Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар
Уйда қолинг! Оставайтесь дома!

Ногиронлиги бўлган шахсларни рационал ишга жойлаштириш бўйича зарур бўлган норматив ҳужжатларни тасдиқлаш ҳақида Бош сахифа

26 марта 2020

Ногиронлиги бўлган шахсларни рационал ишга жойлаштириш бўйича зарур бўлган норматив ҳужжатларни тасдиқлаш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари

вазирлигининг

ҚАРОРИ

“Ногиронлиги бўлган шахсларни рационал ишга жойлаштириш бўйича зарур бўлган норматив ҳужжатларни тасдиқлаш ҳақида”

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев рахбарлигида
2019 йил 21 ноябр куни ўтказилган “Ижтимоий муҳофаза қилиш борасидаги ишлар самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 53-сонли селектор йиғилиши қарорининг 6-банди ижросини таъминлаш, ногиронлиги бўлган шахсларни меҳнат фаолияти билан шуғулланишда қўшимча имконият яратиш ҳамда уларни рационал ишга жойлаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги қарор қилади:

1. Қуйидагилар:

Ногиронлиги бўлган шахслар учун тавсия этилган ишчи касблар ва хизмат лавозимларининг намунавий рўйхати (классификатори) 1-иловага мувофиқ;

Ногиронлиги бўлган шахсларга ногиронлик белгиланган касалликларда ишлаши мумкин бўлмаган ёки мумкин бўлган меҳнат шароитлари ва турлари ҳамда ишга жойлаштириш бўйича тавсиялар 2-иловага мувофиқ;

Ногиронлиги бўлган шахсларнинг иш жойларида меҳнат шароитларини яратиш бўйича тавсиялар 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Белгилансинки, 2020 йил давомида ногиронлиги бўлган шахслар учун тавсия этилган ишчи касблар ва хизмат лавозимларининг тасдиқланган намунавий рўйхати (классификатори) асосида Андижон ва Тошкент вилоятларида апробациядан ўтказилади.

3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Соғлиқни сақлаш вазири А. Шадманов

Тошкент шаҳар

“___” ________2020 йил

№____________

Бандлик ва меҳнат

муносабатлари вазири Н. Хусанов

Тошкент шаҳар

“___” ________2020 йил

№________

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг

1-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг

2-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг

3-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг

3-1-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг

3-2-ИЛОВА


Ҳужжат тури:  Қарор
Ҳужжат рақами:  №66 №8-2020-Қ/Қ
Қабул қилиниш санаси:  26.03.2020
Кўчириб олиш pdf |