI. Юқумли касалликлар шифохоналарида, ОИТС марказларида.

1. Фитобарлар ташкил этиш;

2. Қўшимча сервис хизмати ташкил этиш (телевизор, кондиционер, холодильник, ва шу кабилар);

3. Ҳужжатлардан ксеронусха олиш;

4. Пойабзал таъмирлаш устахонаси ташкил этиш;

5. Сартарошлик хизмати.

XII. Сил касалликлари шифохоналарида.

1. Фитобарлар ташкил этиш;

2. Қўшимча сервис хизмати ташкил этиш (телевизор, кондиционер, холодильник, ва шу кабилар);

3. Ҳўжалик хисобида кирхона ташкил этиш;

4. Ҳужжатлардан ксеронусха олиш;

5. Пойабзал таъмирлаш устахонаси ташкил этиш;

6. Сартарошлик хизмати.

XII. Тери-таносил касалликлар шифохоналарида, диспансерларида.

1. Фитобарлар ташкил этиш;

2. Беморлар яқинларини меҳмонхона жойлари билан таъминлаш;

3. Қўшимча сервис хизмати ташкил этиш (телевизор, кондиционер, холодильник, ва шу кабилар);

4. Ҳўжалик хисобида кирхона ташкил этиш;

5. Ҳужжатлардан ксеронусха олиш;

6. Сартарошлик хизмати;

7. Пойабзал таъмирлаш устахонаси ташкил этиш;

8. Ҳўжалик хисобида косметология хизматини ташкил этиш.

Изоҳ: Юқорида келтирилган рўйхат сервис хизмат турларининг асосий йўналишини белгилайди. Рўйхатда келтирилмаган сервис хизмат турлари Соғлиқни сақлаш вазирлигининг рухсати билан ташкил қилиниши мумкин.


Кўчириб олиш pdf |